Яндашева Гулчехра Сабиржановнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Магистратура талабаларининг креатив кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped1938.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Артикбаева Сайёра Тошпўлатовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Усмонова Умида Айбековна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Бобоёров Шухратжон Сувонқулович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади магистратура талабаларининг креатив кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
магистратура талабаларининг креатив кўникмаларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари муаммоли-тадқиқотчилик ёндашувини ғоялар генерацияси, инновацион қарор қабул қилиш ва мустақил изланишларга координациялаш, шарт-шароитлар мажмуасини алтруистик, таҳлилий, конструктив ва инновацион компонентларига мос индивидуал ривожлантирувчи аутопсихологик тренинглар мажмуини модификациялаш асосида такомиллаштирилган;
магистратура талабаларининг креатив кўникмаларини ривожлантириш модели ижодий ва инновацион фикрлашни касбий-илмий фаолият талабларига мос стратегик вазифаларга регуляциялаш, мазмуний-технологик блок коллаборативлигини ижодий лойиҳалар, адекват баҳолаш механизмларига интеграциялаш ва аутопсихологик-рефлексив-натижавий компонентларини шахсий креатив потенциалини англаш, ўз фаолиятини рефлексив баҳолаш ва касбий муаммоларни ижодий ҳал қилишга мослаштирилган методик тизим асосида такомиллаштирилган;
магистратура талабаларининг креатив кўникмаларини ривожлантириш методикаси фанлараро интеграциялашган мазмунни муаммоли-тадқиқотчилик, лойиҳавий ва инновацион технологиялар билан бойитиш, коллаборатив таълим технологияларини виртуал таълим технологияларига интеграциялаш, ностандарт ҳал қилишга йўналтирилган дидактик таъминотни қўллаш асосида такомиллаштирилган;
магистратура талабаларининг креатив кўникмасини ривожлантириш самарадорлиги креатив ғоялар генерациясини мустақил ижодий фаолиятга интеграциялаш, инновацион-ижодий тадқиқотнинг креативлик даражаларига мезонли диагностик баҳолаш тизимини жорий этиш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари магистратура талабаларининг креатив кўникмаларини ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида:
магистратура талабаларининг креатив кўникмаларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари муаммоли-тадқиқотчилик ёндашувини ғоялар генерацияси, инновацион қарор қабул қилиш ва мустақил изланишларга координациялаш, шарт-шароитлар мажмуасини алтруистик, таҳлилий, конструктив ва инновацион компонентларига мос индивидуал ривожлантирувчи аутопсихологик тренинглар мажмуини модификациялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Географияни ўқитишда инновацион технологиялар” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2025-йил 28-апрелдаги 9/3.1-сон қарори асосида берилган 2025-301U-668 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, магистратура талабаларининг креатив кўникмаларини ривожлантириш мазмуни креатив фикрлаш ва мустақил ғоялар яратиш қобилиятларини шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
магистратура талабаларининг креатив кўникмаларини ривожлантириш модели ижодий ва инновацион фикрлашни касбий-илмий фаолият талабларига мос стратегик вазифаларга регуляциялаш, мазмуний-технологик блок коллаборативлигини ижодий лойиҳалар, адекват баҳолаш механизмларига интеграциялаш ва аутопсихологик-рефлексив-натижавий компонентларини шахсий креатив потенциалини англаш, ўз фаолиятини рефлексив баҳолаш ва касбий муаммоларни ижодий ҳал қилишга мослаштирилган методик тизим асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Географияни ўқитишда инновацион технологиялар” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2025-йил 28-апрелдаги 9/3.1-сон қарори асосида берилган 2025-301U-668 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада магистратура талабаларининг креатив кўникмаларини ривожлантириш методикаси инновацион ечимлар ишлаб чиқиш ва муаммоли вазиятларни ҳал қилиш механизмлари асосида такомиллаштирилган;
магистратура талабаларининг креатив кўникмаларини ривожлантириш методикасини фанлараро интеграциялашган мазмунни муаммоли-тадқиқотчилик, лойиҳавий ва инновацион технологиялар билан бойитиш, коллаборатив таълим технологияларини виртуал таълим технологияларига интеграциялаш, ностандарт ҳал қилишга йўналтирилган дидактик таъминотни қўллаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Географияни ўқитишда инновацион технологиялар” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2025-йил 28-апрелдаги 9/3.1-сон қарори асосида берилган 2025-301U-668 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, “Олий таълим муассасалари магистратура талабаларининг креатив кўникмаларини ривожлантириш технологияси самарадорлигининг ортишига эришилган. Натижада магистратура талабаларининг ижодий-тадқиқотчилик фаолияти лойиҳавий таълим ва инновацион педагогик технологиялар асосида ривожлантирилган;
магистратура талабаларининг креатив кўникмасини ривожлантириш самарадорлиги креатив ғоялар генерациясини мустақил ижодий фаолиятга интеграциялаш, инновацион-ижодий тадқиқотнинг креативлик даражаларига мезонли диагностик баҳолаш тизимини жорий этиш асосида оширишга оид таклифлар “Географияни ўқитишда инновацион технологиялар” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2025-йил 28-апрелдаги 9/3.1-сон қарори асосида берилган 2025-301U-668 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада магистратура талабаларининг креатив кўникмаларини баҳолаш тизими оригинал фикрлаш, ижодий ёндашув ва рефлексив таҳлил кўрсаткичлари асосида такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish