Вахидов Ўткир Ҳакимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шошилинч торакотомиядан кейинги плеврал асоратларни олдини олиш тактикасини такомиллаштириш»; 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Tib6941.
Илмий раҳбар: Хамдамов Бахтиёр Зарифович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.03.
Расмий оппонентлар: Абдурахманов Мамур Мустафаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Курбаниязов Зафаржон Бабажанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат тиббиёт университети. Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ургент торакотомиядан кейинги беморларда плеврал асоратлар частотасини камайтиришга қаратилган профилактик чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш орқали операциядан кейинги даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ургент торакотомияни бошдан кечирган беморларда плеврал асоратлар ривожланишини прогнозлашда эрта клиник-лаборатор белгилар мажмуасининг (SpO2 < 92%, тана ҳарорати > 38°С, лейкоцитоз > 12×109/л, суткалик плеврал ажралма ҳажми > 300 мл, ёш ≥ 60 ёш) юқори башоратловчи аҳамияти аниқланган;
операциядан кейинги асоратланган кечиш хавфини эрта муддатларда объектив стратификация қилиш имконини берувчи «ШПОТ» балл шкаласи ишлаб чиқилиб, унинг хавф даражаларини аниқлашда юкори имкониятга эга эканлиги исботланган;
илк бор плевра бўшлиғини бир кириш йўли орқали икки сатхни дренажлашнинг анатомик жиҳатдан асосланган усули таклиф этилиб, ушбу усул мураккаб анатомик соҳаларга (бўлаклараро ёриқлар, субплеврал чўнтаклар) мақсадли дренаж ўрнатиш орқали санация тўлиқлигини ошириш ва қолдиқ тўпланишлар частотасини камайтириш имконини бериши исботланган;
ургент торакотомиядан кейинги беморларни операциядан сўнги даврда юритиш алгоритми ишлаб чиқилиб, уни қўллаш плеврал асоратлар частотаси 3,6 мартага, такрорий аралашувлар сонини 2,5 мартага, леталликни 5 маротобагача ишончли камайтириш имконини бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимидаги илмий-тадқиқотлар, стартаплар ва инновацион фаолиятни мувофиклаштирувчи кенгашнинг диссертация натижаларини согликни саклаш амалиётига тадбик этилгани буйича 2026 йил 14 августдаги Х60-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: ургент торакотомияни бошдан кечирган беморларда плеврал асоратлар ривожланишини прогнозлашда эрта клиник-лаборатор белгилар мажмуасининг (SpO2 < 92%, тана ҳарорати > 38°С, лейкоцитоз > 12×109/л, суткалик плеврал ажралма ҳажми > 300 мл, ёш ≥ 60 ёш) юқори башоратловчи аҳамияти аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: плевра бўшлиғини дренажлашнинг янги усули (патент UZ FAP 2441) амалиётга жорий этилган, мазкур усул ягона кириш орқали икки сатҳли санацияга эришиш, такрорий аралашувлар сонини қисқартириш ва дренажлаш давомийлигини камайтириш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика шошилинч тиббий ёдам илмий маркази Бухоро филиали бўйича буйруқ (23.12.2025 й.; 422-сон) ҳамда Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (15.05.2026 й.; 718-2-42-ТБ/2026-сон) клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: тавсия этилаётган даволаш-профилактика усули ургент торакотомияни бошдан кечирган беморларнинг клиник ҳолатига, жисмоний фаолликка чидамлилигига ва ҳаёт сифати кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатиб, юқори ижтимоий аҳамиятга эга. Иқтисодий самарадорлиги: ургент торакотомия ўтказилган беморларни операциядан кейинги даврда бошқариш алгоритмининг қўлланилиши даволаш натижаларини яхшилайди ва ушбу тоифадаги ҳар бир бемор учун 977490 сўм миқдорида маблағ тежалишини таъминлайди. Хулоса: ургент торакотомиядан кейин беморларни юритишнинг анъанавий ёндашуви плеврал асоратлар (79,2%), такрорий аралашувлар (25%) ва леталликнинг (10,4%) юқори частотаси билан кечади, айниқса госпитализация вақтида дастлабки интра-плеврал қон кетиши мавжуд бўлган беморларда. Ушбу кичик гуруҳда қотиб қолган гемоторакс, плевра эмпиемаси, рецидивланувчи пневмоторакс, плевра бўшлиғини санация қилиш қийинлиги ва кеч фаоллаштириш ишончли равишда кўпроқ кузатилган. Олинган маълумотлар плевра бўшлиғини дренажлашнинг анъанавий тактикаси ва операциядан кейинги юритиш тактикаси етарли эмаслигини кўрсатади ҳамда уни такомиллаштириш зарурлигини асослайди.
Иккинчи илмий янгилик: операциядан кейинги асоратланган кечиш хавфини эрта муддатларда объектив стратификация қилиш имконини берувчи «ШПОТ» балл шкаласи ишлаб чиқилиб, унинг хавф даражаларини аниқлашда юкори имкониятга эга эканлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: асоратланган кечиш хавфини эрта баҳолаш, назорат, санация ва дренажларни олиб ташлашга кўрсатмаларни формаллаштириш имконини берувчи «ШПОТ» прогнозик шкаласи клиник амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика шошилинч тиббий ёдам илмий маркази Бухоро филиали бўйича буйруқ (23.12.2025 й.; 422-сон) ҳамда Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (15.05.2026 й.; 718-2-42-ТБ/2026-сон) клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: тавсия этилаётган даволаш-профилактика усули ургент торакотомияни бошдан кечирган беморларнинг клиник ҳолатига, жисмоний фаолликка чидамлилигига ва ҳаёт сифати кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатиб, юқори ижтимоий аҳамиятга эга. Иқтисодий самарадорлиги: ургент торакотомия ўтказилган беморларни операциядан кейинги даврда бошқариш алгоритмининг қўлланилиши даволаш натижаларини яхшилайди ва ушбу тоифадаги ҳар бир бемор учун 977490 сўм миқдорида маблағ тежалишини таъминлайди. Хулоса: асосий дренаж люмени орқали иккинчи дренажни мақсадли ўрнатишга асосланган ишлаб чиқилган плевра бўшлиғини дренажлаш усули минимал инвазивлик шароитида қийин етиладиган анатомик зоналарни тўлиқ санация қилишни таъминлайди. Таклиф этилган усул юқори клиник самарадорликни намоён этди ва ургент торакотомиядан кейинги беморларни юритишда комплекс профилактик ёндашувни шакллантириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Учинчи илмий янгилик: илк бор плевра бўшлиғини бир кириш йўли орқали икки сатхни дренажлашнинг анатомик жиҳатдан асосланган усули таклиф этилиб, ушбу усул мураккаб анатомик соҳаларга (бўлаклараро ёриқлар, субплеврал чўнтаклар) мақсадли дренаж ўрнатиш орқали санация тўлиқлигини ошириш ва қолдиқ тўпланишлар частотасини камайтириш имконини бериши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: хавф даражасига қараб даволаш тактикасини индивидуаллаштириш имконини берувчи операциядан кейинги кузатув алгоритми амалиётга татбиқ этилган, бу эса асоратлар, такрорий аралашувлар, госпитализация муддати ва леталликни камайтиришга хизмат қилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика шошилинч тиббий ёдам илмий маркази Бухоро филиали бўйича буйруқ (23.12.2025 й.; 422-сон) ҳамда Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (15.05.2026 й.; 718-2-42-ТБ/2026-сон) клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: тавсия этилаётган даволаш-профилактика усули ургент торакотомияни бошдан кечирган беморларнинг клиник ҳолатига, жисмоний фаолликка чидамлилигига ва ҳаёт сифати кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатиб, юқори ижтимоий аҳамиятга эга. Иқтисодий самарадорлиги: ургент торакотомия ўтказилган беморларни операциядан кейинги даврда бошқариш алгоритмининг қўлланилиши даволаш натижаларини яхшилайди ва ушбу тоифадаги ҳар бир бемор учун 977490 сўм миқдорида маблағ тежалишини таъминлайди. Хулоса: ургент торакотомиядан кейин плеврал асоратларнинг ривожланиши қатор клиник-лаборатор белгилар билан ишончли боғлиқ экани аниқланди: сатурациянинг 92%дан паст бўлиши, фебрил ҳароратнинг 38,0°Сдан юқори бўлиши, плеврал ажралма ҳажмининг 300 мл/суткадан ортиқ бўлиши, лейкоцитознинг 12×109/л дан юқори бўлиши ва бемор ёшининг 60 ёш ва ундан катта бўлиши. Ушбу кўрсаткичлар йиғиндиси асосида асоратланган кечиш хавфини стратификация қилишга мўлжалланган балли шкала (AUC=0,842) шакллантирилди ва у операциядан кейинги юритишнинг тузилмалаштирилган алгоритмини ишлаб чиқиш учун асос бўлди. Алгоритм бемор ҳолатини 1–2-суткадан бошлаб босқичма-босқич баҳолашни, паст хавфда эрта фаоллаштириш ва дренажларни олиб ташлашни, ўртача хавфда индивидуаллаштирилган кузатув ва кечиктирилган дренаж тактикасини, юқори хавфда эса фаол мониторинг, санацион аралашувлар ва респиратор қўллаб-қувватлашни назарда тутади.
Тўртинчи илмий янгилик: ургент торакотомиядан кейинги беморларни операциядан сўнги даврда юритиш алгоритми ишлаб чиқилиб, уни қўллаш плеврал асоратлар частотаси 3,6 мартага, такрорий аралашувлар сонини 2,5 мартага, леталликни 5 маротобагача ишончли камайтириш имконини бериши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ургент торакал патологияси бўлган беморларни юритиш бўйича тузилмалаштирилган клиник қарорлар тизими яратилган, бу эса даволаш тактикасини стандартлаштириш, айниқса кекса ва қари ёшдаги беморларда унинг хавфсизлиги ва такрорланувчанлигини оширишни таъминлаган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика шошилинч тиббий ёдам илмий маркази Бухоро филиали бўйича буйруқ (23.12.2025 й.; 422-сон) ҳамда Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (15.05.2026 й.; 718-2-42-ТБ/2026-сон) клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: тавсия этилаётган даволаш-профилактика усули ургент торакотомияни бошдан кечирган беморларнинг клиник ҳолатига, жисмоний фаолликка чидамлилигига ва ҳаёт сифати кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатиб, юқори ижтимоий аҳамиятга эга. Иқтисодий самарадорлиги: ургент торакотомия ўтказилган беморларни операциядан кейинги даврда бошқариш алгоритмининг қўлланилиши даволаш натижаларини яхшилайди ва ушбу тоифадаги ҳар бир бемор учун 977490 сўм миқдорида маблағ тежалишини таъминлайди. Хулоса: қиёсий баҳолаш шуни кўрсатдики, плевра бўшлиғини мақсадли дренажлаш ва операциядан кейинги юритиш алгоритмини ўз ичига олган профилактик тактикани қўллаш плеврал асоратлар частотасини 3,6 мартага, такрорий аралашувлар сонини 2,5 мартага, леталликни 5 мартага ишончли камайтириш имконини берди. Шунингдек, дренажлаш давомийлиги 5,6±1,7 суткадан 4,1±1,3 суткагача, госпитализация давомийлиги 14,5±4,3 суткадан 10,6±2,7 суткагача (1,4 марта), беморларни вертикализация қилиш муддати эса 3,9±1,1 суткадан 2,6±0,8 суткагача (1,5 марта) қисқарди. Бу натижалар асосий гуруҳдаги беморларнинг дастлабки клиник профили оғирроқ