Sayt test rejimida ishlamoqda

Сабиров Джахонгир Рузиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қизилўнгач саратони жарроҳлигида видеоассистирланган трансхиатал эзофагэктомия», 14.00.14–Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Tib81.
Илмий раҳбар: Кротов Николай Федорович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04.12.2018.Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Жўраев Миржалол Дехқонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Курбанов Тилла Курбанович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Қозон давлат тиббиёт академияси (Россия Федерацияси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қизилўнгачнинг кўкрак соҳаси саратонини гибридли видеоассистирланган трансхиатал эзофагэктомия усулида хирургик даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қизилўнгач саратони билан хасталанган юрак ва ўпка етишмовчилиги мавжуд беморларда қизилўнгачнинг ўрта-пастки кўкрак қисмида жойлашган ўсмаларни мобилизацияси ва медиастенал лимфодиссекция босқичида гибридли трансхиатал экстирпацияси асосланган;
трансхиатал эзофагэктомия операциясида кукс оралиғи тузилмалари, қайталанувчи нерв йўналишидаги паратрахеал ҳамда бифуркацион лимфоколлекторларни олиб ташлаш прецизион техникасини қўллаш орқали такомиллаштирилган;
қизилўнгач саратонида миниинвазив гибридли трансхиатал экстирпацияси медиастенал лимфодиссекцияни 2F ҳажмда бажаришнинг радикаллик характери исботланган.
миниинвазив гибридли трансхиатал экстрипациясида прецизион техникасини қўллаш орқали интраоперацион қон йўқотишни камайтириш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшиланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қизилўнгач саратони жарроҳлигида видеоассистирланган трансхиатал эзофагэктомияни такомиллаштиришни  яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:  
«Қизилўнгач саратонида трансхиатал эзофагоэктомиянинг модеринизацияланган усули» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 6 мартдаги 8н-д/51-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома қизилўнгач саратонини операция қилиш сифатини яхшилаш, жарроҳлик амалиётига сарфланадиган вақтни қисқартириш, бунинг натижасида асосий мобилизация босқичини камайтириш, интраоперацион қон йўқотиш ва гемотрансфузия ҳажмини камайтириш имконини берган;
қизилўнгач саратони жарроҳлигида видеоассистирланган трансхиатал эзофагэктомияни такомиллаштириш сифатини яхшилаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг торакал онкохирургия бўлими, Самарқанд ва Тошкент шаҳар филиалларининг клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 6 мартдаги 8н-д/122-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши қизилўнгач хавфли ўсмаси ташхисланган беморларга ихтисослаштирилган юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш кўламининг кенгайиши, шунингдек, даволаш сифатини яхшилаш ва жарроҳлик амалиётидан кейинги ўпка асоратлари ҳамда касалхонада бўлиш давомийлигини қисқартириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish