Заидов Ислом Ибрагимжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида рақобат муносабатларини бошқариш тизимини такомиллаштириш (Наманган вилояти мисолида)”, 08.00.13- “Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt3886
Илмий раҳбар: Сотволдиев Нодирбек Журабоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.07.02
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Абдужаббор, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Дадабоев Тўлқин Юсупжонович, иқтисодиёт фанлари номзоди, дотсент.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозорида рақобат муносабатларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақобат муносабатларини бошқаришда қўлланиладиган механизмлар, шакллар, воситаларининг ўзаро таъсири асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш занжирларида иштирок этувчи субектларнинг қўшилган қиймат яратиш коеффитсиенти ишлаб чиқилган;
технологик жиҳатдан таъминланганлиги, ахборотдан фойдаланиш имконияти, давлат кўмаги, инфратузилмавий ва молиявий салоҳияти каби мезонлар асосида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозори субектларининг рақобат муҳитига таъсир кучини 0-3 балл “паст” даража, 4-6 балл “ўрта” даража ва 7-10 балл “юқори” даражада баҳолаш таклиф қилинган;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозоридаги субектлар сони ва улуши, ҳосилдорлик, маҳсулот тузилмаси ва ихтисослашув даражаси каби омилларнинг рақобат муҳитига таъсирини ҳисобга олган ҳолда кластерли бошқарув модели асосланган;
бозор субектларининг стсенарий таҳлили ва тренд коеффитсиенти ўртасидаги интеграл боғланишлар асосида 2030-йилгача бўлган даврда оптимистик, базавий ва пессимистик прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқ хўжалик махсулотлари бозорида рақобат муносабатларини бошқариш тизимини такомиллаштириш борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
рақобат муносабатларини бошқаришда қўлланиладиган институционал ва иқтисодий механизмлар, маъмурий, бозор ва регулятив шакллар, литсензиялаш, логистика инфратузилмасини ривожлантириш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш воситаларининг ўзаро таъсири асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш занжирларида иштирок этувчи субектларнинг қўшилган қиймат яратиш коеффитсиентини ишлаб чиқишга қаратилган таклифи Наманган вилояти ҳокимининг 2024-йил 12-августдаги 372-6-0-Q/24-сон “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Озиқ-овқат саноати маҳсулотларини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этиш тўғрисида” 2024-йил 1-августдаги 476-сон қарори ижроси ҳақида”ги қарорининг 2 қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 7-августдаги 05/14-1037-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий қилиш натижасида бозор субектларини рейтинглаш механизми жорий этилди, бу эса бошқарув қарорларини тажрибага асосланган натижалар орқали қабул қилишни таъминлади ва ижрога киритилган чоралар туфайли 2024 йилда бозор консентрацияси индекси 10 фоизга пасайди, кичик ва ўрта субектлар учун бозор улуши 15 фоизга ошди;
технологик жиҳатдан таъминланганлиги, ахборотдан фойдаланиш имконияти, давлат кўмаги, инфратузилмавий ва молиявий салоҳияти каби мезонлар асосида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозори субектларининг рақобат муҳитига таъсир кучини 0-3 балл “паст” даража, 4-6 балл “ўрта” даража ва 7-10 балл “юқори” даражада баҳолаш таклифи Наманган вилояти ҳокимининг 2024-йил 19-февралдаги 86-6-0-Q/24-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2024-йил 16-февралдаги ПФ-36-сон Фармони ижроси ҳақида”ги қарорининг 2 қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 7-августдаги 05/14-1037-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қарорга мувофиқ шакллантирилган мониторинг ва баҳолаш тизими агростратегия жараёнларида фаол қўлланила бошланди, бу эса раҳбарият учун бозор тенденцияларини тез аниқлаш ва жавоб чораларини самарали бошқариш имконини яратди.
бозордаги субектлар сони ва улуши, ҳосилдорлик, маҳсулот тузилмаси ва ихтисослашув даражаси каби омиллар ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ва таркибининг бозордаги рақобат муҳитига таъсирини ҳисобга олган ҳолда кластерли бошқарув моделини асослашга қаратилган таклифи Наманган вилояти ҳокимининг 2024-йил 9-апрелдаги 169-6-0-Q/24-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва уларни экспорт қилувчи тадбиркорлар билан ўтказилган мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024-йил 1-апрелдаги ПҚ-146-сон қарори ижроси ҳақида”ги қарорини 2 қисмини ишлаб чиқишда ишлаб чиқишда фойдаланилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 7-августдаги 05/14-1037-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий қилиш натижасида ҳар бир туман ва хўжалик субектлари учун мос кластерлашув йўналишлари белгиланди. Бу эса ресурсларни самарали тақсимлаш, ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштириш ва қўшилган қиймат занжирида иштирок этувчи субектларнинг ўзаро ҳамкорлигини кучайтиришга имкон берди;
бозор субектларининг стсенарий таҳлили ва тренд коеффитсиенти ўртасидаги интеграл боғланишга асосланган б>0,05, б=0,04 ва б<0,03 каби дифферентсиал кўрсаткичлар орқали экстраполяциянинг ишонч даражаси, интеграл индекснинг ўзгариши, сиёсий ва технологик омилларга сезгирлик даражаси аниқланди ва шу асосда 2030 йилгача бўлган даврда оптимистик, реалистик, пессимистик прогноз параметрларидан Наманган вилояти ҳокимининг 2022-йил 16-июндаги 393-6-0-Q/22-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 7 июндаги ПҚ-273-сон қарори ижроси ҳақида”ги қарорининг 1-иловасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 7-августдаги 05/14-1037-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида капитал қўйилмаларни йўналтириш, технологик модернизация бўйича устувор йўналишларни белгилаш, мақсадли субсидиялар тақсимоти, логистика инфратузилмасини ривожлантириш ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш стратегиясида юқори аниқликка эришилди.