Мадазимов Хабибуллохон Музаффархон ўғли

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз ҳикояларида давр, инсон ва бадиият муанноси (Жек Лондон ва Шукур Холмирзаев ижоди мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Fil6820.
Илмий раҳбар: Сабирдинов Акбар Гофурович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2026.10.06.Fil.10.09.
Расмий оппонентлар: Ҳамроқулова Хуршида Қувватовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Кобулова Нодира Баҳодировна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жек Лондон ва Шукур Холмирзаев ҳикояларида акс эттирилган давр ва инсон муаммосини қиёсий-типологик аспектда тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жаҳон ва ўзбек адабиётида ҳикоя жанрининг тараққиёт босқичлари, икки халқ адабиётидаги ўрни, композицион қурилиши, мавзулар кўлами асосида икки адабий муҳит ва маданиятга хос бўлган ёзувчилар поетик оламининг ўхшаш ҳамда фарқли жиҳатлари очиб берилган;
Жек Лондоннинг “шимол ҳикоялари” ва Шукур Холмирзаевнинг “тоғ ҳикоялари”га хос асарлари таҳлилида реалистик тасвир усуллари, улардаги инсон ва табиат тўқнашуви асосидаги антропологик ва психологик муштаракликлар ёритилган;
икки адиб ҳикоялари таҳлили асосида инсон ва табиат муносабатлари орқали характернинг тобланиши Жек Лондонда “иродали шахс” консепсияси ҳамда Шукур Холмирзаев ижодида “мағрур инсон” консепсияси ўртасидаги руҳий-маънавий яқинлик қиёсий аспектда далилланган;
Жек Лондон ҳикоялари композицион яхлитлигини таъминловчи “сафар, саёҳат” мотиви орқали “йўловчи” образининг ҳамда Шукур Холмирзаев ҳикояларидаги “овчилик” унсури орқали “овчи” образининг шаклланиши ва уларнинг қаҳрамон руҳий оламини очишдаги функцияси исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек ҳикояларида давр, инсон ва бадиият муаммосини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: Жек Лондоннинг “шимол ҳикоялари” ва Шукур Холмирзаевнинг “тоғ ҳикоялари”га хос асарлари таҳлилида реалистик тасвир усуллари, улардаги инсон ва табиат тўқнашуви асосидаги антропологик ва психологик муштаракликлар ёритилган. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ИЛ-402104474 рақамли “Bolalaradabiyoti.uz” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” номли инновацион илмий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 11-февралдаги 04/1-796-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа материаллари ҳикояларда тасвирланган инсон ва табиат консепсияси асосидаги манбалар билан бойитилди;
икки адиб ҳикоялари таҳлили асосида инсон ва табиат муносабатлари орқали характернинг тобланиши Жек Лондонда “иродали шахс” консепсияси ҳамда Шукур Холмирзаев ижодида “мағрур инсон” консепсияси ўртасидаги руҳий-маънавий яқинликнинг қиёсий аспектда далилланганлиги тўғрисидаги диссертация натижалари ва материалларидан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 11-февралдаги 04/1-798-сон маълумотномаси). Натижада ХХ аср ҳикоялари бадииятига оид атамалар орқали платформанинг манбалари илмий-амалий жиҳатдан мукаммаллашган;
инглиз ва ўзбек ҳикоячилигининг тадрижий тараққиётида Жек Лондон ва Шукур Холмирзаев яшаган адабий муҳит ва маданиятга хос поетик оламининг ўхшаш ҳамда фарқли жиҳатлари очиб берилганлиги ҳамда икки адиб ҳикоялари таҳлили асосида инсон ва табиат муносабатлари орқали характернинг тобланиши Жек Лондоннинг “иродали шахс” тушунчаси ҳамда Шукур Холмирзаев ижодида “мағрур инсон” консепсияси ўртасидаги руҳий-маънавий яқинлик қиёсий аспектда даллиланганлигига доир хулосалар “Фарғона вилояти телерадиоканали” давлат муассасасида эфирга узатилган “Хайрли кун”, “Она тилим” кўрсатувлари ҳамда “Маънавият – қалб кўзгуси” эшиттириши ссенариясини ёзишда фойдаланилган (Фарғона вилояти телерадиоканали” давлат муассасасининг 23-феврал 2026-йилдаги 01-12/35-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув ва эшиттиришларнинг маърифий аҳамияти ортди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish