Ураимова Моҳигул Қобулжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шахс хусусиятларини ифодаловчи фразеологизмларнинг қиёсий-типологик тадқиқи (Ўзбек ва инглиз тиллари мисолида)”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2024.3.PhD/Fil.5143.
Илмий раҳбар: Муҳаммад Ҳакимов, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.10.05 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Саримсоқов Хуршид Абдималикович, филология фанлари доктори (DSc), дотсент; Хайруллаев Хуршид Зайниевич, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларидаги шахс хусусиятларини ифодаловчи фразеологизмларни структур-семантик белгиларга кўра чоғиштирма баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
фразеологизмлар тилнинг тарихий тараққиётини акс эттирувчи муҳим воситалардан бири эканлиги, улар маълум бир халқнинг тафаккури, қадриятлари, ижтимоий-руҳий ҳолати ва менталитетини ифодаловчи лисоний бирликлар тизимига мансублиги, уларнинг лингвомаданий хусусиятлари, турли услубларда қўлланилиши ўзбек ва инглиз тили далиллари асосида қиёсан очиб берилган;
шахс хусусиятларини ифодаловчи фразеологизмлар семантик жиҳатдан турли мазмун-муносабатларни ифодалаши, улар орқали инсоннинг феъл-атвори, хулқи, ички дунёси, ақлий ва руҳий ҳолати, ташқи кўриниши, ижтимоий муносабатлардаги ўрни ҳамда гендерологик хусусиятлари намоён бўлиши илмий ва бадиий манбалар таҳлили билан асосланган;
шахс хусусиятларини ифодаловчи фразеологик бирликларнинг ҳар бири ўз этимологиясига эга бўлиб, улар лингвомаданий восита сифатида келиб чиқишига кўра диний эътиқод, табиат, кийим ҳамда озиқ-овқат номлари билан боғлиқ фразеологизмлар каби мавзуий гуруҳларга бўлиниши, маъносига кўра ижобий, салбий ва нейтрал бўлиши, морфологик тузилишига кўра от+от (balo odam, a couch potato), сифат+от (юмшоқ супурги, а роттен аппле), от+сифат (юзи ёруғ)дан таркиб топиши ҳамда турли прагматик мазмунни ифодалаши ўзбек ва инглиз тилидаги луғатларда берилган 747 та фразеологик бирликларнинг қиёсий таҳлили асосида далилланган;
фразеологик бирликларни таржима қилишда фақат лексик тенглик эмас, балки семантик-дискурсив жиҳатдан монандлик ҳисобга олиниши, бу жараёнда сўзларнинг луғавий маъноси эмас, балки уларнинг тагмаъноси, оҳанги ҳамда коннотациясига эътибор қаратилиши, уларни қиёсий-типологик таҳлил қилишда семантик, стилистик ва маданий эквивалентлик тамойилларига асосланиш зарурлиги Сомерсет Моемнинг “Театр” ҳамда Марк Твеннинг “Мартин Иден” асарлари асосида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шахс хусусиятларини ифодаловчи фразеологизмларнинг қиёсий-типологик тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
фразеологизмлар тилнинг тарихий тараққиётини акс эттирувчи муҳим воситалардан бири эканлиги, улар маълум бир халқнинг тафаккури, қадриятлари, ижтимоий-руҳий ҳолати ва менталитетини ифодаловчи лисоний бирликлар тизимига мансублиги, уларнинг лингвомаданий хусусиятлари, турли услубларда қўлланилиши ўзбек ва инглиз тили далиллари асосида қиёсан таҳлил қилинганлиги ҳақидаги хулосалардан 2023-2024-йилларда Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган вебсайт ва мултимедиа маҳсулотлари (электрон луғатлар) тўпламини яратиш” мавзусидаги ФЗ-2019081663-рақамли фундаментал лойиҳа доирасида “Ўзбек миллий рақс терминларининг қисқача ўзбекча-русча-инглизча-франсузча изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2025-йил 26-февралдаги 1/04-186-сон маълумотномаси). Натижада изоҳли луғат фразеологик бирликлар билан бойитилиб, такомиллашувига эришилган;
шахс хусусиятларини ифодаловчи фразеологик бирликларнинг ҳар бири ўз этимологиясига эга бўлиб, улар лингвомаданий восита сифатида келиб чиқишига кўра диний эътиқод, табиат, кийим ҳамда озиқ-овқат номлари билан боғлиқ фразеологизмлар каби мавзуий гуруҳларга бўлиниши, маъносига кўра ижобий, салбий ва нейтрал бўлиши, морфологик тузилишига кўра от+от (balo odam, a couch potato), сифат+от (юмшоқ супурги, а роттен аппле), от+сифат (юзи ёруғ)дан таркиб топишига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси, “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт” “Миллат ва маънавият”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” номли дастурлар ссенарийсини тайёрлашда (2025-йил январ ва март ойлари) фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси 2025-йил 14-мартдаги 05-09-312-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув ва эшиттишлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни илмий далиллар билан бойитилган;
ўзбек ва инглиз тилидаги луғатларда берилган 747 та фразеологик бирликларнинг қиёсий таҳлили асосида далилланганлиги, фразеологик бирликларни таржима қилишда фақат лексик тенглик эмас, балки семантик-дискурсив монандлик ҳисобга олиниши, бу жараёнда сўзларнинг луғавий маъноси эмас, балки уларнинг тагмаъноси, оҳанги ҳамда коннотациясига эътибор қаратилиши, уларни қиёсий-типологик таҳлил қилишда семантик, стилистик ва маданий эквивалентлик тамойилларига асосланиш зарурлиги исботланганлигига доир илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-201709134-сонли “Филология йўналиши бўйича инглиз тили ўрганишни баҳолаш сифатининг шакл ва тамойиллари” мавзудаги амалий лойиҳаси доирасидаги вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университети 2025-йил 18-августдаги 04/11-11899 сонли маълумотномаси). Натижада инглиз тили ўрганишни баҳолаш сифатининг шакл ва тамойиллари илмий-назарий маълумотлар билан бойитилиб, мазмунан такомиллашувига эришилган.