Эркабоев Улугбек Инаятиллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Квантловчи магнит майдонида яримўтказгичлардаги осцилляция ҳодисаларига ҳарорат ва босим таъсири», 01.04.10–Яримўтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/ FM 3.
Илмий раҳбар: Гулямов Гафур, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Физика-Қуёш» ИИЧБ Физика-техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Физика-техника институти, Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.FM/T.34.01.
Расмий оппонентлар: Мамадалимов Абдугафур Тешабаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик; Аюханов Рашид Ахметович, физика-математика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: квантловчи магнит майдонда яримўтказгичларнинг осцилляция ҳодисаларига ҳарорат ва босимнинг таъсирини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
квантловчи магнит майдонда термодинамик ҳолатлар зичлигини ҳароратга боғлиқлиги назарий аниқланган;
ноквадратик дисперсия қонуни учун квантловчи магнит майдонда комбинирланган ҳолатлар зичлиги осцилляциясига ҳароратнинг таъсирини ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;
ҳолатлар зичлигини узлуксиз спектрининг экспериментал қийматидан фойдаланиб тузилган математик моделлаштириш жараёни Ландау дискрет сатҳларини ҳисоблаш имкони яратилган;
нопараболик дисперсия қонуни учун ютилган ёруғлик частотаси ва яримўтказгичларни таъқиқланган зона кенглигининг магнит майдонга ночизиқли боғланганлиги кўрсатилган;
яримўтказгичларда Ландау сатҳларини термик кенгайишини ҳисобга олган ҳолда Шубников-де Гааз ва де Гааз-ван Альфен эффектларининг ҳароратга боғлиқлиги назарияси таклиф қилинган;
ўтказувчанлик зонасидаги эркин электронларнинг Ландау сатҳларига босимнинг таъсирини ҳисоблаш учун аналитик ифодаси топилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Квантловчи магнит майдонда яримўтказгичларнинг осцилляция ҳодисаларига ҳарорат ва босим таъсирини ўрганиш натижалари асосида:
квант осцилляция эффектларига ҳарорат ва босим таъсирини ҳисоблаш математик моделлари Мексика миллий политехника институтининг «ЎЮЧда ишловчи Si асосидаги наноўлчамли майдон транзисторлари ва уларни термик хоссалари» мавзусидаги илмий грантида Ландау сатҳларига ҳароратнинг таъсирини аниқлашда фойдаланилган (Мексика миллий политехника институтининг 2017 йил 15 февралдаги 614-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш наноўлчамли яримўтказгичларда осцилляция ҳодисаларини юқори ҳарорат ва кучсиз магнит майдонларида кузатиш имконини берди;
Кейн дисперсия қонуни учун Ландау сатҳларига ҳароратнинг таъсирини моделлаштиришда олинган натижалар Ф2-ОТ-О-15494 «Квант нуқтали гетеро ва нанотузилмалардаги экситонларни, поляронларни, биполяронларни ва кўчиш ҳодисаларини тадқиқ этиш асосида нурлагичлар, фотоэлементлар ва бошқа турдаги оптоэлектрон асбобларнинг самарадорлигини яхшилаш» мавзусидаги давлат грантини бажариш жараёнида Кейн модели учун термодинамик ҳолатлар зичлигини ҳисоблашда фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 18 ноябрдаги ФТК-0313/817-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш икки ўлчамли структураларда кечаётган физик жараёнларни аниқлаш имконини берди.