Абдиганиева Сарбиназ Рейпназаровна
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Вирус-ассоцирланган ноходжкин лимфомаларини ташхислаш ва даволашда молекуляр-биологик статусларнинг роли» 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.DSc/Tib308.
Илмий раҳбар: Тилляшайхов Мирзагалеб Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.06/2025.27.12.Tib.15.01
Расмий оппонентлар: Нишонов Данияр Анарбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бобоев Абдукадыр Тухтабоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гильдиева Маргарита Собировна, тиббиёт фанлври доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Самарқанд Давлат тиббиёт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иммунологик ва молекуляр-биологик хусусиятларни ўрганиш асосида вирус-ассоциацияланган ноходжкин лимфомали беморларда диагностика, прогнозлаш ва даволаш самарадорлигини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ноходжкин лимфомаларда вирус-ассоциацияланганлик даражасининг уч ва унан ортиқ клиник аҳамиятга эга вирусларгача ортиши йирик ҳужайрали диффуз ва аниқланмаган диффуз лимфома вариантлари учраш частотасининг кўпайиши билан кечиши ва вирус юкламасининг ўсманинг агрессив биологик фенотипи шаклланишига хизмат қилиши исботланган;
касалликнинг вирус-ассоциацияланганлик даражасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган дифференциаллаштирилган нурли диагностика алгоритми асосида ноходжкин лимфомали беморларда ўсма жараёни тарқалганлигини баҳолаш аниқлигини, лимфа тугунларидаги қолдиқ шикастланишларни аниқлаш ва даволаш самарадорлигини баҳолаш имкониятини ошириш мумкинлиги асосланган;
ноходжкин лимфомаларда вирус юкламасининг ортиши ҳужайравий ва гуморал иммунитетнинг бузилиши, интерферон статуси ҳамда иммунорегулятор индекснинг пасайиши билан кечиши, бу эса иккиламчи иммун танқислик ҳолати шаклланишига олиб келиши исботланган;
ноходжкин лимфомаларда вирус-ассоциацияланганлик пролифератив фаолликнинг кучайиши, апоптознинг сусайиши, Ki-67, Bcl-2 ва p53 экспрессиясининг ортиши, шунингдек глутатион орқали воситаланган детоксикация тизимининг фаоллашиши ҳисобига ўсманинг агрессив ва дори воситаларига резистент фенотипи шаклланишига сабаб бўлиши исботланган;
вирус-ассоциацияланган ноходжкин лимфомали беморларда вирус-ассоциацияланганлик даражаси, иммунологик ва молекуляр-биологик кўрсаткичларни комплекс баҳолаш асосида даволаш самарадорлиги, рецидив хавфи ҳамда рецидивсиз яшовчанлик давомийлигини прогнозлаш имконияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Вирус-ассоциацияланган ноходжкин лимфомаларни диагностика қилиш ва даволашда молекуляр-биологик статусларнинг ўрнини ўрганишга бағишланган тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: ноходжкин лимфомаларда вирус-ассоциацияланганлик даражасининг уч ва ундан ортиқ клиник аҳамиятга эга вирусларгача ортиши йирик ҳужайрали диффуз ва аниқланмаган диффуз лимфома вариантлари учраш частотасининг кўпайиши билан кечиши ва вирус юкламасининг ўсманинг агрессив биологик фенотипи шаклланишига хизмат қилиши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий кенгашининг 2019 йил 27 декабрдаги 8н-р/545 ва 8н-р/546-сонли қарорлари билан тасдиқланган «Вирус-ассоциацияланган ноходжкин лимфомаларнинг клиник кечишини прогнозлаш усули» ва «Молекуляр ва иммуногистокимёвий омилларни ҳисобга олган ҳолда ноходжкин лимфомаларда даволаш-диагностика алгоритми» услубий тавсиялари мазмунига сингдирилган. Ушбу