Маматкулова Надира Маккамовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt4090.
Илмий раҳбар: Алимова Гузал Абдухакимовна, иқтисодиёт фанлари номзоди, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: Хайдаров Низомиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Обломуродов Нарзулла Наимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар учун берилган солиқ имтиёзлари (жалб қилинадиган тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестиция ҳажмлари бўйича 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача – 3 йил муддатга; 3 миллион АҚШ долларидан ортиқ ва 10 миллион АҚШ долларигача – 5 йил муддатга ва 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 7 йил муддатга ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан озод этиш) жорий этилган иқтисодиёт тармоқлари рўйхатига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш йўналишини ҳам киритишнинг мақсадга мувофиқ эканлиги асосланган;
тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар учун берилган солиқ имтиёзларини (жалб қилинадиган тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестиция ҳажмлари бўйича 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача – 3 йил муддатга; 3 миллион АҚШ долларидан ортиқ ва 10 миллион АҚШ долларигача – 5 йил муддатга ва 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 7 йил муддатга ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан озод етиш) Тошкент вилоятидаги 4 ва 5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган тадбиркорлик субектларига ҳам татбиқ этиш таклиф этилган;
инвестиция муҳитини янада яхшилаш, туризм соҳасидаги тадбиркорлик субектларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш орқали туризм соҳасини ривожлантириш ва сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида инвесторлар томонидан янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат буджетидан субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқ эканлиги асосланган;
махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспортга реализация қилиш учун фойдаланадиган импорт хомашё, материал ва бутловчи қисмларни божхона тўловларидан озод қилиш таклиф этилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар учун берилган солиқ имтиёзлари (жалб қилинадиган тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестиция ҳажмлари бўйича 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача – 3 йил муддатга; 3 миллион АҚШ долларидан ортиқ ва 10 миллион АҚШ долларигача – 5 йил муддатга ва 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 7 йил муддатга ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан озод этиш) жорий этилган иқтисодиёт тармоқлари рўйхатига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш йўналишини ҳам киритишнинг мақсадга мувофиқ эканлиги бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 23-июндаги ПФ-97-сон “Мамлакатимизга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ишлаб чиқилишида фойдаланилган. Натижада, 2025-йилнинг январ-март ойларида иқтисодиёт тармоқларига жалб қилинган жами хорижий инвестиция ва кредитларнинг 9,7 фоизи қишлоқ хўжалигида ўзлаштирилган ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,0 фоизли бандга ошган;
тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар учун берилган солиқ имтиёзларини (жалб қилинадиган тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестиция ҳажмлари бўйича 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача – 3 йил муддатга; 3 миллион АҚШ долларидан ортиқ ва 10 миллион АҚШ долларигача – 5 йил муддатга ва 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 7 йил муддатга ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан озод этиш) Тошкент вилоятидаги 4 ва 5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган тадбиркорлик субектларига ҳам татбиқ этиш ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 23-июндаги ПФ-97-сон “Мамлакатимизга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ишлаб чиқилишида фойдаланилган. Натижада, 2025-йилнинг январ-март ойларида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан молиялаштирилган инвестициялар ҳажми 44,1 трлн. сўмни ташкил қилиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 баробарга ёки 32,4 фоизга ўсишига имкон яратган;
инвестиция муҳитини янада яхшилаш, туризм соҳасидаги тадбиркорлик субектларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш орқали туризм соҳасини ривожлантириш ва сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида инвесторлар томонидан янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат буджетидан субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқ эканлиги бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 7-сентябрдаги 550-сон “Меҳмонхона хўжалиги фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ишлаб чиқилишида фойдаланилган. Натижада, 2025-йил январ-март ойларида республикага туристик мақсадларда келган хорижий давлатлар фуқароларнинг умумий сафарлари сони 2102,4 мингтани ташкил этиб, 2024-йилнинг мос даврига нисбатан 583,0 мингтага кўпайишига ҳисса қўшган;
махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспортга реализация қилиш учун фойдаланадиган импорт хомашё, материал ва бутловчи қисмларни божхона тўловларидан озод қилиш ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 4-мартдаги ПФ-41-сон “Махсус иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг ишлаб чиқилишида фойдаланилган. Натижада, ИВ Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида эришилган келишувларнинг самарали ижросини таъминлаш ҳамда махсус иқтисодий ва саноат зоналарига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish