Калжанов Али Курбанбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ҳозирги замон қорақалпоқ тилида омонимлар, 10.00.03 – Қорақалпоқ тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Fil1197.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нажимов Пердебай Айманович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти DSc.05/2025.27.12.Fil.l6.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулмира Эрмекбаевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Патуллаева Гаухар Саклапбергеновна, филология фанлари номзоди, дотсент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги замон қорақалпоқ тилидаги омонимларнинг назарий асосларини аниқлаш, уларнинг турларини тизимли равишда таснифлаш ҳамда тилда омонимларнинг юзага келишининг асосий усуллари ва структурал-семантик қонуниятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
рус, туркий ва қорақалпоқ тилшунослигидаги омонимларни ўрганиш тарихига таянган ҳолда, ҳозирги қорақалпоқ тили контекстида “омоним” тушунчасининг лексик-семантик чегаралари қайта аниқланди ҳамда унинг полисемия билан ўзаро боғлиқлигининг замонавий назарий модели ишлаб чиқилди;
қорақалпоқ тилшунослигида биринчи марта омонимлар нафақат лексик, лексик-грамматик, аралаш балки грамматик омонимлар сифатида ҳам батафсил тавсифланиб, уларнинг тил тизимидаги функсионал хусусиятлари таснифланди;
лексик усул ҳамда омонимларнинг шаклланишида конверсия механизмининг роли аниқланди, шунингдек, қорақалпоқ тилида омонимларнинг луғатларда берилиши бўйича муайян принсиплар ишлаб чиқилди ва янги омонимлар луғатининг назарий асослари яратилди;
агглютинация жараёнида сўз ясовчи ва сўз ўзгартирувчи аффиксларнинг ўзаро шаклдошлиги натижасида юзага келадиган омонимларнинг типик моделлари ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳозирги қорақалпоқ тилидаги омонимларни таҳлил қилиш натижасида олинган илмий натижалар асосида:
рус, туркий ва қорақалпоқ тилшунослигидаги омонимларни ўрганиш тарихига таянган ҳолда ҳозирги қорақалпоқ тили контекстида “омоним” тушунчасининг лексик-семантик чегаралари қайта аниқлангани ҳамда унинг полисемия билан ўзаро боғлиқлигининг замонавий назарий модели шакллантирилганига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021–2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвирини монографик аспектда таҳлил қилиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 12-июндаги 284/1-сонли маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ фолклори матнларида учрайдиган кўп маъноли сўзлар ва омонимларни семантик жиҳатдан аниқ фарқлашга, айниқса, архаик ва диалектал характердаги омонимик қаторларнинг этнолингвистик табиатини очиб беришга имконият яратилган;
қорақалпоқ тилшунослигида биринчи марта омонимлар нафақат лексик, лексик-грамматик, аралаш, балки грамматик омонимлар сифатида ҳам батафсил очиб берилиб, уларнинг тил тизимидаги функсионал хусусиятлари таснифланганига оид илмий-назарий хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлимида Қорақалпоғистон Республикаси Маънавият ва маърифат кенгашининг 2025-йил 29-январдаги 01-12/05-53-сонли маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлимининг 2026-йил 11-июндаги 01-13/70-сонли маълумотномаси). Натижада, она тилимизнинг сўз бойлигини, айниқса, омоним бирликларнинг функсионал имкониятларини кенг жамоатчиликка тушунтириш ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар доирасида она тилига ҳурмат ҳиссини шакллантиришга хизмат қилган;
лексик усул ҳамда омонимларнинг шаклланишида конверсия механизмининг ролига боғлиқ хулосалардан Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси томонидан тайёрланадиган “Кúш билимде”, “Тилге итибар-элге итибар” эшиттиришлари, “Тил миллеттиń айнасı” кўрсатувлари орқали кенг жамоатчиликка тақдим этишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2026-йил 11-июндаги 05-22/282-сонли маълумотномаси). Натижада, телерадио кўрсатувларнинг мазмуни илмий асосланган янги маълумотлар билан бойитилиб, она тилимизнинг сўз ясалиши имкониятлари, айниқса, конверсия усули орқали юзага келган омонимларнинг тилдаги қўлланилиши хусусиятлари очиб берилган ҳамда халқимизнинг, хусусан, ёшларнинг тил маданияти, сўз бойлиги ва грамматик саводхонлигини оширишга улкан ҳисса қўшилган;
агглютинация жараёнида сўз ясовчи ва сўз ўзгартирувчи аффиксларнинг ўзаро шаклдошлиги натижасида юзага келадиган омонимларнинг типик моделлари ишлаб чиқилганига доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида «Қорақалпоқлар она тили оламида (этнолингвистик тадқиқот)» мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 12-июндаги 285/1-сонли маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ фолклори матнлари ва адабий асарлар тилини лингвистик таҳлил қилишда омонимларнинг структурал моделларини аниқлашга ҳамда уларни турғун грамматик қолиплардан ажратишга имконият яратилган.