Шарипов Илёсбек Қодирали ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.     Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Марказий Фарғона ботаник-географик округи флораси”, 03.00.05 - Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2025.1.PhD/B1377.
Илмий раҳбар: Батошов Авазбек Рисқулович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.B.22.05.
Расмий оппонентлар: Ҳабибуллаев Беҳруз Шербоевич, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD); Эсанов Ҳусниддин Қурбонович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Фарғона ботаник-географик округи флорасининг замонавий тур таркибини аниқлаш, таксономик ва географик таркибини таҳлил қилиш, турлар тарқалишини 5×5 км тўр тизимида GAT ёрдамида хариталаш ҳамда ботаник жиҳатдан муҳим ҳудудларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Марказий Фарғона ботаник-географик округи флорасининг ҳозирги таксономик таркиби қайта кўриб чиқилиб, 67 оила, 360 туркум ва 787 турдан иборат эканлиги илмий жиҳатдан асосланган;
илк бор Ўзбекистон флораси учун учта тур (Лаунаеа mucronata, Л. nudicaulis, Panicum capillare), Фарғона водийси флораси учун эса учта тур (Астрагалус аммодендрон, Acalypha аустралис, Челидониум мажус) қайд этилган;
Марказий Фарғона ботаник-географик округи флораси қиёсий таҳлил қилиниб, уларнинг флористик ўхшашлиги ва фарқланиш қонуниятлари аниқланган;
Геобоғланган маълумотлар таҳлили асосида Марказий Фарғона флорасига мансуб 787 та турнинг ҳудудий тарқалиши аниқланиб, уларнинг фазовий жойлашувини ифодаловчи тўр тизимли харита яратилган;
Марказий Фарғона ландшафтларининг антропоген трансформацияси масофадан зондлаш маълумотлари асосида илк бор ўрганилиб, унинг ўсимлик қоплами ва биохилма-хилликка таъсири баҳоланган
ҳудудда учрайдиган 8 та камёб ва эндем ўсимлик турининг замонавий тарқалиши аниқланиб, IUCN методологияси асосида баҳоланди, тарқалиш хариталари яратилди ҳамда муҳофаза қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;
Марказий Фарғона ботаник-географик округида илк бор IPA мезонлари асосида Ёзёвон қум массиви алоҳида муҳофаза аҳамиятига эга ботаник ҳудуд сифатида ажратилиб, унинг флораси таркибида 44 оила, 175 туркум ва 296 тур мавжудлиги ҳамда Жанубий Турон ва Марказий Фарғона қум экотизимларининг индикаторлари ҳисобланган 14 та таҳдид остидаги ва эндем ўсимлик турлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Марказий Фарғона ботаник-географик округи флорасининг таксономик таркиби, географик тарқалиши ва биологик хилма-хиллигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Марказий Фарғона флорасига оид таксономик ва геобоғланган маълумотлар тизимлаштирилиб, Глобал биологик хилма-хиллик ахборот тизими (GBIF)да фойдаланиш учун рақамли маълумотлар базаси шакллантирилган (ГБИФнинг 2025-йил 3-ноябрдаги 061-сонли маълумотномаси). Натижада ҳудуд флорасига оид маълумотлардан халқаро миқёсдаги флористик ва биогеографик тадқиқотларда фойдаланиш имконияти яратилган;
Марказий Фарғона флорасининг 54 оилага мансуб 487 турига тегишли 8 500 дан ортиқ гербарий намуналари Ўзбекистон Миллий гербарийси (TASH) ҳамда Наманган давлат университети гербарий фондларига топширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2026-йил 27-мартдаги 4/1255-799-сонли маълумотномаси). Натижада миллий гербарий фондлари янги материаллар билан бойитилиб, ҳудуд флорасининг таксономик таркиби ва турлар тарқалишини ўрганиш учун илмий маълумотлар базаси кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish