Анваров Ҳикмат Эркиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жигар эхинококкозининг ургент асоратлари ташхиси ва даволашни такомиллаштириш», 14.00.40–Шошилинч тиббиёт (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Tib533.
Илмий раҳбар: Хаджибаев Фарход Абдухакимович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.28.02.2018.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Арипова Назира Уктамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: академик И.П.Павлов номидаги Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жигар эхинококкозининг турли асоратли шаклларини ташхислашнинг анъанавий ва замонавий усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ургент асоратланган жигар эхинококкозининг комплекс ташхислашга цитокин спектрини аниқлаш йўли билан иммунофермент таҳлилни киритиш асосланган;
асоратланган жигар эхинококкозини даволашга дифференциал ёндашув ва касаллик оғирлигини башоратлашда бемор ёшининг ўзига хослиги, гемодинамик кўрсаткичлари, қон интоксикацияси ва қорин бўшлиғига перитонитнинг тарқалиши белгилари исботланган;
асоратланган жигар эхинококкоз билан беморларда жарроҳлик амалиётидан олдин ва босқичли интенсив консерватив даволашнинг ўтказилиши, ҳажми асосида жарроҳлик аралашувининг тури ва муддатлари белгиланган;
гемо- ва ўтстази ўтказишда аргон-плазмали коагуляциянинг самарадорлиги, шунингдек жигарда эхинококкэктомия ўтказилганда қолган бўшлиқни қайта ишлашда унинг юқори антипаразитарлик ва антибактериал хусусиятлари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жигар эхинококкозининг ургент асоратлари ташхиси ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Жигар эхинококкозининг ургент асоратларни ташхиси ва даволашни такомиллаштиришга замонавий ёндашув» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 3 майдаги 8н-р/174-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома жигар эхинококкозининг асоратланган шаклларини ташхислаш ва самарали даволаш тактикасини баҳолаш имконини берган;
жигар эхинококкозининг ургент асоратлари ташхис ва даволашни такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд ва Бухоро филиаллари шошилинч хирургия бўлимлари амалий фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 25 июндаги 8н-д/158-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши жигар эхиноккоккозининг асоратланган шакллари билан хасталанган беморларни жарроҳлик усули билан даволашнинг танлаб олинган тактикасини оптималлаштириш ҳамда даволаш давомийлигини қисқартириш ва асоратлар сонини камайтириш имконини берган.