Қодирова Дилфуза Ғопиржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри ва илмий даража бериладиган фан тармоғи: “Ўзбек тилидаги грамматик ўзлашмаларнинг лисоний хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Fil4945.
Илмий раҳбар: Қўзиев Умиджон Яндашалиевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса ва илмий кенгаш рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.03 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Одилов Ёрқинжон Раҳмоналиевич, филология фанлари доктори, профессор; Ҳасанов Акбаржон Абдурашидович, филология фанлари номзоди, дотсент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги грамматик ўзлашмаларнинг лисоний табиатини, структур хусусиятларини ҳамда ўзбек тили грамматик тизимида воқеланиш ва мослашув хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
грамматик ўзлашмаларнинг лисоний табиати, лексик ўзлашмалардан фарқли жиҳатлари, морфологик ва синтактик sathlarda намоён бўлиш хусусиятлари ҳамда ўзбек тили грамматик тизимидаги ўрни ўзлашма грамматик бирлик ва қолипларнинг тил тизимига мослашуви, фаоллашуви ва меъёрлашуви асосида тавсифланган;
форсий ва арабий изофаларнинг ўзбек тилидаги структур трансформацияси аниқланиб, уларнинг аниқловчи-аниқланмиш ҳамда қаратқич-эгалик муносабатлари асосида қайта шаклланиши, ўзбек тилининг грамматик қурилишига мослашуви ҳамда замонавий ўзбек тилидаги функсионал-услубий хусусиятлари очиб берилган;
рус тили таъсирида ўзбек тилида фаоллашган грамматик конструкцияларнинг структур мувофиқлиги ва грамматик мослашув даражаси асосида трансфер ҳамда интерференция ҳолатлари фарқланиб, уларнинг ўзбек тили воситалари билан қайта воқеланиши ва меъёрлашув хусусиятлари ёритилган;
инглиз тили таъсирида фаоллашаётган грамматик қолипларнинг ўзбек тили тизимида морфологик ва синтактик жиҳатдан воқеланиши, хусусан, ўзлашма деривацион элементларнинг ўзбекча асослар билан бирикиши, атрибутив моделларнинг ўзбекча бирикмалар таркибида қўлланиши ҳамда инглизча моделлар асосида янги грамматик қурилмаларнинг шаклланиш хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилидаги грамматик ўзлашмаларнинг лисоний хусусиятларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
грамматик ўзлашмаларнинг лексик ўзлашмалардан фарқли, алоҳида тизимли ҳодиса эканлиги, уларнинг лисоний ва ижтимоий омиллар таъсирида шаклланиши ҳамда фаоллашувига таъсир этувчи ижтимоий-коммуникатив омилларга доир таҳлил ва хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда амалга оширилган ПЗ-2020042022 – “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада замонавий грамматик жараёнлар ва ўзлашма бирликларнинг нутқий қўлланилишига оид илмий-амалий маълумотларни шакллантиришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 6-январдаги 04/1-47-сон маълумотномаси). Натижада лингводидактик электрон платформа замонавий грамматик жараёнлар ва ўзлашма бирликларнинг нутқий қўлланилишига оид илмий-амалий маълумотлар билан бойитилган;
ўзбек тилида араб, форс-тожик, рус ва инглиз тилларидан ўзлашган грамматик бирликларнинг лисоний мослашуви ва меъёрлашув жараёнлари, Европа тиллари таъсирида юзага келган атрибутив ва терминологик грамматик моделларнинг грамматик мослашув механизмлари ҳамда грамматик ўзлашмаларнинг фиксация, кодификация ва стандартизациясига доир таҳлил ва хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022–2024-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104209 – “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 6-январдаги 04/1-48-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа грамматик ўзлашмаларнинг лисоний мослашуви, грамматик моделларнинг воқеланиши ва уларнинг меъёрлашув жараёнларига оид зарурий илмий маълумотлар билан бойитилган;
ўзбек тилидаги грамматик ўзлашмаларнинг лисоний хусусиятлари, хорижий тиллар таъсирида юзага келган грамматик конструкциялар, қолипли бирикмалар ва аффиксал моделларнинг воқеланишига доир илмий таҳлил ва хулосалардан ЎзМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан 2024–2025-йилларда эфирга узатилган “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2026-йил 7-январдаги 26-36-06-сон маълумотномаси). Натижада, эшиттиришлар мазмуни ўзбек тилидаги грамматик ўзлашмалар, уларнинг воқеланиш хусусиятлари ва замонавий грамматик жараёнларга доир илмий маълумотлар билан бойитилган.