натижалар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали амалиётига 2022 йил 19 апрелдаги 28i-сон буйруқ ва мазкур марказнинг Сирдарё филиали амалиётига 2022 йил 29 апрелдаги 23-сон буйруқ асосида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11/25-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги шундан иборатки, вирус-ассоциацияланганлик даражасини аниқлаш ноходжкин лимфомаларнинг агрессив кечиши хавфи юқори бўлган беморларни ўз вақтида аниқлаш, хавф гуруҳларини такомиллаштирилган тарзда стратификация қилиш, даволаш тактикасини шахсийлаштириш ва диспансер кузатуви самарадорлигини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги шундан иборатки, касалликнинг клиник кечишини прогнозлашда вирус-ассоциацияланганлик мезонларидан фойдаланиш асоссиз диагностик ва даволаш муолажалари сонини камайтириш, стационарда даволаниш муддатини ўртача 2 койка-кунга қисқартириш ҳамда бир нафар бемор ҳисобига 1840000 сўм миқдорида иқтисодий самарага эришиш имконини берган. Хулоса: ноходжкин лимфомаларда вирус-ассоциацияланганлик даражасини баҳолаш мезонларини амалиётга жорий этиш касалликнинг клиник кечишини прогнозлаш сифатини ошириш, даволаш тактикасини шахсийлаштириш, госпитализация муддатини ўртача 2 койка-кунга қисқартириш ҳамда бир нафар бемор ҳисобига 1840000 сўм иқтисодий самарага эришиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: касалликнинг вирус-ассоциацияланганлик даражасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган дифференциаллаштирилган нурли диагностика алгоритми асосида ноходжкин лимфомали беморларда ўсма жараёни тарқалганлигини баҳолаш аниқлигини, лимфа тугунларидаги қолдиқ шикастланишларни аниқлаш ва даволаш самарадорлигини баҳолаш имкониятини ошириш мумкинлиги асосланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий кенгашининг 2019 йил 27 декабрдаги 8н-р/545 ва 8н-р/546-сонли қарорлари билан тасдиқланган «Вирус-ассоциацияланган ноходжкин лимфомаларнинг клиник кечишини прогнозлаш усули» ва «Молекуляр ва иммуногистокимёвий омилларни ҳисобга олган ҳолда ноходжкин лимфомаларда даволаш-диагностика алгоритми» услубий тавсиялари мазмунига сингдирилган. Ушбу натижалар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали амалиётига 2022 йил 19 апрелдаги 28i-сон буйруқ ва мазкур марказнинг Сирдарё филиали амалиётига 2022 йил 29 апрелдаги 23-сон буйруқ асосида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11/25-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги шундан иборатки, вирус-ассоциацияланганлик даражасини ҳисобга олган ҳолда қўлланилган дифференциаллаштирилган нурли диагностика алгоритми ўсма жараёни тарқалганлигини аниқ баҳолаш, лимфа тугунларининг қолдиқ шикастланишларини ўз вақтида аниқлаш, ўтказилаётган даволаш самарадорлигини объектив баҳолаш ва ноходжкин лимфомали беморларни кейинги олиб бориш тактикаси бўйича асосланган қарорлар қабул қилиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги шундан иборатки, дифференциаллаштирилган нурли диагностика алгоритмини қўллаш визуализация усулларини танлашни оптималлаштириш, асоссиз диагностик текширувлар ва такрорий госпитализациялар сонини камайтириш, стационарда даволаниш муддатини ўртача 3 ўрин-кунга қисқартириш ҳамда бир нафар бемор ҳисобига 2760000 сўм миқдорида иқтисодий самарага эришиш имконини берган. Хулоса: ноходжкин лимфомали беморларда дифференциаллаштирилган нурли диагностика алгоритмини амалиётга жорий этиш ўсма жараёни тарқалганлигини ва даволаш натижаларини баҳолаш аниқлигини ошириш, клиник қарорлар қабул қилиш сифатини яхшилаш, госпитализация муддатини ўртача 3 ўрин-кунга қисқартириш ҳамда бир нафар бемор ҳисобига 2760000 сўм иқтисодий самарага эришиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: ноходжкин лимфомаларда вирус юкламасининг ортиши ҳужайравий ва гуморал иммунитетнинг бузилиши, интерферон статуси ҳамда иммунорегулятор индекснинг пасайиши билан кечиши, бу эса иккиламчи иммун танқислик ҳолати шаклланишига олиб келиши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий кенгашининг 2019 йил 27 декабрдаги 8н-р/545 ва 8н-р/546-сонли қарорлари билан тасдиқланган «Вирус-ассоциацияланган ноходжкин лимфомаларнинг клиник кечишини прогнозлаш усули» ва «Молекуляр ва иммуногистокимёвий омилларни ҳисобга олган ҳолда ноходжкин лимфомаларда даволаш-диагностика алгоритми» услубий тавсиялари мазмунига сингдирилган. Ушбу натижалар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали амалиётига 2022 йил 19 апрелдаги 28i-сон буйруқ ва мазкур марказнинг Сирдарё филиали амалиётига 2022 йил 29 апрелдаги 23-сон буйруқ асосида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11/25-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги шундан иборатки, вирус юкламаси, ҳужайравий ва гуморал иммунитет бузилишлари, интерферон статуси ҳамда иммунорегулятор индекс пасайиши ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаш иккиламчи иммун танқислик ҳолатининг шаклланишини ўз вақтида диагностика қилиш, касаллик оғирлигини объектив баҳолаш ва ноходжкин лимфомали беморларда шахсийлаштирилган даволаш тактикасини танлаш самарадорлигини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги шундан иборатки, ноходжкин лимфомаларнинг вирус-ассоциацияланган кечишини баҳолашнинг иммунологик мезонларидан фойдаланиш даволаш тактикасини ўз вақтида мувофиқлаштириш, асоратлар ҳамда асоссиз даволаш-диагностика тадбирлари частотасини камайтириш, стационарда даволаниш муддатини ўртача 3 ўрин-кунга қисқартириш ҳамда бир нафар бемор ҳисобига 2500000 сўм миқдорида иқтисодий самарага эришиш имконини берган. Хулоса: ноходжкин лимфомаларнинг вирус-ассоциацияланган кечишини баҳолашнинг иммунологик мезонларини амалиётга жорий этиш иккиламчи иммун танқислик ҳолатини диагностика қилиш сифатини ошириш, даволаш тактикасини индивидуаллаштиришни яхшилаш, госпитализация муддатини ўртача 3 ўрин-кунга қисқартириш ҳамда бир нафар бемор ҳисобига 250 000 сўм иқтисодий самарага эришиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: ноходжкин лимфомаларда вирус-ассоциацияланганлик пролифератив фаолликнинг кучайиши, апоптознинг сусайиши, Ki-67, Bcl-2 ва p53 экспрессиясининг ортиши, шунингдек глутатион орқали воситаланган детоксикация тизимининг фаоллашиши ҳисобига ўсманинг агрессив ва дори воситаларига резистент фенотипи шаклланишига сабаб бўлиши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий кенгашининг 2019 йил 27 декабрдаги 8н-р/545 ва 8н-р/546-сонли қарорлари билан тасдиқланган «Вирус-ассоциацияланган ноходжкин лимфомаларнинг клиник кечишини прогнозлаш усули» ва «Молекуляр ва иммуногистокимёвий омилларни ҳисобга олган ҳолда ноходжкин лимфомаларда даволаш-диагностика алгоритми» услубий тавсиялари мазмунига сингдирилган. Ушбу натижалар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали амалиётига 2022 йил 19 апрелдаги 28i-сон буйруқ ва мазкур марказнинг Сирдарё филиали амалиётига 2022 йил 29 апрелдаги 23-сон буйруқ асосида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11/25-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги шундан иборатки, пролиферация, апоптоз ва глутатион орқали воситаланган детоксикация тизимининг молекуляр-биологик маркерларини аниқлаш ноходжкин лимфомали беморларда дори резистентлиги шаклланиш хавфи юқори бўлган беморларни ўз вақтида аниқлаш, касалликнинг агрессив кечишини прогнозлаш ва даволаш тактикасини оптималлаштириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги шундан иборатки, дори резистентлигининг молекуляр-биологик мезонларидан фойдаланиш ўсмага қарши даволаш схемаларини танлаш самарадорлигини ошириш, самарасиз терапия курслари ва улар билан боғлиқ асоратлар сонини камайтириш, стационарда даволаниш муддатини ўртача 4 ўрин-кунга қисқартириш ҳамда бир нафар бемор ҳисобига 4280000 сўм миқдорида иқтисодий самарага эришиш имконини берган. Хулоса: ноходжкин лимфомаларнинг агрессивлиги ва дори резистентлигини баҳолашнинг молекуляр-биологик мезонларини амалиётга жорий этиш даволаш тактикасини танлаш самарадорлигини ошириш, беморларни даволаш натижаларини яхшилаш, госпитализация муддатини ўртача 4 ўрин-кунга қисқартириш ҳамда бир нафар бемор ҳисобига 4280000 сўм иқтисодий самарага эришиш имконини берган.
бешинчи илмий янгилик: вирус-ассоциацияланган ноходжкин лимфомали беморларда вирус-ассоциацияланганлик даражаси, иммунологик ва молекуляр-биологик кўрсаткичларни комплекс баҳолаш асосида даволаш самарадорлиги, рецидив хавфи ҳамда рецидивсиз яшовчанлик давомийлигини прогнозлаш имконияти асосланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий кенгашининг 2019 йил 27 декабрдаги 8н-р/545 ва 8н-р/546-сонли қарорлари билан тасдиқланган «Вирус-ассоциацияланган ноходжкин лимфомаларнинг клиник кечишини прогнозлаш усули» ва «Молекуляр ва иммуногистокимёвий омилларни ҳисобга олган ҳолда ноходжкин лимфомаларда даволаш-диагностика алгоритми» услубий тавсиялари мазмунига сингдирилган. Ушбу натижалар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали амалиётига 2022 йил 19 апрелдаги 28i-сон буйруқ ва мазкур марказнинг Сирдарё филиали амалиётига 2022 йил 29 апрелдаги 23-сон буйруқ асосида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11/25-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги шундан иборатки, вирус-ассоциацияланганлик даражаси, иммунологик ва молекуляр-биологик кўрсаткичларни комплекс баҳолаш даволаш самарадорлиги, рецидив хавфи ва рецидивсиз яшовчанлик давомийлигини прогнозлаш, юқори хавф гуруҳларини ўз вақтида ажратиш ҳамда ноходжкин лимфомали беморларни кузатиш ва даволаш дастурларини шахсийлаштириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги шундан иборатки, прогностик моделдан фойдаланиш диагностик ва даволаш тадбирлари ҳажмини оптималлаштириш, даволаш тактикаси ҳамда диспансер кузатувини ўз вақтида мувофиқлаштириш, стационарда даволаниш муддатини ўртача 3–4 ўрин-кунга қисқартириш ҳамда бир нафар бемор ҳисобига 3480000 сўм миқдорида иқтисодий самарага эришиш имконини берган. Хулоса: вирус-ассоциацияланган ноходжкин лимфомали беморларда даволаш самарадорлиги, рецидив хавфи ва рецидивсиз яшовчанлик давомийлигини баҳолашнинг прогностик моделини амалиётга жорий этиш касаллик кечишини прогнозлаш сифатини ошириш, даволаш тактикаси ва диспансер кузатувини шахсийлаштиришни яхшилаш, госпитализация муддатини ўртача 3–4 ўрин-кунга қисқартириш ҳамда бир нафар бемор ҳисобига 3480000 сўм иқтисодий самарага эришиш имконини берган.