Абдисодиқова Маржина Нормурод қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларни гипотетик-дедуктив ёндашув асосида тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлаш компонентларини такомиллаштириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (она тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped9905.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.11.04.
Илмий раҳбар: Аслонова Орзигул Пиримовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Турдиев Шоҳруҳ Раззоқович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Шаббазова Дилфуза Рузиқуловна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Турон университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларни гипотетик-дедуктив ёндашув асосида тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлаш ҳамда илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларда илмий-тадқиқот компетенцияларини шакллантирувчи компонентлар мазмуни педагогик-методологик жиҳатдан таҳлил қилиш орқали эмпирик-назарий билимларни таксономик изчилликда ривожлантириш ҳамда индуктив ва дедуктив когнитив моделлаштиришни дидактик жараёнга яхлит тизимли интеграциялаш асосида аниқлаштирилган;
талабаларни тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлаш компонентларини такомиллаштириш жараёни гипотетик-дедуктив ёндашувга асосланган методик таъминотни она тили таълимининг дидактик мазмунига консептуаллик, универсаллик ҳамда технологиклик компонентларнинг ўзаро таъсир алоқадорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг илмий тадқиқот фаолиятга тайёрлаш жараёни компонентларини такомиллаштиришнинг функсионал модели педагогик-тадқиқот лойиҳасини ишлаб чиқишда тадқиқотни режалаштириш, маълумот тўплаш, уни қайта ишлаш, тадқиқот натижаларини қайд этиш босқичларини мотивацион, когнитив ва аксионал механизмларни фаолиятга босқичма-босқич тадбиқ этиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятига тайёрлашнинг методик таъминоти гипотетик-дедуктив ёндашув тамойиллари орқали талабалар фаолиятини рағбатлантиришнинг “Тадқиқотчи талаба фаолияти” дастури ҳамда “Ижодкор talaba.uz” сайтини ўқув-тарбиявий жараёнга талабанинг индивидуал имкониятларини мослаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларни гипотетик-дедуктив ёндашув асосида тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлаш компонентларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
талабаларда илмий-тадқиқот компетенцияларини шакллантирувчи компонентлар мазмуни педагогик-методологик жиҳатдан таҳлил қилиш орқали эмпирик-назарий билимларни таксономик изчилликда ривожлантириш ҳамда индуктив ва дедуктив когнитив моделлаштиришни дидактик жараёнга яхлит тизимли интеграциялаш асосидаги таклифлар бошланғич таълим йўналиши учун тайёрланган “Бошланғич таълимда тарбия фани” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17 июлдаги 314-сон буйруғи, 314-227-сон гувоҳнома). Натижада, талабаларнинг илмий тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлаш жараёни назарий маълумотларни бойитишга хизмат қилган;
талабаларни тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлаш компонентларини такомиллаштириш жараёни гипотетик-дедуктив ёндашувга асосланган методик таъминотни она тили таълимининг дидактик мазмунига консептуаллик, универсаллик ҳамда технологиклик компонентларнинг ўзаро таъсир алоқадорлигини таъминлашга доир таклиф ва тавсиялардан АМ-F3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли 3-бўлимини тайёрлашда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 18-октабрдаги 04/1-5003-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг тадқиқотчилик жараёни мазмуни, моҳияти, зарурати ҳақида маълумотга эгалик даражасини ривожлантиришга эришилган;
талабаларнинг илмий тадқиқот фаолиятга тайёрлаш жараёни компонентларини такомиллаштиришнинг функсионал модели педагогик-тадқиқот лойиҳасини ишлаб чиқишда тадқиқотни режалаштириш, маълумот тўплаш, уни қайта ишлаш, тадқиқот натижаларини қайд этиш босқичларини мотивацион, когнитив ва аксионал механизмларни фаолиятга босқичма-босқич тадбиқ этишга доир таклифлардан “Талабаларни гипотетик-дедуктив ёндашув асосида тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлаш компонентларини такомиллаштириш методикаси (она тили таълими мисолида)” мавзусидаги диссертацияси натижалари ва материалларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021-2023 йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик таъсири” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 12-мартдаги 96/1-сонли маълумотнома). Натижада бошланғич таълим йўналиши талабаларининг амалий фаолиятга тайёрлаш жараёни мазмуни кенгайтирилган;
талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятига тайёрлашнинг методик таъминоти гипотетик-дедуктив ёндашув тамойиллари орқали талабалар фаолиятини рағбатлантиришнинг “Тадқиқотчи талаба фаолияти” дастури ҳамда “Ижодкор talaba.uz” сайтини ўқув-тарбиявий жараёнга талабанинг индивидуал имкониятларини мослаш асосида такомиллаштирилган методикасидан ТермизДУ, ҚаршиДУ, ФарДУда ўтказилган педагогик эксперимент давомида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 15-октабрдаги 02/01-01-405-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ўқув-тарбиявий фаолиятида ҳамда мустақил ўз устида ишлашга тадқиқий ёндашув имконияти, малакасини ривожлантиришга хизмат қилган.