Жонқобилов Жахонгирбек Нормумин ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда пахтачиликни ривожлантиришда моддий-техника соҳасини такомиллаштириш сиёсати (1925–1990-йиллар; Сурхон воҳаси мисолида)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ихтисослигида
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Tar2106
Илмий раҳбар: Якубова Диларам Таджиевна – тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.08.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хасанов Акрам Муминович – тарих фанлари доктори (DSc), профессор; Ризаев Бахтиёр Назарбоевич – тарих фанлари доктори (DSc), дотсент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Совет ҳокимиятининг Ўзбекистонда пахтачиликнинг
моддий-техника базасини ривожлантириш учун амалга оширган сиёсатини Сурхондарё вилоятига таъсирини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қишлоқ хўжалиги моддий-техника базасини ривожлантиришнинг саноатдан фарқли равишда ўзига хос хусусиятлари очиб берилди ҳамда тармоқнинг моддий-техник салоҳияти ишлаб чиқариш воситаларига бўлган колхоз-кооператив мулкчилик муносабатларининг ижтимоий-иқтисодий табиати ва аграр соҳанинг тарихий ривожланиш қонуниятлари асосида шаклланганлиги илмий жиҳатдан исботланган;
Сурхондарёда олимлар ҳамда амалиётчи мутахассислардан ташкил топган “илмий-техник кенгашлар” тизими шакллантирилганлиги, ушбу тузилмаларнинг пахтачиликни техник жиҳатдан қуроллантириш, маҳаллий ихтирочи ва рационализаторларнинг техник ишланмаларини бевосита ишлаб чиқаришга жорий этиш ҳамда агротехник тадбирларни илмий бошқаришдаги етакчи ўрни архив ҳужжатлари асосида аниқлаштирилган;
Сурхондарё вилоятида урушдан кейинги даврда трактор парки кўпайиб, сифат жиҳатидан янгиланиб, юқори қувватли, дизел двигателли техникалар (SHTZ-NATI, KD-35, DT-54) билан таъминланганлиги бироқ, техникалардан унумли фойдаланилмаганлиги, қўл меҳнати устун бўлиб қолганлиги, қоғозбозлик, бюрократик бошқарув тизими давом эттирилганлиги, меҳнатга ҳақ тўлашдаги паст таърифлар қўлланилганлиги, таъминотда узилишлар рўй берганлиги, аҳолини ижтимоий таъминотини йўлга қўйиш борасида хато ва камчиликлар айниқса моддий-техника базанинг амалиётга тадбиқ этилмаганлиги бирламчи манбалар орқали исботланган;
Сурхондарёда пахтачиликни техник қайта қуроллантириш ва йиғим-теримни автоматлаштириш жараёнларининг иқтисодий ва ижтимоий оқибатлари тарихий манбалар, мустақиллик даврида ёзилган асарлар ва архив ҳужжатлари асосида танқидий баҳоланган бўлиб, SXM-48M каби махсус техникаларнинг амалиётга жорий этилиши ҳамда машина терими улушининг кескин оширилиши (15 фоизгача) маҳаллий деҳқонлар меҳнатини энгиллаштиришга эмас, балки “Марказ”нинг пахта мустақиллигини таъминлаш йўлидаги ишлаб чиқариш режаларини мажбурий тарзда бажариш, вилоят ерлари ва инсон ресурсларидан максимал даражада эксплуатация воситаси сифатида фойдаланишга қаратилгани аниқлаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда пахтачиликни ривожлантиришда моддий-техника базасини такомиллаштириш сиёсати 1925-1990 йиллар Сурхон воҳаси мисоли бўйича олиб борилган тадқиқот иши асосида:
