Акрамов Козимжон Ибрагимжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги Ўзбекистонда шаҳарлар маданияти ва эстетик қиёфасида трансформация жараёнлари (ижтимоий-фалсафий ёндашув)” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fal679
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/2025.27.12.F.22.01.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш. илмий даражаси ва унвони: Нишонова Нодирахон Райимжоновна фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Фалсафа фанлари доктори, профессор Хакимов Назар Хакимович, Фалсафа фанлари доктори, дотсент Холмирзаев Нодиржон Низомжонович
Етакчи ташкилот: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Янги Ўзбекистонда шаҳарлар маданияти ва эстетик қиёфасидаги трансформатссия жараёнларининг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
Ахборотлашаётган жамиятда шаҳарлар маданий –эстетик қиёфасининг трансформацияси натижасида шакллаётган янги ижтимоий эҳтиёжларнинг ноананавий иқтисодий фаолият ва хизмат турлари ривожига тасири илмий асосланган;
Этномаданий қадриятларнинг шаҳар эстетик қиёфаси шаклланиши ҳамда инсоннинг маданий –эстетик муҳитга муносабатига таъсири фалсафий умумлик тамойили асосида очиб берилган;
Анъанавий шаҳарлари маданияти ва эстетикасининг диалектик алоқадорлиги ижтимоий ва табиий макон уйғунлигини таъминловчи ижтимоий-фалсафий омил эканлиги аниқланган;
Ўзбекистонда урбанизация жараёнларининг шаҳар аҳолиси турмуш тарзи ва ижтимоий-маданий қиёфасига таъсири гносеологик- структуравий жиҳатдан очиб берилиб, шаҳар маданияти, эстетикаси ва билан шаҳарсозлик ўртасидаги диалектик уйғунлик миқдор ва сифат ўзгаришлари қонунияти асосида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистонда шаҳарлар маданияти ва эстетик қиёфасидаги трансформатссия жараёнларининг ижтимоий-фалсафий ёндашувлари асосида:
Ахборотлашган жамиятда шаҳарлар маданий-эстетик қиёфасидаги трансформация жараёнлари, янги массив ва замонавий “сити” лар бўлган ижтимоий эҳтиёжни келтириб чиқариб, иқтисодиётнинг норасмий (ноанъанавий хизмат тулари, муайян ассортиментда савдо қилиш, хизматларни истеъмолчига яқинлаштириш, ўзига хос хусусиятлардан келиб чиқиб ёпиқ хизмат шаклларини тақдим этиш) функцияларини ривожлантиришга доир илмий хулоса ва таклифларидан Ўзбекистон “ADOLAT” сотсиал-демократик партиясининг фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон “ADOLAT” сотсиал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгашининг 2025-йил 21-ноябрдаги 01/223-сон маълумотнома). Натижада шаҳар маданияти (урбанизацияси) ва эстетикаси ўртасидаги диалектик боғлиқликлар аниқланиб, аҳоли маданияти-эстетик эҳтиёжига мувофиқ келадиган макон яратишга доир таклифларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Жамият аъзолари этномаданиятининг перманент таъсири янги шаҳар эстетикасида инсон онг ости маданий-эстетик муҳит талабларига мувофиқ яшашга олиб келиши фалсафанинг умумийлик тамойилларига оид таклиф ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат кенгаши Республика Маънавият ва маърифат марказининг “Ўзбекисон Республикасида қурилиш соҳасини жадал инновацион ривожлантириш ва модернизациялаш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” (2020-йил, 27-ноябр), “Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” (2019-йил, 10-январ), “Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021-йил, 31-август), “Кўп қаватли уйларни бошқариш тизимини янада ривожлантириш тўғрисида” (2021-йил, 10-июн), “Тошкент метрополитени фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” (2021-йил, 16-октабр)ги Фармон ва Қарорларига мувофиқ урбанизация ва шаҳар эстетикасининг этимологик, илмий, фалсафий-эстетик талқинлари кўрсатилган. Инсон яшайдиган макон, замон, атроф-муҳитни янада гўзаллаштириш дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, турмуш шароитини яшаш эҳтиёжига қараб мослаштиришга хизмат қилади. Шунингдек, шаҳар маданияти ва эстетикаси ўртасидаги диалектик боғлиқликлар, уларнинг аҳоли маданий-эстетик эҳтиёжига мувофиқ келадиган макон яратишдаги аҳамияти ва жамоатчиликни кенг хабардор этишга доир муҳим илмий маълумотларидан фойдаланилди (Республика Маънавият ва маърифат кенгаши Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 5-декабрдаги 02-22/1361-сон маълумотномаси). Натижада шаҳар маданияти (урбанизацияси) ва эстетикаси ўртасидаги диалектик боғлиқликлар аниқланиб, уларнинг аҳоли маданий-эстетик эҳтиёжига мувофиқ келадиган макон яратишдаги аҳамиятини очиб беришга хизмат қилган;
Анъанавий жамиятлар шаҳарларининг маданияти ва эстетикаси ўртасидаги диалектик алоқадорлик ижтимоий макон ва табиий макон ўртасидаги боғлиқликни таъминлаши ишлаб чиқаришда инновацион фаолият турларини келтириб чиқариши орқали аксиологик фаолиятга ижтимоий таъсир этувчи девиант хатти-ҳаракатларнинг шаклланишини аниқлашига доир илмий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигида ёшлар менталитети трансформацияси жараёнларида миллий ўзликни сақлаб қолиш, ёш раҳбарларнинг миллий-маънавий тарбиясини мустаҳкамлаш, миллий ғурур ва миллий ифтихор туйғуларини юксалтиришга доир ҳаракатларни амалга оширишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 7-майдаги 2-13-21-2026-сон далолатномаси). Натижада маънавий ахлоқий, илмий-тарбиявий, ижтимоий-фалсафий, сиёсий қарашлар, замонавий таълим-тарбияни шакллантиришда конструктив, яъни самаравий ва ўзаро уйғунлаштирувчи муҳим омилларни очиб беришга хизмат қилган;
Ўзбекистонда урбанизация жараёнларининг ошиб бориши шаҳар аҳолиси турмуш тарзи ва ижтимоий-маданий қиёфасининг гнесеологик (ўз-ўзини билиш) ва структуравий (шаҳарни яхлит тизим деб қабул қилиш) таҳлилига оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг шаҳар эстетикаси ўртасидаги диалектик боғликликларни аниқлаш, уларнинг аҳоли маданияти-эстетик эҳтиёжига мувофиқ келадиган макон яратишдаги аҳамияти ҳамда Янги Ўзбекистонда шаҳарсозлик ва шаҳарлар маданий-эстетик қиёфасини ўзгартириш борасидаги трансформация жараёнларини очиб бериш, янги массивлар ва шаҳарчалар, замонавий “сити”лар барпо этишда қўлланилаётган инновацион ёндашувларнинг аҳоли маданий-эстетик ҳаётига таъсирини аниқлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси. 2026-йил 23-январ, 01-01/50-сон маълумотнома). Натижада шаҳар маданияти ва эстетикаси билан шаҳарсозлик ўртасида диалектик уйғунликни таъминлашга хизмат қилган.