Сафаров Шохрух Саттор ўғли

фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини бошқаришни педагогик моделлаштириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped12498.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.11.04.
Илмий раҳбар: Очилов Акрам Одилович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Чоршанбиев Зафар Эсанпулатович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Равшанова Муҳайё Махманазаровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида таълим сифатини бошқаришнинг инновацион педагогик моделларини ишлаб чиқиш орқали олий маълумотли кадрлар тайёрлаш жараёнини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
олий таълим муассасаларида таълим сифтини оширишга доир замонавий тенденциялар таълим натижадорлигини таъминлашга қаратилган талабага ўналтирилган, компетенциявий ёндашув, рақамли трансформация, меҳнат бозори талаблари билан интеграция, далилларга асосланган ички сифат мониторинги мезонлари асосида аниқлаштирилган;
таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар меҳнат фаолиятини модернизациялаш ва битирувчилар интеллектуал қобилиятини бошқаришга йўналтирилган модел профессор-ўқитувчиларнинг касбий компетентлиги, рақамли педагогик фаолияти ва инновацион фаоллигини таъминлаш, таълим сифатини мониторинг қилишга доир функсионал интегратив жараённи “диагностика, лойиҳалаш, амалга ошириш, мониторинг, коррекция ва қайта алоқа механизмлари”дан иборат алгоритм асосида лойиҳалаштириш орқали такомиллаштирилган;
ОТМда таълим сифатини таъминлашнинг структуравий ва беш босқичли моделлари таълим сифатини бошқаришнинг мақсадли, мазмуний, ташкилий-фаолиятли, диагностик-мониторинг, натижавий компонентларини ўзаро интеграциялаш, таълим сифатини белгилаш индикаторларини ўзаро интеграциялаш, таълим субектлари фаолиятининг функсионал коллобарациясини кучайтириш механизмлари орқали структуравий жиҳатдан такомиллаштирилган;
ОТМда таълим сифатини оширишнинг ташкилий-педагогик механизмлари таълим сифатини бошқариш субектларининг функсионал ваколатларини аниқлаштириш, таълим субектлариаро коллобарацияни институционналштириш, таълим сифатини мониторинг қилиш, таълим мазмунини лойиҳалаш, мониторинг натижаларини korreksion бошқариш мехаизсларини ўзаро интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида таълим сифатини бошқаришни педагогик моделлаштириш методикасини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан олинган натижалар асосида:
олий таълим муассасаларида таълим сифтини оширишга доир замонавий тенденциялар таълим натижадорлигини таъминлашга қаратилган талабага ўналтирилган, компетенциявий ёндашув, рақамли трансформация, меҳнат бозори талаблари билан интеграция, далилларга асосланган ички сифат мониторинги мезонлари асосида аниқлаштирилганлигига доир маълумотлардан “Академик кўникмалар ва касбий компетентлик” номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 15 январдаги 02-01-01-10-сон маълумотномаси; ҚарДУ ректорининг 2025 йил 24 декабрдаги 292-И-сон буйруғи билан тасдиқланган 292-И 33-сон нашр гувоҳнома; ҚарДУ ректорининг 2026 йил 5-январдаги 04/29-сон маълумотномаси;). Натижада, мазкур ўқув қўлланма олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчининг меҳнат фаолияти профессионаллик малакаларини мукаммаллаштириш ҳамда ОТМ таълим сифатини оширишни самарали бошқариш, баҳолаш ва рейтинг кўрсаткичларини ошириш имконини берган.
таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар меҳнат фаолиятини модернизациялаш ва битирувчилар интеллектуал қобилиятини бошқаришга йўналтирилган модел профессор-ўқитувчиларнинг касбий компетентлиги, рақамли педагогик фаолияти ва инновацион фаоллигини таъминлаш, таълим сифатини мониторинг қилишга доир функсионал интегратив жараённи “диагностика, лойиҳалаш, амалга ошириш, мониторинг, коррекция ва қайта алоқа механизмлари”дан иборат алгоритм асосида лойиҳалаштириш орқали такомиллаштирилганлигига доир хулосалар ҳамда ОТМда таълим сифатини таъминлашнинг структуравий ва беш босқичли моделлари таълим сифатини бошқаришнинг мақсадли, мазмуний, ташкилий-фаолиятли, диагностик-мониторинг, натижавий компонентларини ўзаро интеграциялаш, таълим сифатини белгилаш индикаторларини ўзаро интеграциялаш, таълим субектлари фаолиятининг функсионал коллобарациясини кучайтириш механизмлари орқали структуравий жиҳатдан такомиллаштирилганлигига доир тажрибалардан AIF-2/17-сон “Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўқув жараёнини ташкил этишда янги технологиялар” номли амалий лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 15 январдаги 02-01-01-10-сон; Қарши давлат университетининг 2025 йил 25 декабрдаги 03/1318-сон маълумотномалари). Натижада, мазкур модел таълимнинг инновацион замонавий технологияларини жорий этиш ҳамда босқичма-босқич таълим сифатини режалаштириш, ташкил этиш, мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва баҳолаш асосида таълим сифатини бошқариш имконини яратган;
ОТМда таълим сифатини оширишнинг ташкилий-педагогик механизмлари таълим сифатини бошқариш субектларининг функсионал ваколатларини аниқлаштириш, таълим субектлариаро коллобарацияни институционналштириш, таълим сифатини мониторинг қилиш, таълим мазмунини лойиҳалаш, мониторинг натижаларини korreksion бошқариш мехаизсларини ўзаро интеграциялаш асосида такомиллаштирилганлигига доир маълумотлардан Ўзбекистон Миллий теларадиокомпанияси “Қашқадарё” вилоят телевидениесининг 2022-2025 йилларда эфирга узатилган бир нечта сонлари, сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 15-январдаги 02-01-01-10-сон; Ўзбекистон Миллий теларадиокомпанияси “Қашқадарё” вилоят телерадиоканалининг 2025 йил 18 декабрдаги 17-05/192-сон маълумотномалари). Натижада, ОТМларда таълим сифатини таъминлашга доир педагогик механизмларнинг амалий фаолиятда фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish