Қурбонов Шерзоджон Шухратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ахборот терроризмини ёшлар онгига таъсиридан ҳимоялашнинг маънавий-ахлоқий-механизмлари, 09.00.07 – Маънавият тарихи ва назарияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Fal1692
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат Педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.01/2025.27.12.F.10.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Яздонов Зикирилло Шукуриллоевич, фалсафа фанлари доктори (DSc), дотсент. Расмий оппонентлар: Джуракулов Хусан Анварович, фалсафа фанлари доктори (DSc), дотсент; Мусаев Мансур Турсунпўлатович, сиёсий фанлари доктори, (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшларни ахборот терроризми таъсиридан ҳимоялашнинг маънавий-ахлоқий механизмларини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ахборот терроризми тушунчасининг ижтимоий-фалсафий моҳияти инсон онги, маънавий-ахлоқий қадриятлари ва идентитетига таъсир кўрсатувчи деструктив ҳодиса сифатида консептуал жиҳатдан асосланиб, унинг ёшлар онгига таъсир этиш механизмлари “ахборот босими – когнитив бузилиш – аксиологик деформация – хулқий трансформация” кетма-кетлиги асосида тизимлаштирилган ҳамда ахборот таъсирининг когнитив жараёнлар, қадриятлар тизими ва хулқ-атвордаги ўзгаришлар билан ўзаро алоқадорлиги орқали маънавий-ахлоқий онг трансформациясининг ижтимоий-фалсафий механизмлари очиб берилган;
ёшлар онгига ахборот терроризмининг таъсир кўрсатиш механизмлари интернет, ижтимоий тармоқлар, визуал контент, қўрқув уйғотиш, стереотиплаштириш ва манипулятив усулларнинг ўзаро алоқадорлиги асосида фалсафий-методологик жиҳатдан тизимлаштирилиб, ёшларнинг ахборот-мафкуравий таъсирларга берилувчанлик даражасини маънавий идентификация, танқидий тафаккур, медиа-саводхонлик ва виртуал қарамлик кўрсаткичлари орқали баҳолашга йўналтирилган “аксиологик хавф индекси” модели ишлаб чиқилган;
ахборот таҳдидларга қарши ёшларнинг маънавий иммунитетини шакллантиришга қаратилган, таркибий жиҳатдан когнитив (билим), аксиологик (қадрият), рефлексив (танқидий таҳлил), motivasion (эътиқод ва масъулият) ҳамда амалий-хулқий компонентлардан иборат интегратив модели ишлаб чиқилиб, мазкур компонентларнинг ўзаро уйғунлиги ёшларни ахборот-мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилувчи барқарор маънавий механизм эканлиги далилланган;
халқаро тажриба ва миллий қадриятлар уйғунлигида ахборот терроризмидан ҳимояловчи стратегик ёндашув ҳамда таълим муассасалари, оила, маҳалла ва фуқаролик жамияти ҳамкорлигига асосланган кўп босқичли превентив механизм ишлаб чиқилган бўлиб, унинг доирасида медиа-саводхонлик, рақамли этика ва фуқаролик позициясини ривожлантиришнинг инновацион технологиялари фалсафий-амалий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ахборот терроризмини ёшлар онгига таъсирини олдини олишнинг маънавий-ахлоқий механизмларини ўрганиш натижаси бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
ахборот терроризми тушунчасининг ижтимоий-фалсафий моҳияти инсон онги, маънавий-ахлоқий қадриятлари ва идентитетига таъсир кўрсатувчи деструктив ҳодиса сифатида консептуал жиҳатдан асосланиб, унинг ёшлар онгига таъсир этиш механизмлари “ахборот босими – когнитив бузилиш – аксиологик деформация – хулқий трансформация” кетма-кетлиги асосида тизимлаштирилган ҳамда ахборот таъсирининг когнитив жараёнлар, қадриятлар тизими ва хулқ-атвордаги ўзгаришлар билан ўзаро алоқадорлиги орқали маънавий-ахлоқий онг трансформациясининг ижтимоий-фалсафий механизмлари очиб берилганлигига оид хулоса, таклиф ва тавсиялардан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал демократик партиясини 2024-йил 7-сентабр куни тасдиқланган И Конгрессининг В йўналишида белгиланган “Мамлакатимиз суверенитети ва хавфсизлигини кафолатлаймиз” номли бандини ишлаб чиқишда ва ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг 2026-йил 28-январдаги 01-27-46-сон маълумотномаси). Натижада, ахборот терроризми тушунчаси ва уни инсон онгига, ахлоқий қадриятларига таъсирга қарши курашга қаратилган тарғибот ва ташвиқот ишлари натижадорлигига ижобий таъсир кўрсатишга хизмат қилган;
ёшлар онгига ахборот терроризмининг таъсир кўрсатиш механизмлари интернет, ижтимоий тармоқлар, визуал контент, қўрқув уйғотиш, стереотиплаштириш ва манипулятив усулларнинг ўзаро алоқадорлиги асосида фалсафий-методологик жиҳатдан тизимлаштирилиб, ёшларнинг ахборот-мафкуравий таъсирларга берилувчанлик даражасини маънавий идентификация, танқидий тафаккур, медиа-саводхонлик ва виртуал қарамлик кўрсаткичлари орқали баҳолашга йўналтирилган “аксиологик хавф индекси” модели ишлаб чиқилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан 2024-йил 5-сентябр куни “Ўзбекистон Миллий тикланиш” демократик партиясининг ИХ Қурултойида тасдиқланган “Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-2029-йилларга мўлжалланган сайловолди дастурининг” ВИ йўналиш 6.1-бандида белгиланган “Хавфсиз ва аҳоли муҳофазасини кучайтириш” ва “Хавфсиз ва ахборот маконини ривожлантириш” бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг 2026-йил 5-февралдаги 02-06-06-сон маълумотномаси). Натижада, ахборот терроризмини ёшлар онги ва дунёқарашига таъсирини олдини олиш бўйича илмий – назарий хулосалар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
ахборот таҳдидларга қарши ёшларнинг маънавий иммунитетини шакллантиришга қаратилган, таркибий жиҳатдан когнитив (билим), аксиологик (қадрият), рефлексив (танқидий таҳлил), motivasion (эътиқод ва масъулият) ҳамда амалий-хулқий компонентлардан иборат интегратив модели ишлаб чиқилиб, мазкур компонентларнинг ўзаро уйғунлиги ёшларни ахборот-мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилувчи барқарор маънавий механизм эканлиги далилланган тавсиялардан Ёшлар ишлари агентлигининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 10-сентабрдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-163-сон фармонининг ИИ йўналишида белгиланган “Ёшлар билан ишлаш тизимининг асосий вазифалари” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2026-йил 10-февралдаги 2-13-21-908-сон маълумотномаси). Натижада, ахборот таҳдидларига қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш бўйича илмий–назарий хулосалар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
халқаро тажриба ва миллий қадриятлар уйғунлигида ахборот терроризмидан ҳимояловчи стратегик ёндашув ҳамда таълим муассасалари, оила, маҳалла ва фуқаролик жамияти ҳамкорлигига асосланган кўп босқичли превентив механизм ишлаб чиқилган бўлиб, унинг доирасида медиа-саводхонлик, рақамли этика ва фуқаролик позициясини ривожлантиришнинг инновацион технологиялари фалсафий-амалий жиҳатдан асосланган хулоса, таклиф ва тавсиялардан Самарқанд вилоят телерадиоканалининг 2025-йилдаги MTRK тизимидаги “Самарқанд” телерадиоканали томонидан тасдиқланган йиллик ва чораклик Медиа-тадбирлар режаси асосида тайёрланган Самарқанд ФМ 105.2 радиоканалидаги “Радиоинтервю” эшиттиришини дастур ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиоканалининг 2026-йил 10-февралдаги 01-07/48-сон маълумотномаси). Натижада, мафкуравий иммунитет кўп қатламли ва кўп функцияли конструкт сифатида методологик асослаш бўйича илмий – назарий хулосалар ишлаб чиқишга хизмат қилган.