Эшонқулов Акмал Қудратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корхоналарда пул маблағлари ҳисобини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш”, 08.00.08. - Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4528
Илмий раҳбар: Ташназаров Самиддин Низамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/2025.27.12.I.27.01
Расмий оппонентлар: Аликулов Абдимумин Исматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Менгликулов Бахтиёр Юсупович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
корхоналарда пул маблағлари ҳисобини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корхоналарда пул маблағларининг таркиби ва уларга тенглаштирилган активларнинг иқтисодий мазмунини аниқлаштириш асосида жорий тўловларни оператив назорат қилишга мўлжалланган 5030-“Кичик касса” счётини ишчи счётлар режасига киритиш ҳамда ушбу счёт бўйича аналитик ҳисоб ва бухгалтерия ёзувларини юритиш тартиби ишлаб чиқилган;
хорижий валюта маблағлари ҳаракатини бухгалтерия ҳисобида акс эттиришда валютани сотиш натижасида Марказий банкнинг расмий курси билан валюта реализация қилинган кундаги бозор баҳоси ўртасидаги фарқни “валютани сотишдан олинган даромад ёки харажат” сифатида тан олиш ва унинг молиявий натижаларини 9220-“Молиявий активларнинг сотилиши” счётида шакллантириш тартиби асосланган;
пул маблағлари билан боғлиқ молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларни баҳолаш уларни дастлабки тан олиш, кейинги баҳолаш ва ҳаракатига доир бухгалтерия ёзувларини пул маблағлари оқими билан ўзаро боғлиқ ҳолда акс эттиришга қаратилган ҳисоб ишланмалари асосида такомиллаштирилган;
пул оқими тўғрисидаги ҳисоботнинг ахборот қамровини операцион фаолият бўйича 020-сатр “Ижара тушумлари, гонорар, комиссионлар, роялти ва рағбатлантиришлар”, 050-сатр “Бошқа ишлаб чиқариш ва умумишлаб чиқариш харажатлари учун тўловлар”, 060-сатр “Сотиш, маъмурий-бошқарув ва бошқа операцион харажатлар учун тўловлар”, инвестициявий фаолият бўйича эса 120-сатр “Бошқа ташкилотларнинг қимматли қоғозлари ҳамда ҳиссали ва қарзли инструментларини харид қилиш ва қўшма фаолиятга қатнашиш учун пул тўловлари”ни киритиш орқали кенгайтириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Корхоналарда пул маблағларини ҳисобини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
корхоналарда пул маблағларининг таркиби ва уларга тенглаштирилган активларнинг иқтисодий мазмунини аниқлаштириш асосида жорий тўловларни оператив назорат қилишга мўлжалланган 5030-“Кичик касса” счётини ишчи счётлар режасига киритиш ҳамда ушбу счёт бўйича аналитик ҳисоб ва бухгалтерия ёзувларини юритиш тартиби бўйича таклифидан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Молиявий ҳисоб 1,2” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Кенгашининг 2026-йил 27-февралдаги 7-сон қарори асосида ўқув адабиётларига нашр рухсатномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида касса операцияларининг назарий асосларини такомиллаштириш ҳамда халқаро амалиётга мувофиқлаштиришга эришилган;
хорижий валюта маблағлари ҳаракатини бухгалтерия ҳисобида акс эттиришда валютани сотиш натижасида Марказий банкнинг расмий курси билан валюта реализация қилинган кундаги бозор баҳоси ўртасидаги фарқни “валютани сотишдан олинган даромад ёки харажат” сифатида тан олиш ва унинг молиявий натижаларини 9220-“Молиявий активларнинг сотилиши” счётида шакллантириш тартиби асослаш таклифи “Самарқанд дори дармон” АЖ, “Самарқанддонмаҳсулотлари” АЖ ҳисоб сиёсатларига жорий қилинган (“Самарқанд дори дармон” АЖнинг 2025-йил 6-августдаги МҚ-11/209-сон, “Самарқанддонмаҳсулотлари” АЖнинг 2025-йил 12-августдаги маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида валюта операцияларидан олинган даромад ва ҳаражатлардан келиб тушган ва сарфланган пул маблағларини халқаро стандартлар асосида ҳисобга олиш, ҳисоботларда ҳаққоний акс эттириш имконига эришилган;
пул маблағлари билан боғлиқ молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларни баҳолаш уларни дастлабки тан олиш, кейинги баҳолаш ва ҳаракатига доир бухгалтерия ёзувларини пул маблағлари оқими билан ўзаро боғлиқ ҳолда акс эттиришга қаратилган ҳисоб ишланмалари асосида такомиллаштириш таклифи “Самарқанд дори дармон” АЖ, “Самарқанддонмаҳсулотлари” АЖ ҳисоб сиёсатларига жорий қилинган (“Самарқанд дори дармон” АЖнинг 2025-йил 6-августдаги МҚ-11/209-сон, “Самарқанддонмаҳсулотлари” АЖнинг 2025-йил 12-августдаги маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида юзага келган молиявий инструментлар ҳаракати билан боғлиқ пул маблағларини МҲХСлари асосида ҳисобга олиш йўлга қўйилган;
пул оқими тўғрисидаги ҳисоботнинг ахборот қамровини операцион фаолият бўйича 020-сатр “Ижара тушумлари, гонорар, комиссионлар, роялти ва рағбатлантиришлар”, 050-сатр “Бошқа ишлаб чиқариш ва умумишлаб чиқариш харажатлари учун тўловлар”, 060-сатр “Сотиш, маъмурий-бошқарув ва бошқа операцион харажатлар учун тўловлар”, инвестициявий фаолият бўйича эса 120-сатр “Бошқа ташкилотларнинг қимматли қоғозлари ҳамда ҳиссали ва қарзли инструментларини харид қилиш ва қўшма фаолиятга қатнашиш учун пул тўловлари”ни киритиш орқали кенгайтириш таклифи “Самарқанд дори дармон” АЖ, “Самарқанддонмаҳсулотлари” АЖ ҳисоб сиёсатларига жорий қилинган (“Самарқанд дори дармон” АЖнинг 2025-йил 6-августдаги МҚ-11/209-сон, “Самарқанддонмаҳсулотлари” АЖнинг 2025-йил 12-августдаги маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга ҳамда ҳисоботнинг ахборот қамровининг кенгайишига эришилган.