Насимов Собиржон Тохировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эрта кўкрак ёшидаги болаларда нотравматик калла ичи қон қуйилишларида даво тактикасини танлаш», 14.00.28–Нейрохирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Tib258.
Илмий раҳбар: Махкамов Козим Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.28.02.2018.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Мирзабаев Марат Жумабекович, тиббиёт фанлари доктори (Қозоғистон Республикаси); Кадирбеков Равшанбек Турсунбекович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг максади: эрта кўкрак ёшидаги болаларда нотравматик калла ичи қон қуйилишининг дифференциал жарроҳлик даволаш тактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ЭКЁБда НКҚни эрта инструментал диагностика имконини берувчи гипертензион, гидроцефал, дислокацион, талваса ва қон йўқотиш синдромлар комплексидан иборат бўлган характерли клиник кўринишлари аниқланган;
ЭКЁБда НКҚнинг клиник, неврологик, диагностик кўрсаткичларига асосланган беморлар ҳолати ва касалликнинг кечиш оғирлигини баҳолашнинг интеграл даражалари таклиф қилинган;
ЭКЁБда НКҚнинг интеграл даражалари дифференциал жарроҳлик муолажаси вақти ва ҳажмини, операциядан олдинги ва кейинги интенсив консерватив терапия услубини аниқлаш имконини бериши исботланган;
НКҚда қоннинг коагуляцион ҳолатини тиклаш жараёнида бош миянинг гемик, гипоксик ва қон томир гипоксияларини олдини олувчи дифференциал даволаш тактикаси таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ЭКЁБда НКҚ бўлган беморларни даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Эрта кўкрак ёшидаги болаларда нотравматик калла ичи қон қуйилишларида даволаш тактикаси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 ноябрдаги 8н-р/309-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома НКҚда таклиф этилган даволаш тактикасини қўллаш асосида жарроҳлик муолажалари сифатини ошириш имконини берган;
ЭКЁБда НКҚ бўлган беморларни даволаш тактикаси самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг Самарқанд ва Наманган вилоят филиаллари амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 24 апрелдаги 8н-д/86-сон маълумотномаси). Олинган натижалар операциядан кейинги асоратлар сонининг камайишига, операциядан кейинги ўлим кўрсаткичини пасайишига ва беморларни даволаниш муддатини қисқартиришга олиб келган.