Боймуратов Фаррух Хамзаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Муҳандислик ва компютер графикаси дарсларида талабаларнинг когнитив қизиқишларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (Техника йўналишлари талабалари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикасиихтисослиги бўйича. (техника фанлари) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Ped4095.
Илмий раҳбар: Вардияшвили Афдандил Асқарович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат техника университети, PhD.03/2025.28.11.T.17.01. рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Маматов Дилшод Қодирович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Турдиев Шохрух Раззоқович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат педагогика институти.
Диссертация иши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади муҳандислик ва компютер графикаси фанини ўқитиш жараёнида талабаларнинг когнитив қизиқишларини ривожлантириш модели ва методикасини ўқув методик таъминот ва педагогик ҳамда дидактик шарт-шароитлар мантиқий узвийлиги асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техника йўналиши талабаларида когнитив қизиқишни ривожлантиришнинг педагогик ва дидактик шарт-шароитлари ички мотивация, ҳиссий ҳолат ҳамда ижодий тафаккур омилларининг диагностик таҳлили асосида когнитив қизиқишнинг ситуацион, натижага йўналтирилган ва барқарор ривожланиш даражаларига ҳамда AutoCAD график дастурининг интерактивлик, кўргазмалилик ва моделлаштириш имкониярлари мувофиқлигига кўра аниқлаштирилган;
муҳандислик ва компютер графикаси фанини ўқитишда когнитив қизиқишни шакллантириш тизими обектга оид, тушунчавий, назарий, методологик, муаммоли ва фаолиятга оид интегратив ёндашувларни информацион-мазмундорлик, интерактив-коммуникативлик, фаол иштирок ҳамда рефлексив-таҳлилий тамойиллар билан уйғунлаштириш, мотивацион, когнитив ва инновацион фаолият мезонларини фанлараро билимлар интеграцияси орқали ўзаро боғлаш асосида такомиллаштирилган;
муҳандислик ва компютер графикаси фанини ўқитиш сифати ва самарадорлигини ҳамда когнитив қизиқишни оширишнинг мақсадли, педагогик-жараёнли ва натижали блоклардан иборат функсионал модели мазмун компоненти муаллифлик “Интегратив-когнитив” дастурининг ижодий ёндашув, электрон таълим ресурслари, видеодарслар, лойиҳалаш-конструкторлик фаолияти ва компютер анимацияси методларини AutoCAD имитацион график дастури билан маъруза ва амалий машғулотлар ҳамда ўқув машғулотларининг режа-харитаси доирасида яхлит тизимга интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг когнитив қизиқишини ривожлантириш методикаси фазовий-визуал уч ўлчамли тасвирлар, ижодий топшириқлар ва касбий кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилувчи электрон платформа мотивацион-қадриятли, амалий-фаолиятли, когнитив-фаолиятли ва рефлексив-баҳолаш мезонлари асосида қизиқувчанлик, билимдонлик ва когнитив фаоллик кўрсаткичларини юқори, яхши, ўрта ва паст даражаларда диагностика қилувчи баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муҳандислик ва компютер графикаси дарсларида талабаларнинг когнитив қизиқишларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
муҳандислик ва компютер графикаси фанларини ўқитишга замонавий компютер дастурларини имкониятларини техника йўналиши талабаларида когнитив қизиқишни ривожлантиришнинг психологик хусусиятларининг педагогик имкониятлари диагностик таҳлиллари ҳамда когнитив қизиқишини ривожлантириш мазмуни ўқитиш талабларининг интегратив ёндашувига асосланган жараённинг тамойиллари билан алоқадорлигига устуворлик бериш бўйича ишлаб чиқилган методик тавсиялар “Муҳандислик ва компютер графикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига киритилди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2024-йил 27-май № 02/01-01-46-сонли маълумотномаси). Натижада, муҳандислик ва компютер графикаси фанини ўқитишда замонавий педагогик технологияларни қўллаш имкониятлари кенгайтирилган.
муҳандислик ва компютер графикаси фанини ўқитишнинг сифати ва самарадорлигини, талабаларнинг когнитив қизиқишини оширишнинг функсионал модели мазмун компоненти “Интегратив-когнитив” дастур мазмунидаги методларнинг ижодий ёндашув, электрон таълим ресурслари, видеодарслар, лойиҳалаш-конструкторлик ва компютер анимацияси ҳамда AutoCAD (иммитацион) график дастури орқали такомиллаштирилган тадқиқот натижалари Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг 2021-2022 йилларга мўлжаллашган илмий тадқиқот ишларида қўлланилди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2024-йил 27-май № 02/01-01-46-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг когнитив қизиқишларини ривожлантириш учун компютер дастурларини жорий этишнинг методик имкониятлари яратилган.
муҳандислик ва компютер графикаси фанини ўқитишда когнитив қизиқишларни ривожлантириш методикаси фазовий-визуал 3D образлар, ижодий топшириқлар ва касбий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган электрон платформа мазмунига киритилган методикалар “Муҳандислик ва компютер графикаси” (электр энергетикаси таълим йўналиши учун) номли ўқув қўлланма мазмунига киритилди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2024-йил 27-май № 02/01-01-46-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг когнитив қизиқишлари ижодий ёндашув, видеодарслар, лойиҳалаш-конструкторлик ва компютер анимацияси асосида AutoCAD график дастури орқали ривожлантирилган.