Дехконова Гулжахон Ахмаджановнанинг
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Дидактик воситалар асосида бошланғич синф ўқувчиларининг инглиз тилидаги лексик компетенцияларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped10011.
Илмий маслаҳатчи: Собирова Маҳбубахон Юсупджановна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Андижон давлат чет тиллари институти ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/2025.27.12.Ped.32.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рахманова Гулчехрахон Неъматовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент; Лутфуллаев Пулатхон Мухибуллаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади дидактик воситалар асосида бошланғич синф ўқувчиларининг инглиз тилидаги лексик компетенцияларини шакллантириш методикасига оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич синф инглиз тили дарсликларидаги лексик бирликларга доир ўқув материаллари мазмуни, таълимда ўқувчиларда лексик компетентликни дидактик воситалар асосида ривожлантириш тузилмаси, ўқувчиларнинг нутқи ва тафаккурини уйғунликда ривожлантиришга доир инновацион ёндашувларнинг таъсир даражаси барқарорлигини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
дидактик воситалар асосида бошланғич синф инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг лексик компетенциясини шакллантириш мазмуни хорижий тажрибалардан фойдаланган ҳолда (TPR, Coral drill, Imitation) ўқитувчи фаолияти интенсивлигини оширган тарзда ўқувчиларнинг фаол лексик сўзларни қўллаш даражасини ошириш ва маҳаллий шароитга мослаштирилган инновацион усуллар асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда дидактик воситалар асосида инглиз тилини ўргатиш жараёнида лексик компетенциясини шакллантириш дидактик моделининг амалий компоненти тақдимот, машқ ва нутқда қўллаш каби босқичларнинг арттерапия, ҳаракатли, дидактик, ролли, имитацион, мнемоник ўйин технологиялари билан интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг инглиз тилидаги лексик компетенциясини ривожлантиришнинг замонавий усул ва технологиялари тинглаб тушуниш, гапириш, ўқиб тушуниш ва ёзиш (саводли ва мазмунли матн тузиш) кўникмаларини ривожлантириш, ташкилий-жараёнли жиҳати йўналтирувчи, изоҳловчи, мослашувчан, намойишли таркибий асосларга мувофиқ келувчи мотив, билим, рефлекция, кўникма, малака, амалий фаолият тажрибаси, ижтимоий мослашув, ўз-ўзини баҳолаш ҳамда Гиббериш pictures, И ам the бест architect, Одд word out, мнемоника каби усуллар асосида ўз ўрнини белгилаш индикаторларидан иборат босқичнинг самарали мулоқот техникаси билан адаптив уйғунлигини таъминлаш ҳамда методик таъминотини яратиш асосида такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши дидактик воситалар асосида бошланғич синф ўқувчиларининг инглиз тилидаги лексик компетенциясини шакллантириш методикасига доир тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф 1-, 2-, 3-, 4-синфларда инглиз тилини ўқитишда малака талаблари даражасида ўқувчиларининг лексик компетенциясини шакллантиршдаги қийинчиликлар интерференция (салбий таъсир), транспозиция (ижобий таъсир), фосилизация (қотиш), дидактик воситалар орқали лексик компетенцияни шакллантиришга йўналтирилган инглиз тили таълимини ташкил этишнинг шакл, метод ва воситалари ўйинлар (Гамес), поемс (шеърлар), “Total Physical Response” (TPR) интерфаол таълим технологиялари асосида такомиллаштиришга доир “Инглиз тили ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма яратилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи асосида №591059 нашр рухсатномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларининг инглиз тилида лексик компетенциясини Гиббериш pictures, И ам the бест architect, Wordwall методлар асосида A1 даражада эгалланишига эришилган.
Бошланғич синф ўқувчиларининг инглиз тили лексикасини дидактик воситалар орқали ўзлаштиришига мўлжалланган кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг лексик компетенциясини шакллантиришда Дрилл (қайтариш), Imitation (тақлид қилиш) ва дидактик воситаларнинг самарадорлигини такомиллаштиришга доир хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг чет тилларни оммалаштиришга мўлжалланган кўрсатувларнинг ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилган. (ЎзМТРК 2025-йилдаги 05-09-651-сонли буйруғи). Натижада ЎзМТРКнинг “Болалар ва биз”, “Таълим ва тараққиёт” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда дидактик воситалар асосида бошланғич синф ўқувчиларининг инглиз тилидаги лексик компетенцияни ривожлантиришни оммалаштиришга хизмат қилган.
Инглиз тили дарсларида бошланғич синф ўқувчиларининг дидактик воситалар асосида лексик компетенциясини шакллантиришга доир машқлар, мултимедиали воситалар, масалан, интерактив методлар (Инсерт Методи, Wordwall, SRS (Spaced Repetition System), Анки, Қиуззлет, Мнемоника, Memory Palace, Элса Спеак, Геббириш Pictures) ва таълимий дастурлар, мактабларда ўқув жараёнига интеграция қилинди (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 9-октабрдаги 01/11-02/1-666-сонли маълумотномаси).