Хужакулов Шерзод Аманкуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Бўлажак ўқитувчилар рақамли компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик механизмини такомиллаштириш, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Ped11307.
Илмий раҳбар Ибрагимов Аъламжон Амриллоевич, Педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаси Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги PhD.01/2025.27.12.Ped.10.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қўйсинов Одил Алмуратович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ибраймов Аскар Есбосинович, педагогика фанлари доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
П. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчилар рақамли компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик механизмини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Ш. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчилар рақамли компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари халқаро компетенция рамкаларини миллий таълим мазмунига контекстуал мослаштириш, интегратив ўқув-методик таъминотни индивидуаллаштириш ҳамда рақамли касбий идентитет, субектлик ва аксиологик позицияни шакллантириш жараёнларининг функсионал мувофиқлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг рақамли компетентлигини ривожлантириш модели когнитив, амалий-фаолиятли, аксиологик ва рефлексив компонентлари динамик ўсишини рақамли-дидактик муҳит имкониятлари билан мувофиқлаштириш ҳамда касбий эҳтиёж, педагогик масъулият ва хавфсиз фаолият ўртасидаги мотивацион-регулятив алоқадорликни таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг рақамли компетентлигини ривожлантириш механизми ташкилий-мувофиқлаштирувчи, мазмуний-протсессуал, фаолиятли-вариатив ва diagnostik-korreksion модулларни функсионал интеграциялаш ҳамда ташхис, эҳтиёж, танлов ва рефлекцияга асосланган индивидуал касбий ривожланиш траекториясини лойиҳалаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг рақамли компетентлигини ривожлантириш механизми самарадорлиги шахсий-касбий эҳтиёжларнинг хавфсиз ва масъулиятли рақамли фаолият мотивациясига трансформацияланиши ҳамда индивидуал касбий ривожланиш траекторияси натижадорлигини ўз-ўзини баҳолаш, қайта алоқа ва электрон портфолио маълумотларини триангуляциялаш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчилар рақамли компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
бўлажак ўқитувчилар рақамли компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари халқаро компетенция рамкаларини миллий таълим мазмунига контекстуал мослаштириш, интегратив ўқув-методик таъминотни индивидуаллаштириш ҳамда рақамли касбий идентитет, субектлик ва аксиологик позицияни шакллантириш жараёнларининг функсионал мувофиқлигини таъминлаш асосида аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Компютер тармоқлари” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ваинновациялар вазирлиги томонидан 28-01-2026-йилда Олий таълим ташкилотлари талабалари учун тайёрланган ўқув адабиётини экспертизадан ўтказганлик натижаси бўйича маълумотнома рақами №:5163-1769-79e0-99ea-30b3-7669-1044). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни тайёрлаш жараёнида уларнинг рақамли компетентлигини мустаҳкамлаш, касбий фаолиятда рақамли воситалардан самарали фойдаланиш кўникмаларини ривожлантиришга шароит яратилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг рақамли компетентлигини ривожлантириш модели когнитив, амалий-фаолиятли, аксиологик ва рефлексив компонентлари динамик ўсишини рақамли-дидактик муҳит имкониятлари билан мувофиқлаштириш ҳамда касбий эҳтиёж, педагогик масъулият ва хавфсиз фаолият ўртасидаги мотивацион-регулятив алоқадорликни таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Информатика ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ваинновациялар вазирлиги томонидан 28-02-2026-йилда Олий таълим ташкилотлари талабалари учун тайёрланган ўқув адабиётини экспертизадан ўтказганлик натижаси бўйича маълумотнома рақами №:6712-7869-a29d-9194-27f2-4537-5339). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг рақамли компетентлигини ривожлантириш консептуал моделини лойиҳалаш ва амалиётга татбиқ этиш имконияти яратилган.
бўлажак ўқитувчиларнинг рақамли компетентлигини ривожлантириш механизми ташкилий-мувофиқлаштирувчи, мазмуний-протсессуал, фаолиятли-вариатив ва diagnostik-korreksion модулларни функсионал интеграциялаш ҳамда ташхис, эҳтиёж, танлов ва рефлекцияга асосланган индивидуал касбий ривожланиш траекториясини лойиҳалаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Рақамли таълим ва суний intellect: замонавий педагогик жараённинг янги ёндашувлари” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги “Ўқув-методик ишларни экспертизадан ўтказиш ҳамда уларни мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида фойдаланишга тавсия этиш (гриф бериш) бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш” йиғилишининг 2026-йил 26-мартадги 5-сонли қарори. Маълумотнома рақами №:55). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг рақамли компетентлигини ривожлантириш жараёни мазмунини аниқ тамойиллар ва ёндашувлар асосида аниқлаштиришга эришилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг рақамли компетентлигини ривожлантириш механизми самарадорлиги шахсий-касбий эҳтиёжларнинг хавфсиз ва масъулиятли рақамли фаолият мотивациясига трансформацияланиши ҳамда индивидуал касбий ривожланиш траекторияси натижадорлигини ўз-ўзини баҳолаш, қайта алоқа ва электрон портфолио маълумотларини триангуляциялаш асосида аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва “Компютер тармоқлари” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ваинновациялар вазирлиги томонидан 28-01-2026-йилда Олий таълим ташкилотлари талабалари учун тайёрланган ўқув адабиётини экспертизадан ўтказганлик натижаси бўйича маълумотнома рақами №:5163-1769-79e0-99ea-30b3-7669-1044). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни рақамли таълим муҳитида қўллаб-қувватлаш ҳамда динамик ўсиш кўрсаткичларини диагностика қилиш ва амалга ошириш имкониятлари кенгайтирилган.