Маннопов Султонбекнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги Ўзбекистонда узлуксиз маънавий тарбияни амалга оширишда мусиқий мероснинг ўрни: ижтимоий-фалсафий таҳлил”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/fal1803
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети PhD.03/2025.27.12.F.10.02 рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Маматов Мамажон Аҳмаджонович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Қамбаров Абдумутал Аҳаджонович, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор; Аҳмедова Ўгилхон Намозовна, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистонда узлуксиз маънавий тарбияни амалга оширишда мусиқий мероснинг ўрнини ижтимоий-фалсафий таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“маънавий тарбия” ва “узлуксиз маънавий тарбия” тушунчаларининг мазмун-моҳияти ҳамда илмий-консептуал тадқиқ асосида жамиятнинг маънавий асосларини, одоб-ахлоқни емирувчи иллатлар, залолатга бошловчи бузғунчи ғояларга карши соғлом дунёкарашни шакллантириш, ёш авлодда мустақил ва бахтли ҳаёт учун зарур ижтимоий малака ҳамда фазилатларни ёшига мос, босқичма-босқич шакллантириш тизимининг ижтимоий зарурати илмий аргументлар асосида очиб берилган;
“Узлуксиз маънавий тарбия консепсияси”нинг ижтимоий-фалсафий таҳлили асосида маънавий тарбияга узлуксизлик ва узвийлик тамойиллари орқали ёндашиш, маънавий тарбия бўйича асосий йўналишларни белгилаш ва уни мусиқа таълим-тарбияси асосида амалга ошириш ва жамиятда меҳр-оқибатлилик, масъулиятлилик, бағрикенглик, меҳнатсеварлик каби муҳим фазилатларни босқичма-босқич шакллантириш механизмлари ижтимоий детерминизм мезонлари орқали асосланган;
миллий мусиқа ва мусиқий мероснинг маънавий-тарбиявий имкониятларини (мусиқий тарбиялаш, мусиқий-назарий билимларга йўналтириш, мусиқий-эстетик дидни шакллантириш) очиб бериш асосида узлуксиз маънавий тарбияни амалга оширишда оила, мактабгача таълим, мактаб, олий таълим ва маҳаллаларнинг тарбиявий имкониятларини тўлиқ юзага чиқариш ва улар орасида функсионал узвийликни янги даражага кўтаришнинг фалсафий жиҳатлари асосланган;
мусиқий мероснинг ва миллий мусиқанинг маънавий-тарбиявий вазифалари (билим бериш, дунёқарашни шакллантириш, фориғлантириш, эзгу ҳисларни жойлаш, руҳий барқарорлаштириш) асосида “Узлуксиз маънавий тарбия консепсия”сидаги ёшларни юксак мақсадларга йўналтириш, маърифатли бўлишга сафарбар қилиш, ирода, матонат, тиришқоқлик, ҳаракат фазилатларини ривожлантиришдаги самарадорлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги илмий натижалар ва янгиликлар амалиётга татбиқ этилган:
“маънавий тарбия” ва “узлуксиз маънавий тарбия” тушунчаларининг мазмун-моҳияти ҳамда илмий-консептуал тадқиқ асосида жамиятнинг маънавий асосларини, одоб-ахлоқни емирувчи иллатлар, залолатга бошловчи бузғунчи ғояларга карши соғлом дунёкарашни шакллантириш, ёш авлодда мустақил ва бахтли ҳаёт учун зарур ижтимоий малака ҳамда фазилатларни ёшига мос, босқичма-босқич шакллантириш тизимининг ижтимоий зарурати илмий аргументлар асосида очиб берилганлигига оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-11-рақамли “Ўзбек халқи диний ва миллий қадриятлари комплексининг электрон-трансдитсиплинар платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий университетининг 2026-йил 25-мартдаги 04/11-8314-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий Янги Ўзбекистонда узлуксиз маънавий тарбияни амалга оширишда мусиқий мерос тарбиясининг ўзига хос хусусиятларини илмий таҳлиллар асосида очиб беришга хизмат қилган;
“узлуксиз маънавий тарбия консепсияси”нинг ижтимоий-фалсафий таҳлили асосида маънавий тарбияга узлуксизлик ва узвийлик тамойиллари орқали ёндашиш, маънавий тарбия бўйича асосий йўналишларни белгилаш ва уни мусиқа таълим-тарбияси асосида амалга ошириш ва жамиятда меҳр-оқибатлилик, масъулиятлилик, бағрикенглик, меҳнатсеварлик каби муҳим фазилатларни босқичма-босқич шакллантириш механизмлари ижтимоий детерминизм мезонлари орқали асосланганлигига оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассотсиацияси Фарғона вилоят худудий бўлинмасининг 2025-йилга мўлжалланган йиллик иш режасининг 34-бандида келтирилган “Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларнинг 2030-йилгача бўлган даврда амалга оширилишида ННТларнинг роли ва иштирокини оширишга қаратилган тадбирлар ташкил этиш” борасидаги вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассотсиацияси Фарғона вилоят худудий бўлинмасининг 2025-йил 26-мартдаги 24-сонли маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган узлуксиз маънавий тарбияни мусиқий мерос имкониятлари асосида модернизациялашнинг устувор вазифалари ва стратегиясини таҳлил қилишга оид тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
миллий мусиқа ва мусиқий мероснинг маънавий-тарбиявий имкониятларини (мусиқий тарбиялаш, мусиқий-назарий билимларга йўналтириш, мусиқий-эстетик дидни шакллантириш) очиб бериш асосида узлуксиз маънавий тарбияни амалга оширишда оила, мактабгача таълим, мактаб, олий таълим ва маҳаллаларнинг тарбиявий имкониятларини тўлиқ юзага чиқариш ва улар орасида функсионал узвийликни янги даражага кўтаришнинг фалсафий жиҳатлари асосланганлигига, мусиқий мероснинг ва миллий мусиқанинг маънавий-тарбиявий вазифалари (билим бериш, дунёқарашни шакллантириш, фориғлантириш, эзгу ҳисларни жойлаш, руҳий барқарорлаштириш) асосида “Узлуксиз маънавий тарбия консепсия”сидаги ёшларни юксак мақсадларга йўналтириш, маърифатли бўлишга сафарбар қилиш, ирода, матонат, тиришқоқлик, ҳаракат фазилатларини ривожлантиришдаги самарадорлиги очиб берилганлигига оид илмий тавсиялардан “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2024-2025-йилларда эфирга узатилган “Тарих кўзгуси”, “Таълим ва тараққиёт” ва “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурлар ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмасининг 2026-йил 03-апрелдаги 05-09-586-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши “маънавий тарбия”, “узлуксиз маънавий тарбия” ва “мусиқий мерос” тушунчаларининг мазмун-моҳияти, тузилиши ва таркиби ҳамда илмий-консептуал асосларини тадқиқ этилган;
мусиқий мерос ва миллий мусиқанинг маънавий-тарбиявий вазифалари - билим бериш, дунёқарашни шакллантириш, фориғлантириш, эзгу ҳис-туйғуларни қарор топтириш ҳамда руҳий барқарорликни таъминлаш имкониятлари асосида “Узлуксиз маънавий тарбия консепсияси”да белгиланган ёшларни юксак мақсадларга йўналтириш, маърифатли бўлишга сафарбар этиш, уларда ирода, матонат, тиришқоқлик ва ҳаракатчанлик фазилатларини ривожлантириш самарадорлиги очиб берилганлигига оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассотсиацияси Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмасининг 2025-йилга мўлжалланган йиллик иш режасининг 34-бандида белгиланган “Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларнинг 2030-йилгача бўлган даврда амалга оширилишида ННТларнинг роли ва иштирокини оширишга қаратилган тадбирлар ташкил этиш” вазифалари ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассотсиацияси Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмасининг 2025-йил 26-мартдаги 24-сонли маълумотномаси). Натижада, миллий мусиқий мероснинг маънавий-тарбиявий имкониятларидан ёшларнинг дунёқараши, эзгу ҳис-туйғулари ва руҳий барқарорлигини шакллантириш, уларни юксак мақсадлар сари йўналтириш ҳамда ирода, матонат, тиришқоқлик ва ҳаракатчанлик фазилатларини ривожлантиришга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish