Сайдалиева Лазокатхон Маҳаммад қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Фарғона вилоятининг сакрал ландшафтлари, улардан фойдаланишнинг тиббий географик асослари», 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Gr301.
Илмий раҳбар: ХолиқовРахимжонЙигиталиевич, география фанлари номзоди, профессор.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.09.11.
Расмий оппонентлар: Қўзибоева Озодахон Махмудовна, география фанлари доктори, профессор; Равшанов Алиқул Худойбердиевич, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона вилоятидаги сакрал ландшафтларни таснифлаш, ҳудудий раёнлаштириш, тиббий географик ва санитар-гигиеник ҳолатини яхшилашга доир амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона вилоятидаги сакрал ландшафтларнинг келиб чиқиши, ҳудудий жойлашуви тадқиқ этилган, сакрал обектлар – сакрал ландшафтлар ҳақидаги илмий тушувчалар асосида бойитилган ҳамда сакрал ландшафтлар ва обектлар диний зиёратгоҳлар сифатида бажарадиган функциялари аниқланган;
муқаддас қадамжолар бўлган сакрал обект ва ландшафтлар таснифи асосида ҳудудда 4ta турдаги сакрал раён, сакрал ареал ва сакрал ландшафт турлари аниқланган. ArcGIS дастури ёрдамида Фарғона вилоятининг сакрал раёнлаштириш картаси яратилган;
вилоят ҳудудида жойлашган сакрал обект ва ландшафтлардан олинган натижаларни таҳлили асосида зиёратгоҳларнинг бугунги тиббий геоекологик вазияти баҳоланган;
сакрал ландшафтлардан зиёрат туризми, рекреация, маънавий ва руҳий тарбиявий мақсадларда фойдаланишга доир амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона вилоятидаги муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлари сакрал обектлар таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Фарғона вилояти сакрал ландшафтларининг келиб чиқиши, ҳудудий жойлашувига мос равишда сакрал ландшафтлар ва обектларнинг аниқланган диний-туристик имкониятлари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 6-декабрдаги 03-17/181-сон маълумотномаси). Натижада, Фарғона вилоятида жойлашган зиёратгоҳларни тадқиқ этишнинг замонавий илмий ёндашувлари амалиётга жорий этилиб, ҳудуддаги сакрал обект ва сакрал ландшафтлардан тўлақонли фойдаланиш имкониятини берган;
муқаддас қадамжолар бўлган сакрал обект ва ландшафтлар таснифи асосида, ҳудудда 4 та турдаги сакрал раён, сакрал ареал ва сакрал ландшафт турлари аниқланган ҳамда ArcGIS дастури ёрдамида яратилган Фарғона вилоятининг сакрал раёнлаштириш картасидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 6-декабрдаги 03-17/181-сон маълумотномаси). Натижада, Фарғона вилоятидаги сакрал ландшафтларнинг келиб чиқиши, ҳудудий жойлашувини тадқиқ этиш ва сакрал ландшафтларда туризм салоҳиятини ошириш имконини берган;
вилоят ҳудудида жойлашган сакрал обект ва ландшафтлардан олинган натижаларни таҳлили асосида, зиёратгоҳларнинг бугунги тиббий-геоекологик вазияти баҳолаш асосидаги олинган хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 6-декабрдаги 03-17/181-сон маълумотномаси). Натижада, Фарғона вилоятидаги сакрал обектларнинг тиббий-географик ҳолати, уларнинг зиёратчилар саломатлиги учун хавфли ёки хавфсизлик жиҳатларини аниқлаш ҳамда зиёратгоҳ жойларнинг экологик вазияти ҳақида хулоса бериш имконини берган;
сакрал ландшафтлардан зиёрат туризми, рекреация, маънавий ва руҳий-тарбиявий мақсадларда фойдаланишга доир амалий тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 6-декабрдаги 03-17/181-сон маълумотномаси). Натижада, вилоятдаги сакрал ландшафтларнинг функцияларига кўра ажратган ҳолда фойдаланиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish