Давранов Хусниддин Бахрановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисосликлар шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ички ишлар органлари ходими томонидан коррупсиявий жиноятлар содир этилишининг олдини олишни такомиллаштириш”, “12.00.15 – Криминология (юридик фанлар)”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: V2026.1.PhD/Yu1888.
Илмий раҳбар: Абдурасулова Кумриниса Райимқуловна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.20/2025.27.12.Yu.03.01.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Хайриев Нодиржон Исроилович ва юридик фанлар доктори, профессор Ўразалиев Мурод Қораевичлар Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ички ишлар органлари ходими томонидан коррупсиявий жиноятлар содир этилишининг олдини олишни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
коррупсиявий жиноятлар содир этилишини минималлаштириш мақсадида ушбу турдаги жиноятларни содир этган мансабдор шахсларга нисбатан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ҳақидаги қоидани қўлламаслик талабини қонун ҳужжатларида акс эттириш лозимлиги асослаб берилган;
ички ишлар органларида коррупсиявий жиноятлар содир этилишининг олдини олиш учун ходимнинг ижтимоий кафолатлардан фойдаланиш борасидаги барча ҳуқуқларини “ягона дарча” тамойили асосида ошкора кафолатлаш, шунингдек ижтимоий ҳимоя фаолиятига доир ҳисоботларни юритиш ҳамда жамоатчилик (ходимлар) орасида очиқ мониторинг қилиш амалиётини йўлга қўйиш зарурати асослантирилган;
Ички ишлар органларига муносиб номзодларни танлаш танлашнинг адолатли ва шаффоф тизимини яратишга қаратилган “Э-номзод” ёпиқ ахборот тизимини йўлга қўйиш, хизматга қабул қилиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш ва ички ишлар органларида хизматга қабул қилишнинг сифат жиҳатдан янги, соддалаштирилган тартибини жорий этишнинг зарурати ва афзалликлари исботланган;
ички ишлар органларига муносиб кадрларни жамлаш ҳамда тизимда хизматни тўғри ташкил этиш мақсадида хизматга қабул қилиш ваколатига эга бўлинмаларнинг психолог мутахассисларини полиграф аппарати билан таъминлаш, улар томонидан коррупсиявий хулқ-атворга эга ходимларнинг психологик портрети ҳисобини мажбурий юритиш тартибини жорий этиш зарурати асослантирилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ички ишлар органлари ходими томонидан коррупсиявий жиноятлар содир этилишининг олдини олишни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
коррупсиявий жиноятлар содир этилишини минималлаштириш мақсадида ушбу турдаги жиноятларни содир этган мансабдор шахсларга нисбатан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ҳақидаги қоидани қўлламаслик талабини қонун ҳужжатларида акс эттиришга доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси тўртинчи қисмини “в1” банд тўлдириш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024-йил 30-октабрдаги 27/2-277-24-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши мансабдор шахслар, хусусан ички ишлар органлари ходимлари томонидан коррупсиявий жиноятлар содир этилишининг олдини олишга ҳамда мазкур кўрсаткичларнинг минималлашишига хизмат қилади;
ходимнинг ижтимоий кафолатлардан фойдаланиш борасидаги барча ҳуқуқларини “ягона дарча” тамойили асосида ошкора кафолатлаш, шунингдек ижтимоий ҳимоя фаолиятига доир ҳисоботларни юритиш ҳамда мониторинг қилиш амалиётини йўлга қўйишга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 20- январдаги ПҚ-10-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти тўғрисидаги Низомнинг 2-боби еттинчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2024-йил 23-сентабрдаги 2/2470–сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши тизимда коррупсиявий жиноятлар профилактикаси самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган;
ички ишлар органлари хизматига номзодларни танлашнинг адолатли ва шаффоф “Э-номзод” ёпиқ ахборот тизимини яратиш, хизматга қабул қилиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштиришга доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 20-январдаги ПҚ-10-сон Қарорига 3-илова билан тасдиқланган Ички ишлар органларида кадрлар салоҳияти даражасини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг “Йўл харитаси”нинг ўн учинчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2024-йил 23-сентабрдаги 2/2470-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши ички ишлар органларига номзодларни танлашнинг шаффоф тизимини шакллантиришга хизмат қилган;
ички ишлар органларига муносиб кадрларни жамлаш ҳамда тизимда хизматни тўғри ташкил этиш мақсадида хизматга қабул қилиш ваколатига эга бўлинмаларнинг психолог мутахассисларини полиграф аппарати билан таъминлаш, улар томонидан коррупсиявий хулқ-атворга эга ходимларнинг психологик портрети ҳисобини мажбурий юритиш тартибини жорий этишга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 20-январдаги ПҚ-10-сон Қарорига 3-илова билан тасдиқланган Ички ишлар органларида кадрлар салоҳияти даражасини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг “Йўл харитаси”нинг ўн иккинчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2024-йил 23-сентабрдаги 2/2470-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида тизимга номзодларни жамлаш ҳамда ходимлар билан ишлашда уларнинг коррупсиявий хулқ-атворига алоҳида эътибор қаратиш, улар билан манзилли ишлаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish