Бегматова Гулшода Ҳамидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Коллаборатив ўқитиш технологиялари воситасида бошланғич синф ўқувчиларида таянч компетенцияларни шакллантириш, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped8624.
Илмий раҳбар: Нарзикулова Дилноза Ҳошимжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги PhD.01/2025.27.12.Ped.10.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Избуллаева Гулчеҳра Валериевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Усаров Жаббор Эшбекович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
П. Тадқиқотнинг мақсади коллаборатив ўқитиш технологиялари воситасида бошланғич синф ўқувчиларида таянч компетенцияларни шакллантиришга оид тавсиялар ишлаб чиқиш.
Ш. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактабларида бошланғич синф ўқувчиларининг таянч компетенцияларини коллаборатив ўқитиш технологиялари воситасида шакллантиришнинг педагогик шартлари муаммоли, ижодий, коллаборатив ёндашувлар ҳамда рақамли технологиялар интеграцияси асосида аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг таянч компетенцияларини шакллантиришни методик моделига мақсад, мазмунли, натижа компонентлари амалий йўналтирилган таълим шароитида рақамли таълим платформаларига мослаштирилган воситалари билан қайта алоқаси натижавийлигини тизимли таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларининг таянч компетенцияларини шакллантиришга доир машғулотларнинг ўқув-ташкилий тузилмаси коллаборатив таълим технологияси, онлайн таълим платформаларига мослаштирилган ўқув ресурслар билан ишлаш кўникмаларига кўра тизимлаштириш ва интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг таянч компетенцияларини коллаборатив ўқитиш технологиялари воситасида шакллантириш методикасининг самарадорлиги мотивацион-когнитив, когнитив-креатив, жараёнли-интегратив мезонлар, кўрсаткичлар ва даражалар тизими математик-статистик таҳлил асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Коллаборатив ўқитиш технологиялари воситасида бошланғич синф ўқувчиларида таянч компетенцияларни шакллантириш методикасини такомиллаштиришга оид ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
умумий ўрта таълим мактабларида бошланғич синф ўқувчиларининг таянч компетенцияларини коллаборатив ўқитиш технологиялари воситасида шакллантиришнинг педагогик шартлари муаммоли, ижодий, коллаборатив ёндашувлар ҳамда рақамли технологиялар асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Медиасаводхонлик ва ахборот маданияти” номли дарсликнинг мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 28-январдаги № 4094-7769-79e0-88d7-d843-5144-2469-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш фаолиятини рақамли таълим воситалари асосида такомиллаштиришга эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг таянч компетенцияларини шакллантиришни методик моделига мақсад, мазмунли, натижа компонентлари амалий йўналтирилган таълим шароитида рақамли таълим платформаларига мослаштирилган воситалари билан қайта алоқаси натижавийлигини бевосита таъминлаш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар “Медиасаводхонлик ва ахборот маданияти” номли дарсликнинг мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 28-январдаги № 4094-7769-79e0-88d7-d843-5144-2469-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг таянч компетенцияларини шакллантиришга эришилган;
умумий ўрта таълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларининг таянч компетенцияларини шакллантиришга доир машғулотларнинг ўқув-ташкилий тузилмаси коллаборатив таълим технологияси, онлайн таълим платформаларига мослаштирилган ўқув ресурслар билан ишлаш кўникмаларига кўра тизимлаштириш ва интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Бошланғич таълимда инновация ва интеграция” номли ўқув қўлланманинг мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 18-январдаги № 2558-8769-95b9-73b4-c3f6-3752-2889 -сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг рақамли технологияларга мослаштирилган ўқув ресурслари билан ишлаш компетенцияларини ривожлантиришга эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг таянч компетенцияларини баҳолаш мезонлари коммуникатив кўникмалар, ўзини-ўзи ривожлантириш, масъулият, ахборот билан гуруҳ бўлиб ишлаш қобилиятларини ривожлантириш, мотивацияни ошириш, кўникмаларни шакллантириш, ижодий фаолият, рефлекция ва тескари алоқа ҳамда коллаборатив технологиялар асосида такомиллаштиришга оид методик тавсиялардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳани ўзбек тилининг алифбоси ва имло қоидаларига мувофиқ она тили адабиётини ўргатишга оид онлайн иловалар ва вебга мослаштирилган ўқув ресурсларни ишлаб чиқишда илмий-методик манба бўлиб хизмат қилган. Бу таклифлар асосида бошланғич синф ўқувчиларининг дарсдан ташқари ўқув фаолиятини ташкил этиш методикасини такомиллаштирилган.