Мухиддинова Камола Сагдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
1. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даражаберадиган фан тармоғи номи): “Тўқимачилик саноатини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш” 08.00.03 “Саноат иқтисодиёт”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt3978
Илмий раҳбар: Холиқова Рухсора Санжаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, дотсент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.1.23.03
Расмий оппонентлар: Останокулова Гулсара Муҳаммадёқуб қизи, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хакимов Зиёдулла Ахмадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик саноатини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механихмини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
соҳадаги муаммоларнинг таъсир даражасини аниқлашга ҳамда тўқимачилик саноатининг ташкилий фаолиятини комплекс мониторинг қилишга мўлжалланган индикаторларнинг меёрий ва чегаравий қийматлари асосланган;
тўқимачилик саноатининг иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолаш жараёнига таъсир кўрсатувчи ижобий ва салбий омилларни ҳисобга олган ҳолда (0.0-0.2) жуда паст, (0.21-0.37) муаммолар мавжуд, соҳа заиф, (0.38-0.63) ривожланаётган, (0.64-0.8) барқарорлик, (0.81-1.0) жуда юқори шкалаларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
тўқимачилик тармоғининг ташкилий-иқтисодий механизмининг интеграл модели “яшил энергия технологиялари” ва “Green Cluster” рейтинги ҳамда “Йиғириш ва ип тўқиш линиялари учун махсус лизинг дастури” асосида такомиллаштирилган;
тармоқнинг иқтисодий фаолиятини баҳолаш ва истиқболдаги ривожланиш тенденцияларини аниқлаш мақсадида ишлаб чиқариш ҳажми, инвестиция ҳажми, асосий фондлар қиймати ва тўқимачилик корхоналар сони кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқликни акс эттирувчи эконометрик модел асосида тўқимачилик тармоғи иқтисодий фаолиятининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тўқимачилик саноатини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
соҳадаги муаммоларнинг таъсир даражасини аниқлашга ҳамда тўқимачилик саноатининг ташкилий фаолиятини комплекс мониторинг қилишга мўлжалланган индикаторларнинг меёрий ва чегаравий қийматларини асослаш бўйича берилган таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан “Тўқимачилик саноати корхоналарини ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026-йил 19-март №01/06-432-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этиш соҳани баҳоловчи индикаторларни мазкур соҳадаги салбий тенденцияларни ўз ватида аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ёрдам беради;
тўқимачилик саноатининг иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолаш жараёнига таъсир кўрсатувчи ижобий ва салбий омилларни ҳисобга олган ҳолда (0.0-0.2) жуда паст, (0.21-0.37) муаммолар мавжуд, соҳа заиф, (0.38-0.63) ривожланаётган, (0.64-0.8) барқарорлик, (0.81-1.0) жуда юқори шкалаларини киритиш асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан “Тўқимачилик саноати корхоналарини ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026-йил 19-март №01/06-432-сонли маълумотномаси).. Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тўқимачилик саноатининг иқтисодий ривожланиш даражасининг интеграл индекси 0.43 га тенглиги аниқланди;
тўқимачилик тармоғининг ташкилий-иқтисодий механизмининг интеграл модели “яшил энергия технологиялари” ва “Green Cluster” рейтинги ҳамда “Йиғириш ва ип тўқиш линиялари учун махсус лизинг дастури” асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан “Тўқимачилик саноати корхоналарини ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026-йил 19-март №01/06-432-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши тўқимачилик тармоғини ташкилий-иқтисодий ривожлантириш механизмини яратиш имконини берган;
тармоқнинг иқтисодий фаолиятини баҳолаш ва истиқболдаги ривожланиш тенденцияларини аниқлаш мақсадида ишлаб чиқариш ҳажми, инвестиция ҳажми, асосий фондлар қиймати ва тўқимачилик корхоналар сони кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқликни акс эттирувчи эконометрик модел асосида тўқимачилик тармоғи иқтисодий фаолиятининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари юзасидан таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан “Тўқимачилик саноати корхоналарини ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026-йил 19-март №01/06-432-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тўқимачилик саноати иқтисодий фаолиятининг истиқболини таъминлаш бўйича узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошиш даражасини аниқлаш имкони яратилган.