Баратова Мадина Хасановнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Камбағал оилалардаги болаларнинг ижтимоий фаоллигини оширишнинг фалсафий масалалари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Fal1579
Илмий раҳбар: Ҳусейнова Абера Амановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.F.08.02.
Расмий оппонентлар: Турдиев Бехруз Собирович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Абилов Ўрол Муродович, фалсафа фанлари доктори, проффесор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Тадқиқотнинг мақсади камбағал оилалардаги болалар ижтимоий фаоллигини ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий омилларини асослаб беришдан иборат.
II. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
камбағал оилалардаги болалар ижтимоий фаоллигини ўлчов мезонлари сифатида ёшига мос қарорлар қабул қилишдаги мустақиллик, ижтимоий ҳаётда онгли иштирок этиш, ютуққа интилиш ва мавжуд имкониятлардан фойдаланишдаги ташаббускорлик тизимлаштирилиб, мазкур фаолликнинг боланинг шахсий интилишлари билан оилавий қўллаб-қувватлаш ўртасидаги ўзаро алоқадорликда намоён бўлиши аниқлаштирилган;
муҳтож болаларни қўллаб-қувватлашга доир фалсафий қарашлар ахлоқий бурч, ҳуқуқий норма, давлат масъулияти ва тизимли ижтимоий кафолатга таянувчи ёндашувлар болага ғамхўрлик қилишнинг заруратини унинг ҳуқуқлари ва ривожланиш имкониятларини таъминлашга қаратилган ижтимоий масъулият билан боғлаши асосланган;
камбағал оилалардаги болалар ижтимоий фаоллигини белгиловчи индивидуал (руҳий ҳолат, ўзига ишонч, билим ва кўникмалар, орзу-интилишлар) ва ижтимоий (ҳимоя, мактаб муҳити, ҳудудий имкониятлар) омилларни ривожлантириш шахсий интилишларнинг амалий ташаббусга айланишига, яратилган имкониятлардан фойдаланишга, ижтимоий тўсиқларни камайтириш ва боланинг мустақил ҳаракат қилиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилиши исботланган;
Янги Ўзбекистонда камбағал оилалардаги болаларнинг ижтимоий капиталини ривожлантиришнинг ишонч ва ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга оид ижтимоий, ресурслардан фойдаланишдаги моддий тўсиқларни камайтиришга оид иқтисодий, болалар фикрини уларга дахлдор қарорларда ҳисобга олишга оид сиёсий, ўзаро ҳурмат ва дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлашга оид маънавий йўналишлари, менторлик ва оила – мактаб – маҳалла ҳамкорлигида ташаббусларни қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳамда ижтимоий четланишни камайтириш орқали болаларнинг мустақиллиги, ташаббускорлиги ва онгли иштирокини ривожлантиришга қаратилган истиқболли стратегиялари такомиллаштирилган.
III. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистоннинг барқарор тараққиётини таъминлашга қаратилган маънавий-маърифий ислоҳотларнинг ижтимоий-фалсафий таҳлилини амалга ошириш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
камбағал оилалардаги болалар ижтимоий фаоллигини ўлчов мезонлари сифатида ёшига мос қарорлар қабул қилишдаги мустақиллик, ижтимоий ҳаётда онгли иштирок этиш, ютуққа интилиш ва мавжуд имкониятлардан фойдаланишдаги ташаббускорлик тизимлаштирилиб, мазкур фаолликнинг боланинг шахсий интилишлари билан оилавий қўллаб-қувватлаш ўртасидаги ўзаро алоқадорликда намоён бўлишига доир илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 1-декабрдаги 03-33-3391-сон маълумотномаси). Натижада, моддий имконияти чекланган оилаларда ўсаётган болаларни таълим жараёнига тўлиқ жалб этиш, уларнинг дарсдан ташқари машғулотлар ва мактаб ўзини ўзи бошқариш тузилмаларидаги иштирокини рағбатлантириш, педагоглар ва ота-оналар ҳамкорлигини йўлга қўйиш орқали ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
муҳтож болаларни қўллаб-қувватлашга доир фалсафий қарашлар ахлоқий бурч, ҳуқуқий норма, давлат масъулияти ва тизимли ижтимоий кафолатга таянувчи ёндашувлар болага ғамхўрлик қилишнинг заруратини унинг ҳуқуқлари ва ривожланиш имкониятларини таъминлашга қаратилган ижтимоий масъулият билан боғлашига оид хулосалар ва тавсиявий характердаги натижалардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан 2025-йилда ўтказилган “Маҳаллий масалаларни ҳал этишда болалар иштироки” мавзусидаги конференция материалларини тайёрлаш, унинг якунлари бўйича қабул қилинган қарор лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2025-йил 3-декабрдаги 02/2-05/28-сон маълумотномаси). Натижада, камбағал оилаларда ўсаётган болаларни маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни муҳокама этиш жараёнига жалб қилиш механизмларини такомиллаштириш, Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил ва “Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди” фаолиятини ташкил этишга доир таклифларни илмий асослаш орқали ушбу тоифадаги болалар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳужжат лойиҳаларининг асосланганлик даражасини оширишга хизмат қилган;
камбағал оилалардаги болалар ижтимоий фаоллигини белгиловчи индивидуал (руҳий ҳолат, ўзига ишонч, билим ва кўникмалар, орзу-интилишлар) ва ижтимоий (ҳимоя, мактаб муҳити, ҳудудий имкониятлар) омилларни ривожлантириш шахсий интилишларнинг амалий ташаббусга айланишига, яратилган имкониятлардан фойдаланишга, ижтимоий тўсиқларни камайтириш ва боланинг мустақил ҳаракат қилиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилишига оид тавсиялар ва илмий янгиликлардан Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) томонидан 2025-йилда йўлга қўйилган “Ёш сиёсатчилар лигаси”, “Хориждаги ватандош” ва “ЎзЛиДеП волонтёрлик клуби” лойиҳалари доирасидаги тадбирларни ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий кенгашининг 2025-йил 4-декабрдаги 01-27/530-сон маълумотномаси). Натижада, камбағал оила болаларининг таклиф ва ташаббусларини ўрганиш, иқтидорини қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш ва даромадини оширишга қаратилган партиявий лойиҳалар мазмуни ва манзиллилигини илмий асосда такомиллаштиришга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда камбағал оилалардаги болаларнинг ижтимоий капиталини ривожлантиришнинг ишонч ва ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга оид ижтимоий, ресурслардан фойдаланишдаги моддий тўсиқларни камайтиришга оид иқтисодий, болалар фикрини уларга дахлдор қарорларда ҳисобга олишга оид сиёсий, ўзаро ҳурмат ва дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлашга оид маънавий йўналишлари, менторлик ва оила – мактаб – маҳалла ҳамкорлигида ташаббусларни қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳамда ижтимоий четланишни камайтириш орқали болаларнинг мустақиллиги, ташаббускорлиги ва онгли иштирокини ривожлантиришга қаратилган истиқболли стратегияларига оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси фаолиятида, “Умумтаълим мактабларида имконияти чекланган болаларга яратилаётган шарт-шароитлар ва истиқболдаги режалар” мавзусидаги давра суҳбати материалларини тайёрлашда, “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатувчи тадбиркорлик субектлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитасининг 2025-йил 12-ноябрдаги 04/8-10-37-сон маълумотномаси). Натижада, ногиронлиги бўлган болаларга давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субектларини солиқ имтиёзлари билан рағбатлантириш, ота-оналар зиммасидаги молиявий юкни енгиллаштириш механизмларини илмий асослаш орқали ушбу тоифадаги оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилган қонунчилик нормаларининг асосланганлик даражасини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish