Рахматова Динора Исомовнанинг    

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ахлоқий қадриятлар воситасида ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини шакллантириш методикаси (5-7-синфлар “Тарбия” фани дарслари мисолида)” мавзусидаги, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped5537.
Илмий раҳбар: Бахриев Ахмад Рахматович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.32.01.
Расмий оппонентлар: Халимова Машрабой Вахидовна, психология фанлари доктори, профессор; Хўжамбердиева Шахнозахон Купайсиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ахлоқий қадриятлар воситасида ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ахлоқий қадриятлар воситасида ўқувчилар ижтимоий фаоллигини шакллантиришнинг дидактик асослари ижтимоийлашув ва тарбиявий таъсир жараёнларининг интеграциясини ифодаловчи педагогик қонуниятлар, дидактик тамойиллар ҳамда мазмуний-протсессуал имкониятларнинг ўзаро комплементарлигини асослаш орқали аниқлаштирилган;
ахлоқий қадриятлар воситасида ўқувчилар ижтимоий фаоллигини шакллантиришнинг педагогик-дидактик имкониятлари қадриятларнинг интериоризацияси, ижтимоий аҳамиятли фаолиятга жалб этиш ва субект-субект муносабатларини фаоллаштиришга хизмат қилувчи тарбиявий-дидактик ресурсларнинг функсионал имкониятларини тизимлаштириш асосида очиб берилган;
ахлоқий қадриятлар воситасида ўқувчилар ижтимоий фаоллигини ривожлантириш модели ижтимоий йўналганлик, фаоллик ва ташаббускорлик компонентларининг аксиологик, фаолиятга йўналтирилган ва рефлексив ёндашувлар синтези асосида ўзаро трансформациясини таъминловчи мақсадли, ташкилий-технологик, функсионал ҳамда диагностик-натижавий блокларни структуралаш орқали такомиллаштирилган;
5-7-синф “Тарбия” фани дарсларида ахлоқий қадриятлар воситасида ўқувчилар ижтимоий фаоллигини шакллантириш технологияси ахлоқий қадриятларни интериоризация қилиш, ижтимоий масъулиятни актуаллаштириш ва ташаббускор хулқ-атворни мустаҳкамлашга йўналтирилган рефлексив-интерактив фаолиятлар, тарбиявий вазиятлар ҳамда ижтимоий-амалий топшириқларнинг узвий кетма-кетлигини таъминловчи хусусий-методик алгоритм асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахлоқий қадриятлар воситасида ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини шакллантириш бўйича амалга оширилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
ахлоқий қадриятлар воситасида ўқувчилар ижтимоий фаоллигини шакллантиришнинг дидактик асослари ижтимоийлашув ва тарбиявий таъсир жараёнларининг интеграциясини ифодаловчи педагогик қонуниятлар, дидактик тамойиллар ҳамда мазмуний-протсессуал имкониятларнинг ўзаро комплементарлигидан “Миллий тарбия асослари” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг № 5047-5469-ba94-6ae4-b020-8768-4731-рақамли нашр маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини шакллантириш учун илмий асосланган дидактик пойдевор такомиллаштирилган;
ахлоқий қадриятлар воситасида ўқувчилар ижтимоий фаоллигини шакллантиришнинг педагогик-дидактик имкониятлари қадриятларнинг интериоризацияси, ижтимоий аҳамиятли фаолиятга жалб этиш ва субект-субект муносабатларини фаоллаштиришга хизмат қилувчи тарбиявий-дидактик ресурсларнинг функсионал имкониятларини тизимлаштириш асосида ахлоқий қадриятлар воситасида ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини 5–7-синфлар “Тарбия” фани дарслари мавзулари асосида шакллантиришга йўналтирилган методик дастур ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 27-апрел 02/01-01-320-сон маълумотномаси). Натижада “Тарбия” фанининг тарбиявий-методик таъминоти такомиллаштирилди;
ахлоқий қадриятлар воситасида ўқувчилар ижтимоий фаоллигини ривожлантириш модели ижтимоий йўналганлик, фаоллик ва ташаббускорлик компонентларининг аксиологик, фаолиятга йўналтирилган ва рефлексив ёндашувлар синтези асосида ўзаро трансформациясини таъминловчи мақсадли, ташкилий-технологик, функсионал ҳамда диагностик-натижавий блокларни структуралашдан “ОТ-F1-18. Оммавий лисоний маданиятни шакллантириш методлари ва методологиясини ишлаб чиқиш” номли давлат фундаментал тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2026-йил 9-апрелдаги №01-1468-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда билимларни ўзлаштириш, қадриятларни англашнинг фаоллашиши ва ташаббускорликнинг кенгайишига эришилган;
5-7-синф “Тарбия” фани дарсларида ахлоқий қадриятлар воситасида ўқувчилар ижтимоий фаоллигини шакллантириш технологияси ахлоқий қадриятларни интериоризация қилиш, ижтимоий масъулиятни актуаллаштириш ва ташаббускор хулқ-атворни мустаҳкамлашга йўналтирилган рефлексив-интерактив фаолиятлар, тарбиявий вазиятлар ҳамда ижтимоий-амалий топшириқларнинг узвий кетма-кетлигини таъминловчи хусусий-методик алгоритм асосида такомиллаштирилганлигига оид тавсиялардан ахлоқий қадриятлар воситасида ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини 5-7-синфлар “Тарбия” фани дарслари мавзулари асосида шакллантиришга йўналтирилган методик дастур ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 18-июн 03-34-3106-сон маълумотномаси). Натижада “Тарбия” фани дарсларида ижтимоий фаолликни шакллантириш методикасини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish