Машарипова Насиба Рўзматовнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миллий қаҳрамонлар фаолияти воситасида ўқувчиларда танқидий фикрлашни шакллантириш механизмлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Ped712.
Илмий маслаҳатчи: Сафарова Рохат Гайбиллаевна, педагогкиа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.02.01.
Расмий оппонентлар: Хусанова Сумбул Исламовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Аъламжон Амриллоевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий қаҳрамонлар фаолияти воситасида ўқувчиларда танқидий фикрлаш кўникмасини ривожлантиришнинг назарий асослари, педагогик шарт-шароитлари ва механизмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий қаҳрамонлар фаолияти воситасида ўқувчиларда танқидий фикрлашни шакллантиришнинг назарий-методологик асослари қаҳрамоннинг тарихий қарорига берилган дастлабки баҳодан мустақил ҳукмга ўтиш босқичларини манбадаги фактни муаллиф талқинидан ажратиш, муқобил талқинларни далиллар асосида қиёслаш ҳамда ўз баҳосини сақлаш ёки ўзгартириш сабабини изоҳлаш кетма-кетлигида белгилаш орқали аниқлаштирилган;
миллий қаҳрамонлар фаолияти воситасида ўқувчиларда танқидий фикрлашни шакллантириш мазмуни шарқона тарбия қадриятлари ва “Идеалга интилиш” ғоясига мувофиқ ўқув топшириқларини қаҳрамон қарорини тарихий шароитни ҳисобга олган ҳолда таҳлил қилиш, унинг ахлоқий моҳиятига доир турли талқинларни муҳокамада қиёслаш ҳамда ўз баҳосини тарихий далиллар билан мустақил асослаш кетма-кетлигида тизимлаштириш орқали такомиллаштирилган;
миллий қаҳрамонлар фаолияти воситасида ўқувчиларда танқидий фикрлашни шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари қаҳрамоннинг бир қарори турлича ёритилган икки тарихий манбани жуфтлаб танлаш, “Тарихий вазият картаси” ёрдамида қарор қабул қилиш пайтида маълум бўлган ҳолатларни кейин юзага чиққан оқибатлардан ажратиш ҳамда ўқувчилар ўз хулосаларини манбалардаги далиллар билан ҳимоя қиладиган гуруҳ муҳокамасини ташкил этиш орқали такомиллаштирилган;
миллий қаҳрамонлар фаолияти воситасида ўқувчиларда танқидий фикрлашни шакллантириш модели “ота-она - мактаб – маҳалла” ҳамкорлигида дарс ва дарсдан ташқари фаолиятни ягона тадқиқот топшириғи доирасида мувофиқлаштириш, яъни ота-оналар кўмагида маҳаллада қаҳрамонлар ҳақидаги оғзаки ҳикояларни тўплаш, уларни дарсда тарихий манбалар билан қиёслаш ҳамда ўз хулосасини маҳалла вакиллари иштирокидаги давра суҳбатида далиллар билан ҳимоя қилиш босқичларини ўзаро боғлаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда танқидий фикрлашнинг шаклланганлигини баҳолаш самарадорлиги миллий қаҳрамонлар фаолиятига оид турли талқинларни қиёслаш ва қаҳрамон қарорига ўз муносабатини далиллар билан асослаш кўникмаларининг юқори (қарама-қарши далилларни мустақил қиёслайди ва дастлабки баҳосини нима учун сақлагани ёки ўзгартирганини асослайди), ўрта (йўналтирувчи саволлар ёрдамида талқинларни қиёслайди ва фикрига мос далил келтиради) ҳамда қуйи (тайёр баҳони такрорлайди ва уни асословчи далилни ажратишда қийналади) даражаларда намоён бўлишига мувофиқ аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миллий қаҳрамонлар фаолияти воситасида ўқувчиларда танқидий фикрлашни шакллантришга йўналтирилган тадқиқотлар асосида:
миллий қаҳрамонлар фаолияти воситасида ўқувчиларда танқидий фикрлашни шакллантиришнинг назарий-методологик асослари қаҳрамоннинг тарихий қарорига берилган дастлабки баҳодан мустақил ҳукмга ўтиш босқичларини манбадаги фактни муаллиф талқинидан ажратиш, муқобил талқинларни далиллар асосида қиёслаш ҳамда ўз баҳосини сақлаш ёки ўзгартириш сабабини изоҳлаш кетма-кетлигида белгилаш орқали аниқлаштиришга доир таклифларидан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида амалга оширилган ИЛ-9524115133-рақамли “Президент мактаблари, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчиларини миллий руҳда тарбиялашнинг 7 йиллик дифференциал технологияси” номли инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2025-йил 26-ноябрдаги 01-09/636-сон маълумотномаси). Натижада миллий тарбияга оид топшириқларда тарихий фактни талқиндан ажратиш ва мустақил хулоса чиқариш босқичларини изчил ёритишга эришилган;
