Sayt test rejimida ishlamoqda

Липартия Мэри Гивиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда Ноходжкин лимфомалари билан оғриган болаларнинг касалланиши ва ташхислашнинг замонавий ёндашувлари», 14.00.14–Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Tib354.
Илмий раҳбар: Юсупбеков Аброрбек Ахмеджанович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04.12.2018.Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Пулатов Дониер Анварович, тиббиёт фанлари доктори; Гильдиева Маргарита Сабировна, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тожикистон Республикаси Онкология илмий маркази (Тожикистон).
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ноходжкин лимфомаларини республикамизда эпидемиологик ўзига хослигини ҳамда молекуляр-генетик, иммунологик параметрларни ташхислашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор болаларда Ноходжикин лимфомасини ташхислашнинг бирламчи босқичида молекуляр-генетик тадқиқотни қўллаш ўзига хос бўлган тартиби исботланган;
болалардаги В-ҳужайра лимфомасини башоратлашда CD19, CD20, CD 22, Ki67, CD10, IgM иммуногистокимёвий ва иммунофермент дифферцировкаси ўзгаришининг қиёсий даражаси исботланган;
болаларда Ноходжикин лимфомасининг иммунологик, морфологик ва цитогенетик кўрсаткичларини ташхислашда периферик ва кўкрак ичи лимфа тугунларини зарарлаш оқибатида клиник кечишининг ўзига хос мезонлари такомиллаштирилган;
болалар Ноходжикин лимфомаси билан касалланиш ва ўлим кўрсаткичларини 2020 йилгача башоратлаш тизими асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда Ноходжкин лимфомалари билан оғриган болаларнинг касалланиши ва ташхислашнинг замонавий ёндашувлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Болаларда Ноходжкин лимфомалари ташхисоти алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 13 июндаги 8н–р/236-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома Ноходжкин лимфомаси ташхисотини оптималлаштириш, асоратлар ва рецидивлар сонини камайтириш, рецидивсиз давр, умумий яшовчанликни ошириш ҳамда болалар ҳаёт сифатини ошириш имконини берган;
Ноходжкин лимфомалари билан оғриган болаларда касалланиш ва ташхислашга замонавий ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қўқон филиали амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 17 апрелдаги 8н–з/51-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши Ноходжикин лимфомали беморларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифатини яхшилаш, касалхонада бўлиш давомийлигини қисқартириш ва ногиронликни камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish