Қаюмова Нигора Мухтор кизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз ва ўзбек сонетлари бадиияти (Уилям Шекспир ва Рауф Парфи сонетлари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3502.
Илмий раҳбар: Шарипова Лайло Фрунзеевна, филология фанлари доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.08.
Расмий оппонентлар: Эшонқулов Ҳусниддин Примович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Қосимова Нафиса Фарҳодовна, филология фанлари доктори (DSc), дотсент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Уилям Шекспир ҳамда Рауф Парфи сонетларини қиёсан ўрганиш орқали инглиз ва ўзбек сонетчилиги бадиий такомил хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек сонетчилигининг шаклланиш ҳамда тараққиёт хусусиятлари аниқланиб, Уилям Шекспир ва Рауф Парфи сонетларида муҳаббат, садоқат, дўстлик, хиёнат, ҳаёт ва ўлим каби муштарак мавзулар билан бир қаторда, Шекспирда вақт ва умр моҳиятини англаш, Рауф Парфида эса Ватан, эл, эрк ва она мавзуларининг устуворлиги асосланган;
Уилям Шекспир ва Рауф Парфи сонетларида портрет, пейзаж ва бадиий тасвир воситаларининг индивидуал поетик вазифалари аниқланиб, Шекспирда ёр қиёфасининг танланган деталлари орқали гўзалликнинг ўзига хос талқини ва пейзажнинг чекланган қўлланиши, Рауф Парфида эса лирик қаҳрамон ва ёр образларининг руҳий кечинмалар билан уйғунлиги ҳамда пейзажнинг ҳиссий таъсирчанликни кучайтиришдаги вазифаси далилланган;
Уилям Шекспир сонетларидаги Гўзал ёш дўст (Fair Youth) образининг гўзаллик, дўстлик, муҳаббатга садоқат ва вақтни енгиш ғояларини, Қора хоним (Dark Lady) образининг эса муҳаббат, хиёнат ва зиддиятли руҳий кечинмаларни ифодалаши; Рауф Парфи сонетларида эса Шекспирдан фарқли равишда миллий ўзлик, халқ тақдири ва ижтимоий эрксизлик билан боғлиқ кечинмаларнинг етакчилик қилиши аниқланган;
Уилям Шекспир ва Рауф Парфи сонетларида анафора, оксиморон, тазод, ташхис, талмеҳ ва ташбеҳнинг поетик-семантик хусусиятлари аниқланиб, уларнинг муҳаббат, вақт, гўзаллик, ҳижрон мавзуларини ифодалаш, лирик кечинмаларни теранлаштириш ҳамда бадиий образларнинг таъсирчанлигини оширишдаги вазифавий устуворлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек сонетлари бадииятининг Уилям Шекспир ҳамда Рауф Парфи сонетлари мисолида берилиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек сонетчилигининг шаклланиш ҳамда тараққиёт хусусиятлари аниқланиб, Уилям Шекспир ва Рауф Парфи сонетларида муҳаббат, садоқат, дўстлик, хиёнат, ҳаёт ва ўлим каби муштарак мавзулар билан бир қаторда, Шекспирда вақт ва умр моҳиятини англаш, Рауф Парфида эса Ватан, эл, эрк ва она мавзуларининг устуворлиги билан боғлиқ илмий хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2022-2024-йилларда амалга оширилган “English Access Microscholarship Program” лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 22-майдаги 1540/02-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа иштирокчиларининг инглиз ва ўзбек шеъриятига, хусусан, сонет жанрининг мавзувий ва бадиий хусусиятларига оид билимлари кенгайтирилган; инглиз ва ўзбек сонетларида умуминсоний қадриятлар ҳамда миллий ўзига хосликнинг ифодаланиши ҳақидаги илмий маълумотлар лойиҳа мазмунини бойитишга хизмат қилган;
Уилям Шекспир ва Рауф Парфи сонетларида портрет, пейзаж ва бадиий тасвир воситаларининг индивидуал поетик вазифалари аниқланиб, Шекспирда ёр қиёфасининг танланган деталлари орқали гўзалликнинг ўзига хос талқини ва пейзажнинг чекланган қўлланиши, Рауф Парфида эса лирик қаҳрамон ва ёр образларининг руҳий кечинмалар билан уйғунлиги ҳамда пейзажнинг ҳиссий таъсирчанликни кучайтиришдаги вазифаси асосланганлигига доир хулосалардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида амалга оширилган “Умумтаълим мактабларининг 5-6-синф адабиёт дарсларида IT-технологияларини қўллаш методикаси” (2024-2025-йй.) мавзусидаги олима аёллар инновацион лойиҳасини амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институтининг 2026-йил 25-февралдаги 01-0909/133-сонли маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида адабиёт дарсларида IT-технологияларини қўллашга оид методик материаллар сонетларнинг бадиий хусусиятлари, образлар тизими ва поетик тасвир воситалари ҳақидаги илмий маълумотлар билан бойитилган ҳамда уларни ўқувчиларга самарали етказиш имкониятлари кенгайтирилган;
Уилям Шекспир сонетларидаги Гўзал ёш дўст (Fair Youth) образининг гўзаллик, дўстлик, муҳаббатга садоқат ва вақтни енгиш ғояларини, Қора хоним (Dark Lady) образининг эса муҳаббат, хиёнат ва зиддиятли руҳий кечинмаларни ифодалаши; Рауф Парфи сонетларида эса Шекспирдан фарқли равишда миллий ўзлик, халқ тақдири ва ижтимоий эрксизлик билан боғлиқ кечинмаларнинг етакчилик қилишига доир илмий натижалардан Бухоро вилоят телерадиоканалининг “Ассалом, Бухоро”, “Илм дунёси”, “Долзарб мавзу”, “Ҳаёт мактаби”, “Халқ фикри” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 14-майдаги 01-09-101-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллаштирилиб, илмий далилларга бой бўлишига, кўрсатувнинг илмий-оммабоплигини таъминлашга эришилган.