Ташходжаев Муроджон Валижоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага қўшган ҳиссаси (Андижон, Наманган ва Фарғона областлари мисолида)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Tar1699
Илмий раҳбар: Хакимов Абдумухтор Абдухалимович – тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Tar.10.01.
Расмий оппонентлар: Ерметов Авазбек Абдуллаевич – тарих фанлари доктори, профессор, Хаитов Шодмон Ахмадович – тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Иккинчи жаҳон уруши йилларида фашизм устидан қозонилган ғалабага Ўзбекистоннинг қўшган ҳиссасини Андижон, Наманган ва Фарғона областлари мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1941–1942-йилларда фронт ва фронт орти ҳудудларидан эвакуация қилинган болаларни Фарғона водийсига жойлаштириб, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаб, улар учун махсус болалар уйлари ташкил этилиши, Андижон областида 1 700 нафар (шундан, Ленин раёнида 162 нафар), Наманганда 1 300 нафар (шундан, “Энгелс” колхозида 120 нафар), Қўқондаги 9 та колхозда 108 нафар (шундан, “Правда” колхозида 50 нафар), Марғилон ипакчилик артелида 93 нафар, Фарғона ёғ заводи ва “Узнонбошқармаси” област бўлими 20 нафар болани қарамоғига олинганлиги, шунингдек, Фарғона области Тошлоқ раёни “Телман” колхозига 14 киши, Киров раёнига 139 оила (болалари билан) кўчириб келтирилганлиги, жалақудуқлик Неъматжон ва Оминахон Тожимирзаевлар (2 нафар бола) етимларни ўз тарбиясига олганлиги аниқланган;
Иккинчи жаҳон уруши йилларида маҳаллий шароит ва инфратузилмага қараб, СССРнинг ғарбий ҳудудларидан Фарғона шаҳрига 9 та (асосан тўқимачилик), Олтиариққа 5 та (қурилиш ва тўқимачилик), Андижонга 4 та (авиация, тикувчилик, озиқ-овқат, чарм), Қўқонга 4 та (озиқ-овқат, поябзал), Қувасойга 4 та (кимё, қурилиш), Марғилонга 3 та (тўқимачилик) ва Наманганга 1 та (тўқимачилик) корхона кўчириб келтирилиши оқибатида Андижон нефт, машинасозлик ва озиқ-овқат; Фарғона нефт, кимё, тўқимачилик ва қурилиш хомашёлари саноатига ихтисослашган бўлса, Наманган СССРнинг йирик ипакчилик марказларидан бирига айлангани фактлар асосида далилланган;
Уруш йилларида Фарғона области деҳқонлари қанд лавлаги етиштиришни ўзлаштиргани натижасида 1941–1942-йилларда Андижон ва Наманган областларидаги экин майдонларининг 50 фоиздан ортиғига донли экинлар экилганлиги, халқ ҳашари билан Чуст (5 000 га) ва Учқўрғон (600 га) каналлари ҳамда Косонсой сув омбори (17 820 га) барпо этилиб, ўзлаштирилган янги ерлар фронт ва фронт орти таъминотига йўналтирилганлиги, бироқ мажбурий меҳнат, ортиб борган солиқлар ҳамда техника ва ишчи кучи етишмовчилиги колхозчилар аҳволини янада оғирлаштирганлиги аниқланган;
Ўрганилган йилларда маданий соҳада салмоқли ўзгаришлар юз берганлиги, Москвадан Фарғонага Шарқшунослик ва 4-сонли Тиббиёт институтлари, Қўқонга эса Москва кимё-технология институти кўчириб келтирилиб, маҳаллий ҳокимият томонидан уларга етарли шароитлар яратилганлиги, ушбу олийгоҳлар профессор-ўқитувчилари Фарғона, Андижон ва Қўқон педагогика институтлари жамоалари билан таълим, илмий-тадқиқот ва кадрлар тайёрлашда яқиндан ҳамкорлик қилганлиги, областлардаги минглаб ўқитувчилар тарғибот-ташвиқот ишларига жалб этилганлиги, биргина Андижон областининг 3 862 нафар педагоги томонидан ўтказилган 10 мингдан ортиқ маъруза аҳоли ва меҳнаткашларни ғалаба йўлида фидокорона меҳнатга ундаганликлари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1941–1945-йилларда Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага қўшган ҳиссасини Андижон, Наманган ва Фарғона областлари мисолида бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
1941–1942-йилларда фронт ва фронт орти ҳудудларидан эвакуация қилинган болаларга Фарғона водийсида кенг ёрдам кўрсатилиб, улар учун махсус болалар уйлари ташкил этилиб, жумладан, Андижон областида 1 700 нафар (шундан, Ленин раёнида 162 та), Наманганда 1 300 та (шундан, “Энгелс” колхозида 120 та), Қўқондаги 9 та колхозда 108 нафар (шундан, “Правда” колхозида 50 та), Марғилон ипакчилик артелида 93 та, Фарғона ёғ заводи ва “Узнонбошқармаси” област бўлими 20 та бола қарамоғига олинганлиги, шунингдек, Фарғона области Тошлоқ раёни “Телман” колхозига 14 киши, Киров раёнига 139 оила (болалари билан) кўчириб келтирилганлиги, жалақудуқлик Неъматжон ва Оминахон Тожимирзаевлар (2 нафар бола) етимларни ўз тарбиясига олганлигига оид материалларидан Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг “Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси” мавзусидаги экспозицион режаларини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий Мерос агентлигининг 2024-йил 12-декабрдаги 02-05/4759-сон маълумотномаси). Натижада, архив маълумотлари, даврий матбуот материаллари музей фондини тарихий ҳужжатлар билан янада бойитилиши ва унга ташриф буюрувчиларнинг Ватан тарихи билан боғлиқ билим ва тассавурларини кенгайишига хизмат қилган;
Иккинчи жаҳон уруши йилларида маҳаллий шароит ва инфратузилмага қараб, СССРнинг ғарбий ҳудудларидан Фарғона шаҳрига 9 та (асосан тўқимачилик), Олтиариққа 5 та (қурилиш ва тўқимачилик), Андижонга 4 та (авиация, тикувчилик, озиқ-овқат, чарм), Қўқонга 4 та (озиқ-овқат, поябзал), Қувасойга 4 та (кимё, қурилиш), Марғилонга 3 та (тўқимачилик) ва Наманганга 1 та (тўқимачилик) корхона кўчириб келтирилиши оқибатида Андижон нефт, машинасозлик ва озиқ-овқат; Фарғона нефт, кимё, тўқимачилик ва қурилиш хомашёлари саноатига ихтисослашган бўлса, Наманган СССРнинг йирик ипакчилик марказларидан бирига айланганига оид материалларидан Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг “Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси” мавзусидаги экспозицион режаларини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий Мерос агентлигининг 2024-йил 12-декабрдаги 02-05/4759-сон маълумотномаси). Натижада, музейга ташриф буюрувчиларнинг Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалаба билан боғлиқ тасаввурларини бойитилишига ва бугунги тинч, фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, шукроналик туйғусининг ортишига хизмат қилган;
уруш йилларида Фарғона области деҳқонлари қанд лавлаги етиштиришни ўзлаштиргани натижасида 1941–1942-йилларда Андижон ва Наманган областларидаги экин майдонларининг 50 фоиздан ортиғига донли экинлар экилганлиги, халқ ҳашари билан Чуст (5 000 га) ва Учқўрғон (600 га) каналлари ҳамда Косонсой сув омбори (17 820 га) барпо этилиб, ўзлаштирилган янги ерлар фронт ва фронт орти таъминотига йўналтирилганлиги, бироқ мажбурий меҳнат, ортиб борган солиқлар ҳамда техника ва ишчи кучи етишмовчилиги колхозчилар аҳволини янада оғирлаштирганлигига оид тадқиқот материалларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” номли эшиттиришларида (2024-йил ноябр ва декабр ойлари) фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 7-февралдаги 05-09-137-сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабинлар, айниқса ёш авлоднинг Ватан тарихи билан боғлиқ тасаввурларини бойитилишига ва бугунги тинч, фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, ватанпарварлик туйғусининг ортишига хизмат қилган;
ўрганилган йилларда маданий соҳада салмоқли ўзгаришлар юз берганлиги, Москвадан Фарғонага Шарқшунослик ва 4-сонли Тиббиёт институтлари, Қўқонга эса Москва кимё-технология институти кўчириб келтирилиб, маҳаллий ҳокимият томонидан уларга етарли шароитлар яратилганлиги, ушбу олийгоҳлар профессор-ўқитувчилари Фарғона, Андижон ва Қўқон педагогика институтлари жамоалари билан таълим, илмий-тадқиқот ва кадрлар тайёрлашда яқиндан ҳамкорлик қилганлиги, областлардаги минглаб ўқитувчилар тарғибот-ташвиқот ишларига жалб этилганлиги, Андижон областининг 3 862 нафар педагоги томонидан ўтказилган 10 мингдан ортиқ маъруза аҳоли ва меҳнаткашларни ғалаба йўлида фидокорона меҳнатга ундаганликларига оид материалларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон - 24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” номли эшиттиришларида (2024-йил ноябр ва декабр ойлари) фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 7-февралдаги 05-09-137-сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабинлар, айниқса ёш авлоднинг Ватан тарихи билан боғлиқ билим ва тассавурларининг кенгайишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish