Султонов Шодиёр Абдуҳалиловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хизмат кўрсатиш соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш” 08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти” ва 08.00.15 – “Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти” туташ ихтисосликлари
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.DSc/Iqt151
Илмий маслаҳатчи: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Суюнов Дилмурод Холмуродович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/2025.27.12.I.27.01
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор ЎзФА академиги Тухлиев Нурислом, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Хамраева Сайёра Насимовна.
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади
Хизмат кўрсатиш соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш билан боғлиқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хизмат кўрсатиш соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик яхлит тизим сифатида миллий иқтисодиётни барқарор ривожлантиришда ҳиссасини кўпайтириш, фаоилят даврийлигини ижтимоий ва иқтисодий самарадорлигини ошириш, натижавий кўрсаткичлар мутаносиблигини таъминлашга асосланган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг самарадорлик мезонлари ва уларни баҳолаш усуллари борасида SSS (Сотув Самара Салоҳият) модели таклиф этилган;
хизмат кўрсатиш соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни самарали ривожлантиришнинг ресурс ахборот-аналитик базасини шакллантиришга йўналтирилган савдо-саноат палатаси ҳузурида “Smart Servis Resource System” платформасини ташкил этиш асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан боғлиқ бошқарув, маркетинг, статистик маълумотларни аниқ вақт режимида олиш имкониятини дастурни ишга тушириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
хизмат кўрсатиш соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иштирокчилари фаолиятини бозор эҳтиёжларига мувофиқлаштириш, таклиф этилаётган хизматлар сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, рискларни камайтириш, хизмат кўрсатиш соҳасида инновацион фаолиятни ривожлантириш асосидаги Самарқанд кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик кластер модели борасида тавсиялар таклиф этилган;
хизмат кўрсатиш соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик миллий иқтисодиётнинг стратегик ривожлантиришнинг муҳим йўналиши эканлиги белгиловчи, мавжуд ресурслар салоҳияти, улардан самарали фойдаланиш, хизматлар имкониятини ошириш, инновацияларни амалиётга тадбиқ этишга асосланган хизмат кўрсатиш соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизми ишлаб чиқилган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг хизмат кўрсатиш ҳажми, бандлар сони, экспорти салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик субектлари сонининг 2030-йилга қадар ўсиш прогнози параметрлари ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хизмат кўрсатиш соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хизмат кўрсатиш соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик яхлит тизим сифатида миллий иқтисодиётни барқарор ривожлантиришда ҳиссасини кўпайтириш, фаоилят даврийлигини ижтимоий ва иқтисодий самарадорлигини ошириш, натижавий кўрсаткичлар мутаносиблигини таъминлашга асосланган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг самарадорлик мезонлари ва уларни баҳолаш усуллари борасида SSS (Сотув Самара Салоҳият) таклиф этилган модели Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг фаолиятига тадбиқ этилган. (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 02-августдаги 11/05-26-9229-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифлар асосида хизматлар бозорини ривожлантиришга қаратилган ижтимоий-иқтисодий омиллар таъсири баҳоланди, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарни иқтисодий самарадорлиги ва рақобатбардошлигини оширишга эришилди;
хизмат кўрсатиш соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни самарали ривожлантиришнинг ресурс ахборот-аналитик базасини шакллантиришга йўналтирилган савдо-саноат палатаси ҳузурида “Smart Servis Resource System” платформасини ташкил этиш асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан боғлиқ бошқарув, маркетинг, статистик маълумотларни аниқ вақт режимида олиш имкониятини дастурни ишга тушириш борасида амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг фаолиятига тадбиқ этилган. (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 02-августдаги 11/05-26-9229-сонли маълумотномаси). Натижада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка тегишли маълумотларни аниқ вақт режимида олиш имкониятини ишга тушириш тизими шакллантириди.
хизмат кўрсатиш соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иштирокчилари фаолиятини бозор эҳтиёжларига мувофиқлаштириш, таклиф этилаётган хизматлар сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, рискларни камайтириш, хизмат кўрсатиш соҳасида инновацион фаолиятни ривожлантириш асосидаги Самарқанд кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик кластер модели борасида тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг фаолиятига тадбиқ этилган. Ушбу таклиф натижасида хизмат кўрсатиш соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожланишини таъминлашда макроиқтисодий, ҳудудий, маҳаллий ва институсионал таъсир этиш тизимларида қўлланилди. (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 02-августдаги 11/05-26-9229-сонли маълумотномаси);
хизмат кўрсатиш соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик миллий иқтисодиётнинг стратегик ривожлантиришнинг муҳим йўналиши эканлиги белгиловчи, мавжуд ресурслар салоҳияти, улардан самарали фойдаланиш, хизматлар имкониятини ошириш, инновацияларни амалиётга тадбиқ этишга асосланган хизмат кўрсатиш соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизми Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг фаолиятига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 02-августдаги 11/05-26-9229-сонли маълумотномаси). Инновацион технологияларни амалиётга тадбиқ этиш натижасида ҳар бир кичик бизнес корхона натижавийлиги ва рентабеллиги кўрсаткичлари бўйича 2023-йилда соф тушум маблағларини 11,2 фоизга ошишига имкон яратилган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг хизмат кўрсатиш ҳажми, бандлар сони, экспорти салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик субектлари сонининг 2030-йилга қадар ўсиш прогнози параметрлари ишлаб чиқилди. Мазкур прогнозлаштириш натижаси келгусида хизмат кўрсатиш соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш вазифаларини самарали амалга ошириш ва стратегиясини ишлаб чиқишга имкон яратди. (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 02-августдаги 11/05-26-9229-сонли маълумотномаси).