Қишлоқ хўжалиги моддий-техника базасини ривожлантиришнинг саноатдан фарқли ўзига хос хусусиятлари очиб берилди ҳамда тармоқнинг моддий-техник салоҳияти ишлаб чиқариш воситаларига бўлган колхоз-кооператив мулкчилик муносабатларининг ижтимоий-иқтисодий табиати ва аграр соҳанинг тарихий ривожланиш қонуниятлари асосида шаклланганлигига оид маълумотларидан “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2024 йилнинг 22-октабрдаги 01-44-336-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур илмий маълумотлар телетомошабинларнинг Сурхон воҳаси аграр тарихи, минтақадаги ирригация тизимлари ва қишлоқ хўжалигининг техник модернизациялашуви борасидаги билимларини бойитишга, шунингдек, воҳа деҳқончилик маданиятининг эволюцион тараққиёти ҳақидаги холис тасаввурларини шакллантиришга хизмат қилган;
Сурхон воҳасида олимлар ҳамда амалиётчи мутахассислардан ташкил топган “илмий-техник кенгашлар” тизими шакллантирилганлиги, ушбу тузилмаларнинг пахтачиликни техник жиҳатдан қуроллантириш, маҳаллий ихтирочи ва рационализаторларнинг техник ишланмаларини бевосита ишлаб чиқаришга жорий этиш ҳамда агротехник тадбирларни илмий бошқаришдаги етакчи ўрнига оид маълумотларидан “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2024 йилнинг 22-октабрдаги 01-44-336-сон маълумотномаси). Маълумотларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида фуқароларда ва илмий жамоатчиликда мустабид тузум давридаги иқтисодий асоратлар, ҳудудий ресурсларнинг бирёқлама тақсимланиши ҳамда Сурхондарё аграр секторининг тарихий ривожланиш босқичлари ҳақида холис ва тизимли тушунчалар шакллантирилган;
Сурхондарё вилоятида урушдан кейинги даврда трактор парки кўпайиб, сифат жиҳатидан янгиланиб, юқори қувватли, дизел двигателли янги русумдаги техникалар (SHTZ-NATI, KD-35, DT-54) билан таъминланганлиги шунга қарамасдан, аҳолини ижтимоий таъминотни йўлга қўйиш борасида йўл қўйилган хато ва камчиликлар айниқса моддий-техника базасининг ниҳоятда орқада эканлиги борасидаги маълумотлардан вилоятнинг аграр тарихи бўйича ўқув адабиётлари ва қўлланмаларини яратишда назарий асос бўлиб хизмат қилади. (Сурхондарё вилояти Денов туман ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бўлими 2026-йил 3-мартдаги 9-сон маълумотномаси). Маълумотларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида телетомошабинларда Сурхондарё аграр тарихи, техник тараққиётнинг экологик оқибатлари ҳамда ўтган асрнинг иккинчи ярми ва мустақиллик йилларидаги қишлоқ хўжалиги сиёсатининг зиддиятли жиҳатлари ҳақида тарихий-таҳлилий тушунчалар шакллантирилган;
Сурхон воҳасида пахтачиликни техник қайта қуроллантириш ва йиғим-теримни автоматлаштириш жараёнларининг иқтисодий ва ижтимоий оқибатлари тарихий манбалар, мустақиллик даврида ёзилган асарлар ва архив ҳужжатлари асосида танқидий баҳоланган бўлиб, SXM-48M каби махсус техникаларнинг амалиётга жорий этилиши ҳамда машина терими улушининг кескин оширилиши (15 фоизгача) маҳаллий деҳқонлар меҳнатини енгиллаштиришга эмас, балки марказнинг пахта мустақиллигини таъминлаш йўлидаги ишлаб чиқариш планларини режавий ва мажбурий тарзда бажариш, воҳа ерлари ва инсон ресурсларидан максимал даражада эксплуатация воситаси сифатида фойдаланишлардан вилоятнинг қишлоқ хўжалиги техника соҳасига оид бўлган ўқув адабиётлари ва қўлланмаларини яратишда назарий асос бўлиб хизмат қилади. (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар маркази 2026-йил 6-майдаги 05/04-04-431-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши телеаудиторияда, айниқса ёшлар ўртасида ўтган асрнинг иккинчи ярми ва мустақиллик арафасидаги ижтимоий-иқтисодий жараёнлар, меҳнат қаҳрамонлиги ортидаги инсоний омиллар ҳамда тарихий хатолардан хулоса чиқариш кўникмаларини шакллантиришга, Сурхон воҳаси қишлоқ хўжалиги техник-базасининг шаклланиш босқичлари ҳақидаги билимларни бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish