Тергемес Қажибек Тилеуғалиулининг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кўп моторли асинхрон электр юритмалар тизимларини такомиллаштириш методологияси” (Методология усовершенствования многодвигательных систем асинхронных электроприводов), 05.05.02 – “Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.4.DSc/T325.
Илмий раҳбар: Бобожанов Махсуд Қаландарович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/2025.28.11.T.02.01.
Расмий оппонентлар: Кешуов Сейткази Асилсеитович, техника фанлари доктори, академик (Қозоғистон); Умаров Шухрат Бадриддинович, техника фанлари доктори, профессор; Арипов Назиржон Мукарамович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий куч электроникаси, ўзгартириш ва микропротсессор техникаси воситалари асосида моторларнинг ўзаро мос, синхрон ва синхрон-синфаз айланишини таъминловчи бошқарув тизимларини такомиллаштириш методологиясини ишлаб чиқиш орқали кўп моторли асинхрон электр юритмалар базасидаги технологик жараёнларнинг энергия самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фазали ва қисқа туташган роторли уч ва ундан ортиқ асинхрон моторларнинг ўзаро электр ва бошқарув боғланишларини ҳисобга олган ҳолда, индивидуал ва марказлаштирилган микропротсессорли бошқарувни мувофиқлаштириш асосида синхрон-синфаз иш режими усули такомиллаштирилган;
асинхрон моторларнинг юкланиш моментлари фарқини ҳисобга олган ҳолда, статор занжиридаги кучланишни ва умумий ротор занжиридаги бошқариладиган тўғрилагичнинг эквивалент қаршилигини ўзгартириш асосида кўп моторли асинхрон электр юритмаларни бошқариш усули ишлаб чиқилган;
уч ва ундан ортиқ асинхрон моторларнинг электромеханик ўзаро боғланишлари, сирпанишлари ва роторларининг бурчак бўйича номувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда, электр машиналарнинг алмаштириш схемалари асосида кўп моторли асинхрон электр юритманинг Т-симон алмаштириш схемаси таклиф этилган;
моторларнинг юкланиш моментлари носимметрияси ва уларнинг тезлик ҳамда фазавий ҳолатлари номувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда, частота ўзгартиргичлари орқали частотавий бошқариш асосида фазали ва қисқа туташган роторли асинхрон моторларнинг синхрон-синфаз айланишини ростлаш ва бошқариш усули ишлаб чиқилган;
қисқа туташган роторли асинхрон моторларнинг тезлик ва бурчак ҳолатлари ўртасидаги номувофиқликни ҳисобга олган ҳолда, электрон вал орқали ўзаро мувофиқлаштириш асосида бир нечта ўзаро боғлиқ электр юритмаларнинг айланиш тезликларини синхронлаш усули таклиф этилган;
ўзаро боғлиқ асинхрон моторларнинг тезликлари, фазавий ҳолатлари ва юкланишларининг ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда, частота ўзгартиргичлари ва микропротсессорли қурилма асосида ўзаро боғлиқ электр юритмаларни марказлаштирилган интеллектуал бошқариш усули ишлаб чиқилган..
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кўп моторли асинхрон электр юритмаларнинг энергетик ва эксплуатацион самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар, ишлаб чиқилган ҳисоблаш усуллари, амалий тавсиялар ва схемавий ечимлар асосида:
индивидуал частота ўзгарткичларига эга кўп моторли асинхрон электр юритма тизими Қозоғистон Республикасининг ихтирога патентлари (Кўп моторли ўзгарувчан ток электр юритма, №20062, 04.01.2007 йил; Кўп моторли ўзгарувчан ток электр юритма, №20142, 25.07.2007 йил; Кўп моторли ўзгарувчан ток электр юритма, №20143, 25.03.2008 йил) билан ҳимояланган бўлиб, “Жезказгансветмет” ишлаб чиқариш бирлашмасининг Анненск конидаги лентали конвеер электр юритмасига жорий этилган. Натижада лентали конвеер электр моторларининг иш режимларини индивидуал частота ўзгарткичлари орқали мувофиқлаштириш имконияти таъминланган. Бир комплект электр юритмани жорий этиш ҳисобига 12 млн тенге иқтисодий самарага эришилган;
носимметрик индивидуал кучланиш ўзгарткичларига эга кўп моторли асинхрон электр юритма тизими Қозоғистон Республикасининг ихтирога патентлари (Кўп моторли ўзгарувчан ток электр юритма, №19341, 25.01.2008 йил; Кўп моторли ўзгарувчан ток электр юритма, №19191, 27.12.2007 йил; Кўп моторли ўзгарувчан ток электр юритма, №19647, 25.03.2008 йил) билан ҳимояланган бўлиб, Қарғали мато комбинатидаги ЧТ-22-Sh1 русумли икки тароқли тараш ва кесиш аппаратининг электр юритмасига жорий этилган. Натижада тараш аппарати электр моторларининг иш режимларини дастлабки синхронлаштириш, синхрон ишга тушириш ва технологик жараёнда синхрон тормозлаш билан биргаликда индивидуал ростлаш имконияти таъминланган;
частота ўзгарткичларига эга кўп моторли асинхрон электр юритма тизими 2024 йилда “Алит Ҳолдинг” МЧЖ корхонасида қуруқ қурилиш аралашмаларини ишлаб чиқариш ва мармарни қайта ишлаш заводидаги ZXL-600 русумли лентали конвеер электр юритмаси сифатида жорий этилган (“Alageum Engineering” илмий техник марказининг 2026 йил 10 августдаги №25/2026-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган тизимни амалдаги ишлаб чиқариш шароитида қўллаш имконияти таъминланган. Кутилаётган иқтисодий самара 11 392 000 тенге (25 276 АҚШ доллари) ни ташкил этган.