Тўрақулова Маржона Қиём қизининг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли трансформациялаш муҳитида муҳандисларнинг ихтирочилик қобилиятини ривожлантириш методикаси” (техника фанлари) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Ped1180.
Илмий маслаҳатчи: Тўхтаева Зебо Шарифовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Бухоро давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.T.16.05 рақамли бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Нуруллаева Шахло Ўктамовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Аскаров Ихтиёржон Бахтиёрович, педагогика фанлари доктори, профессор; Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли трансформациялаш муҳитида муҳандисларнинг ихтирочилик қобилиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш ҳамда илмий-амалий стратегик консепсия ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли трансформациялаш муҳитида муҳандислик таълимини ташкил этишнинг илмий-назарий таҳлили асосида мултидиссиплинар (кўп йўналишли) ёндашувга уйғунлиги ҳамда ихтирочилик қобилиятини ривожлантиришнинг обектив тамойиллари асосида “эшитиш-билим, кўриш-кўникма, бажариш-малака” мантиқий тизими илмий асосланган;
муҳандисларнинг ихтирочилик қобилиятини ривожлантиришнинг шахсий-психологик, педагогик, ижтимоий-иқтисодий ҳамда технологик омиллари классификацияланган ҳолда, таълим жараёнининг босқичма-босқич (мотивацион-диагностик, назарий-аналитик, амалий-лойиҳа, рефлектив-интеграцион) дидактик шарт-шароитлари такомиллаштирилган;
технологик жараёнларда магистрларнинг ихтирочилик қобилиятини ривожлантиришда рақамлаштириш компетентлигини юксалтиришга хизмат қилувчи, схематик тренажёрлар (саноат симуляциялари), автоматик бошқариш тизимлари ҳамда виртуал реалликни (ВР) қўллашга йўналтирилган методик-услубий таъминот (рақамли электрон таълим платформаси) ишлаб чиқилган;
муҳандисларда техник мотивацияни касбий-амалий йўналганликда шакллантириш ҳамда субектлараро қайта алоқали муносабатларни ўрнатишга қаратилган “Revers-engineering”, “Reengineering”, “Cost engineering”, “Design Thinking” каби замонавий инновацион методлари ўқув жараёнига интеграция қилиниши орқали интерфаол усуллар тизими яратилган;
“Саноат–4.0” талаблари доирасида бўлажак муҳандисларнинг ихтирочилик қобилиятини ривожланганлик даражасини кўп факторли аниқлаштирувчи баҳолашнинг вариатив даражалари (motivational-diagnostic, theoretical-analytical, practical-project, reflective-integrative) ажратилган ҳолда, халқаро андозаларга мос тизимли ва диагностик мезонлар (access-assessment, skills-assessment, usage-assessment, outcomes-assessment) асосида таҳлил қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли трансформациялаш муҳитида муҳандисларнинг ихтирочилик қобилиятини ривожлантириш методикасига оид тадқиқот натижалари асосида:
рақамли трансформациялаш муҳитида муҳандислик таълимини ташкил этишнинг илмий-назарий таҳлили асосида мултидиссиплинар (кўп йўналишли) ёндашувга уйғунлиги ҳамда ихтирочилик қобилиятини ривожлантиришнинг обектив тамойиллари асосида “эшитиш-билим, кўриш-кўникма, бажариш-малака” мантиқий тизими илмий асосларига оид таклиф ва тавсиялари республикадаги олий таълим муассасалари барча магистратура мутахассисликлари учун мўлжалланган “Илмий тадқиқот методологияси” номли дарслик яратилган ва ўқув жараёнида қўлланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак муҳандисларни ихтирочилик қобилиятини ривожлантиришнинг методик тизими (мақсад, мазмун, шакл, восита ва метод) ижодий ёндашув ўқитувчининг инновацион фаолияти, магистрларнинг мустақил таълим олиши, англаш, хотирада сақлаш, олган билимларини амалиётга қўллаш имконини берган;
муҳандисларнинг ихтирочилик қобилиятини ривожлантиришнинг шахсий-психологик, педагогик, ижтимоий-иқтисодий ҳамда технологик омиллари классификацияланган ҳолда, таълим жараёнининг босқичма-босқич (мотивацион-диагностик, назарий-аналитик, амалий-лойиҳа, рефлектив-интеграцион) дидактик шарт-шароитларини такомиллаштириш асосидаги муаллифлик ғоялари Бухоро давлат техника университети, Тошкент кимё-технология институти, Қарши давлат техника университети ҳамда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ўқув фаолиятига тадбиқ этилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги “Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази”нинг 2025-йил 6-ноябрдаги 02/01-01-467-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак муҳандисларнинг ихтирочилик қобилиятини ривожлантириш омиллари таснифланиб, таълим жараёнини ташкил этувчи педагогик шароитларни такомиллаштириш имконини берган.
технологик жараёнларда магистрларнинг ихтирочилик қобилиятини ривожлантиришда рақамлаштириш компетентлигини юксалтиришга хизмат қилувчи, схематик тренажёрлар (саноат симуляциялари), автоматик бошқариш тизимлари ҳамда виртуал реалликни (ВР) қўллашга йўналтирилган методик-услубий таъминот асосида Бухоро давлат техника университетининг “ECAMPUZ — ERASMUS-EDU-2022-CBHE: European World Talent Camp for Uzbekistan Scientists in Food Science and Technology” (2024-2026 йй.) мавзусидаги грант лойиҳаси (Бухоро давлат техника университети ректорининг 2025-йил 23-октабрдаги 3299-сон маълумотномаси) доирасида бажарилган. Натижада, бўлажак муҳандисларнинг ихтирочилик қобилиятини ривожлантириш имконини берган.
муҳандисларда техник мотивацияни касбий-амалий йўналганликда шакллантириш ҳамда субектлараро қайта алоқали муносабатларни ўрнатишга қаратилган “Revers-engineering”, “Reengineering”, “Cost engineering”, “Design Thinking” каби замонавий инновацион методлари ўқув жараёнига интеграция қилиниши орқали интерфаол усуллар тизими асосида “Илмий тадқиқот методологияси” номли дарслик яратилган ва ўқув жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги “Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази”нинг 2025-йил 6-ноябрдаги 02/01-01-467-сон маълумотномаси). Натижада, техника йўналишидаги бўлажак муҳандисларнинг изланувчанлик, тадқиқот қилиш, янги ихтирочилик прототипини яратиш каби қобилиятларини ривожлантириш имконини берган.
“Саноат–4.0” талаблари доирасида бўлажак муҳандисларнинг ихтирочилик қобилиятини ривожланганлик даражасини кўп факторли аниқлаштирувчи баҳолашнинг вариатив даражалари (motivational-diagnostic, theoretical-analytical, practical-project, reflective-integrative) ажратилган ҳолда, халқаро андозаларга мос тизимли ва диагностик мезонлар (access-assessment, skills-assessment, usage-assessment, outcomes-assessment) асосидаги илмий хулосаларидан “Магистратура илмий тадқиқот платформаси” номли рақамли электрон платформаси яратилган ва таълим жараёнига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлигининг 2026-йил 22-июлдаги №67805 гувоҳномаси). Натижада, нефт ва газ соҳаси муҳандисларининг техник компетенциялари, ихтирочилик қобилиятини ривожлантириш методик таъминотини рақамлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish