Худайбердиев Мирқосим Рашиджон ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли таркибли матоларнинг ишқаланишга чидамлилигини ошириш параметрларини оптималлаштириш” 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/T723
Илмий маслаҳатчи: техника фанлари доктори, профессор, Хамраева Сановар Атоевна
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Толали экинлар илмий-тадқиқот институти, DSc.08/2025.27.12.T.14.01
Расмий оппонентлар: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтидан техника фанлари доктори, профессор Авазов Комил Рахматович, Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетидан техника фанлари доктори, профессор Уразов Мустафоқул Қултураевич, Жиззах политехника институтидан техника фанлари доктори, профессор Эгамбердиев Фазлиддин Отакулович.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Турли тола таркибли костюмбоп матоларнинг тузилиш параметрлари, танда ва арқоқ иплари хусусиятлари ҳамда технологик ишлаб чиқариш режимларининг ишқаланишга чидамлиликка таъсирини назарий ва экспериментал жиҳатдан тадқиқ этиш ҳамда юқори эксплуатацион хусусиятларга эга матоларни шакллантириш параметрларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли тола таркибли костюмбоп матоларнинг ишқаланишга чидамлилигини шакллантирувчи асосий технологик ва тузилиш омиллари (тола таркиби, ипнинг чизиқли зичлиги, бурамдорлиги, танда ва арқоқ иплари таранглиги, мато зичлиги ҳамда ўрилиш тури) таъсирининг қонуниятлари аниқланган;
мато шаклланиш жараёнида танда ва арқоқ ипларининг ўзаро таъсири ҳамда уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ишқаланишга чидамлиликни таъминловчи рационал тузилиш параметрлари назарий жиҳатдан асосланган;
турли тола таркибли иплардан тўқилган саржа 2/1 ва саржа 2/1+1/2 ўрилишли матолар учун ишқаланишга чидамлиликни белгиловчи тузилиш параметрлари ўртасидаги функсионал боғлиқликлар аниқланиб, уларнинг геометрик ва аналитик модели ишлаб чиқилган;
тўла омилли эксперимент ва математик моделлаштириш асосида матони шакллантириш омилларининг ишқаланишга чидамлиликка таъсирини ифодаловчи regression моделлар ишлаб чиқилган ҳамда юқори ишқаланишга чидамлиликни таъминловчи оптимал технологик параметрлар аниқланган;
матони шакллантиришда тола таркиби, ип хусусиятлари ва тўқиш параметрларини комплекс бошқариш орқали ишқаланишга чидамлиликни оширишнинг илмий асосланган усули ишлаб чиқилган;
турли тола таркибли костюмбоп матолар учун тузилиш параметрлари ва технологик режимларнинг ўзаро мувофиқлаштирилган қийматлари асосида юқори ишқаланишга чидамлиликни таъминловчи оптимал шакллантириш параметрлари мажмуасининг векторли-математик модели ишлаб чиқилган;
матони шакллантириш омилларини оптималлаштириш натижасида эксплуатацион юкланишлар таъсирида мато тузилишининг барқарорлигини сақлаш, иплар орасидаги контакт кучларини рационал тақсимлаш ва ейилиш жараёнини секинлаштириш имкони берувчи илмий-технологик ечимлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги ассортиментдаги костюмбоп матони ишлаб чиқиш ва сифат кўрсаткичларини яхшилаш “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тасарруфидаги Бухоро “Камалак шабнамтекс” ва «Ал-Ҳаким плюс» МЧЖ корхоналарида жорий этилган (Ўзтўқимачиликсаноат уюшмаси 2026 йил 30 июлдаги 01/06-1111-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларини жорий этиш натижасида, матонинг ишқаланишга чидамлилиги 33,4% га ошиши ва комплекс баҳолаш кўрсаткичлари 11-17% га яхшиланишига эришилган ва янги ассортиментдаги костюмбоп мато олинган.