Жуманазарова Райхон Жалолиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги ўзбек шеъриятида фолклоризм ва реминиссенция” (Ҳалима Аҳмедова ва Нодира Афоқова шеърлари мисолида), 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4055.
Илмий раҳбар: Султонова Нилуфар Нарзуллаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12. Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Илёс Абдукаюмович, филология фанлари доктори, профессор; Халова Мафтуна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек шеъриятида фолклоризм ва реминиссенция ҳодисаларининг поетик табиатини, уларнинг ўзаро алоқадорлик хусусиятларини ҳамда бадиий матндаги функсионал имкониятларини комплекс тарзда аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
фолклоризм ва реминиссенция ўзаро боғлиқ ҳолда комплекс тадқиқ этилиб, уларнинг замонавий шеърий тизимдаги янги бадиий шакллари, трансформацион хусусиятлари ва функсионал имкониятлари илмий жиҳатдан очиб берилган;
замонавий ўзбек шеъриятида миллий анъаналар ва интертекстуал алоқаларнинг ўзига хос синтези тизимли равишда ўрганилиб, фолклор мотивлари ва реминиссенсив ишораларнинг ўзаро уйғунлашуви асосида юзага келган бадиий-эстетик қарашлар асосланган;
Ҳалима Аҳмедова ва Нодира Афоқова шеъриятида фолклоризмлар ва реминиссенциянинг синкретиклашуви, китобхонда эстетик завқ уйғотиши, бадиий дидни шакллантириш ва ривожлантиришдаги аҳамияти далилланган;
шоиралар ижодида фолклоризмнинг назарий табиати ва унинг ўзбек шеършунослигида ўрганилиши, шоиралар ижодида миллий хотира ва замонавий поетик тафаккур уйғунлигининг ўзига хос жиҳатлари аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳалима Аҳмедова ва Нодира Афоқова шеъриятида фолклорий образлар талқин ва стилизациясини, реминиссенция вий тафаккурни тадқиқ қилиш жараёнида олинган илмий натижалар қуйидаги йўналишларда жорийланган:
Фолклоризмнинг назарий табиати ва ўзбек шеършунослигида ўрганилиши, янги ўзбек шеъриятида фолклоризм ва реминиссенциянинг намоён бўлиши, шеър поетикасида фолклоризм ва реминиссенция феноменининг ўрнини аниқлашга оид хулосалардан 2021-2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ оғзаки насри (жанрлар тузилиши, генезеси, образлар тизими, сужет ва мотивлари, поетикаси)” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 26-сентабрдаги 578/1-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа фолклоризм, реминиссенция спетсификаси, такомили хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар билан бойитилган;
Шеър поетикасида фолклоризм ва реминиссенция феноменининг ўрни, хусусан бу икки ҳодисанинг Ҳалима Аҳмедова ҳамда Нодира Афоқова ижодида намоён бўлишининг статистик таҳлилига асосланган илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 23-октабрдаги № 04/1-5082-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа янги ўзбек шеъриятидаги фолклоризм ва реминиссенция га хос хусусиятлар билан такомиллаштирилган;
Ҳалима Аҳмедова ва Нодира Афоқова шеъриятида фолклоризмлар ва реминиссенция нинг синкретлашувига оид хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Шеърият кенгаши ҳисобот йиғилишларида, “Онажоним-шеърият” тўгараги фаолиятида, маҳорат дарсларида, ёш ижодкорлар билан китобхонлик учрашувларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 24-октабрдаги 01-03/404-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни назарий-амалий далиллар билан бойитилиб, кўрсатувнинг илмий-оммабоплик хусусияти оширилган.