миллий қаҳрамонлар фаолияти воситасида ўқувчиларда танқидий фикрлашни шакллантириш мазмуни шарқона тарбия қадриятлари ва “Идеалга интилиш” ғоясига мувофиқ ўқув топшириқларини қаҳрамон қарорини тарихий шароитни ҳисобга олган ҳолда таҳлил қилиш, унинг ахлоқий моҳиятига доир турли талқинларни муҳокамада қиёслаш ҳамда ўз баҳосини тарихий далиллар билан мустақил асослаш кетма-кетлигида тизимлаштириш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида амалга оширилган ФЗ-2016-0909111822-рақамли “Дарсликлар ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқалиўқувчиларда оммавий маданиятга қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” номли фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 4-мартдаги 03-33-1173-сонли маълумотномаси). Натижада ўқув адабиётлари мазмунини қаҳрамон қарорини шарқона ахлоқий қадриятлар нуқтайи назаридан баҳолашга доир топшириқлар билан бойитишга эришилган;
миллий қаҳрамонлар фаолияти воситасида ўқувчиларда танқидий фикрлашни шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари қаҳрамоннинг бир қарори турлича ёритилган икки тарихий манбани жуфтлаб танлаш, “Тарихий вазият картаси” ёрдамида қарор қабул қилиш пайтида маълум бўлган ҳолатларни кейин юзага чиққан оқибатлардан ажратиш ҳамда ўқувчилар ўз хулосаларини манбалардаги далиллар билан ҳимоя қиладиган гуруҳ муҳокамасини ташкил этиш орқали такомиллаштиришга оид тавсиялардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида амалга оширилган ИЛ-662205522- рақамли “Умумтаълим мактабларининг 5-6-синф адабиёт дарсларида IT-технологияларини қўллаш методикаси” номли олима аёллар инновацион лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 4-мартдаги 03-33-1173-сонли маълумотномаси). Натижада 5–6-синф адабиёт дарслари учун «Тарихий вазият картаси» ёрдамида қаҳрамон қарорига оид икки манбани қиёслаш топшириғини ишлаб чиқишга эришилган;
миллий қаҳрамонлар фаолияти воситасида ўқувчиларда танқидий фикрлашни шакллантириш модели “ота-она - мактаб – маҳалла” ҳамкорлигида дарс ва дарсдан ташқари фаолиятни ягона тадқиқот топшириғи доирасида мувофиқлаштириш, яъни ота-оналар кўмагида маҳаллада қаҳрамонлар ҳақидаги оғзаки ҳикояларни тўплаш, уларни дарсда тарихий манбалар билан қиёслаш ҳамда ўз хулосасини маҳалла вакиллари иштирокидаги давра суҳбатида далиллар билан ҳимоя қилиш босқичларини ўзаро боғлаш асосида такомиллаштиришга оид муаллифлик ғоялари педагогика йўналиши талабалари учун нашр этилган “Қиёсий педагогика” дарслигида ўз аксини топган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-432 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада “Қиёсий педагогика” дарслигида ота-оналар кўмагида маҳаллада тўпланган оғзаки ҳикояларни дарсда тарихий манбалар билан қиёслаш тартибини ёритишга эришилган;
ўқувчиларда танқидий фикрлашнинг шаклланганлигини баҳолаш самарадорлиги миллий қаҳрамонлар фаолиятига оид турли талқинларни қиёслаш ва қаҳрамон қарорига ўз муносабатини далиллар билан асослаш кўникмаларининг юқори (қарама-қарши далилларни мустақил қиёслайди ва дастлабки баҳосини нима учун сақлагани ёки ўзгартирганини асослайди), ўрта (йўналтирувчи саволлар ёрдамида талқинларни қиёслайди ва фикрига мос далил келтиради) ҳамда қуйи (тайёр баҳони такрорлайди ва уни асословчи далилни ажратишда қийналади) даражаларда намоён бўлишига мувофиқ аниқлашга оид муаллифлик ғояларидан “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Вақт машинаси” кўрсатувининг сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2026-йил 28-сентабрдаги 01-32/771-сон маълумотномаси). Натижада “Вақт машинаси” кўрсатуви ссенарийсида қаҳрамон қарорига берилган тайёр баҳо, кўмак асосидаги изоҳ ва мустақил асосланган хулоса ўртасидаги фарқни очиб беришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish