Отахонов Алишербек Абдумутал ўғлининг

Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Produksion мантиқ асосида веб-ҳаволаларни текшириш алгоритмлари ва дастурий таъминоти”, 05.01.04 – “Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3PhD/T5885.
Илмий раҳбар: Кабулов Анвар Василович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.09/2025.27.12.T.01.01.M рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Нишанов Ахрам Хасанович, техника фанлари доктори, профессор; Зоҳиров Қудратжон Рафиқович, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
    Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сохта веб-ҳаволаларни таниб олишда produksion мантиқий қоидаларга асосланган алгоритм ҳамда дастурий таъминот ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
барча турдаги сохта веб-ҳаволалар учун умумий бўлган белгиларни ажратиб олиш орқали, турли форматдаги ва таркибдаги сохта веб-ҳаволалар учун информатив хусусиятларни танлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
сохта веб-ҳаволаларнинг URL манзили информатив хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, кўп даражали билимлар базаси шакллантирилди;
реал вақт режимида янги сохта веб-ҳаволаларни аниқлаш имконини берувчи динамик билимлар базасини шакллантириш алгоритми ишлаб чиқилди;
produksion мантиқий қоидаларига асосланган ҳолда сохта веб-ҳаволаларни таниб олиш алгоритми ишлаб чиқилди;
сохта веб-ҳаволаларни таниб олиш дастурий таъминоти архитектураси ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
реал вақтда Интернет тармоғидан келувчи веб-ҳаволанинг информатив белгиларини ажратиб олувчи алгоритмлар ҳамда produksion қоидалар асосида қарор қабул қилиш алгоритмларига асосланган дастурий таъминотси Фарғона вилояти IT парк Фарғона филиалида жорий этилган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 14-майдаги 33-8/4337-сонли маълумотномаси). Дастурий таъминот ёрдамида Интернет тармоғидан келувчи юз мингдан ортиқ URL манзиллари текширилди. Текшириш жараёнида ишлаб чиқилган алгоритм мавжуд интуитив ва формаллашган усулларга қараганда ўртача 6% га тезроқ эрта қарор қабул қилиш имкониятини берган;
ишлаб чиқилган produksion қоидалар асосида ишловчи алгоритм Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Фарғона вилоят ҳудудий шўбасида тажриба-синовдан ўтказилди (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 14-майдаги 33-8/4337-сонли маълумотномаси). Ишлаб чиқилган алгоритм мавжуд формаллашган усулларга қараганда ўртача 5% юқори аниқлик билан веб-ҳаволаларни ҳақиқий ёки сохталикка текшириш натижасини кўрсатди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish