Рахманов Муҳаммаделдор Abduvaxidovicҳнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Тўқимачилик саноати корхоналарида рискларни бошқариш механизмини такомиллаштириш (Андижон вилояти мисолида)”, 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.DSc/Iqt7124
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Каримов Музаффар Абдумалик ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, v.b. профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.07.02
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, v.b. профессор Абдулхакимов Зухрали Турсуналиевич; иқтисодиёт фанлари доктори, дотсент Турғунов Мухриддин Мўйдинжон ўғли.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Тўқимачилик саноати корхоналарида рискларни бошқариш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик саноати корхоналарида рискларни таснифлаш асосида рискларнинг ҳаётийлик сикли бошқичларини бошқарувга таъсир даражасини ошириш механизми ишлаб чиқилган;
тўқимачилик саноати корхоналарида рискларни бошқаришга интеграциялашган ёндашув, рискларни камайтириш ёндашуви асосида рискларни бошқаришнинг умумконсептуал модели ишлаб чиқилган;
тўқимачилик кластерлари ва ип-йигирув корхоналари ўртасида самарали кооперация тизимини йўлга қўйишнининг инновацион ёндашув асосидаги рағ-батлантириш механизми таклиф этилган;
Андижон вилояти тўқимачилик саноати обект корхоналарида таъсир этувчи рисклар даражасини ҳисобга олган ҳолда маҳсулотларни сотишнинг ялпи фойдаси ўзгаришининг 2029-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўқимачилик саноати корхоналарида рискларни бошқариш тизимини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
тўқимачилик саноати корхоналарида рискларни таснифлаш асосида рискларнинг ҳаётийлик сикли бошқичларини бошқарувга таъсир даражасини ошириш механизми ишлаб чиқилган таклифи корхоналарга амалиётга жорий этилган. Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида рискларни назорат қилиш хизмати томонидан тўқимачилик саноати корхоналарининг фаолиятига таъсир қилиши мумкин бўлган рискларни аниқлаш, уларнинг таъсирини баҳолаш ва рисклар келтириб чиқаридаган оқибатлар кўламини камайтиришга хизмат қилган;
тўқимачилик саноати корхоналарида рискларни бошқаришга интеграциялашган ёндашув, рискларни камайтириш ёндашуви асосида рискларни бошқаришнинг умумконсептуал модели ишлаб чиқилган таклифи корхоналарга амалиётга жорий этилган. Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тўқимачилик саноати корхоналарида рискларни бошқариш бўйича миллий стандартлар тўқимачилик саноати корхоналари субектларининг фаолиятида рискларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни профессионал бошқариш бўйича тизимли ёндашувнинг шаклланишига хизмат қилиши изоҳланган. Шунингдек, таклиф этилган умумконсептуал модел тўқимачилик саноати корхоналарида рискларни бошқариш жараёнида интеграциялашган ёндашувни ташкил этиб, рискларни камайтириш функциясини бажариши ва ҳар қандай турдаги рискларни бартараф этиш чоралари сифатида умумий консептуал модел бўлиб хизмат қилиши изоҳланган;
тўқимачилик кластерлари ва ип-йигирув корхоналари ўртасида самарали кооперация тизимини йўлга қўйишнининг инновацион ёндашув асосидаги рағ-батлантириш механизми таклифи корхоналарга амалиётга жорий этилган. Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тўқимачилик кластерлари ва ип-йигирув корхоналари ўртасида самарали кооперация тизимини йўлга қўйишнининг инновацион ёндашув асосидаги рағбатлантириш механизми ишлаб чиқилиб, ип-йигирув корхоналарини тўқимачилик кластерга айлантириш чоралари стратегик мақсад асосида кўрсатилган. Бу йўлда инновацион ёндашувлар асосида рискни камайтириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва натижада самарали кооперация тизими ташкил этиш бошқарувда самарали кооперация тизимини йўлга қўйишнининг инновацион ёндашув асосидаги рағбатлантириш механизми бўлиб хизмат қилиши асосланган;
Андижон вилояти тўқимачилик саноати обект корхоналарида таъсир этувчи рисклар даражасини ҳисобга олган ҳолда маҳсулотларни сотишнинг ялпи фойдаси ўзгаришининг 2029-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган таклифи корхоналарга амалиётга жорий этилган. Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида шакллантирилган рискларни бошқариш ссенарийлари тўқимачилик саноати корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш, молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш ва бозор шароитларидаги ноаниқликлар шароитида барқарор ишлашига имкон яратади.