Латипова Нилуфар Кенжаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фокал эпилепсияда эпилепсияга қарши терапия самарадорлиги ва хавфсизлигини баҳолаш», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2022.4.PhD/Tib3164.
Илмий раҳбар: Усманова Дурдона Джурабаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.04.
Расмий оппонентлар: Рашидова Нилуфар Сафоевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Аликулова Нигора Абдукадировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фокал эпилепсияли беморларда зонисамид ва карбамазепиннинг самарадорлиги ва хавфсизлигини қиёсий жиҳатдан баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фокал эпилепсия билан оғриган беморларда эпилептик хуружлар частотасининг камида икки баравар камайишига эришилган ҳолатларда ҳам ножўя дори реакциялари сабабли терапияни ўзгартириш зарурати юзага келиши асосланган;
фокал эпилепсия билан оғриган беморларда антиэпилептик терапия таъсирида қон зардобида глутамат миқдорининг ўзгариши, периферик глутаматергик жавобнинг фармакологик таъсир хусусиятларига боғлиқлиги аниқланган;
фокал эпилепсияда дастлабки тана вазни индексининг юқорилиги антиэпилептик терапиядан интеграл клиник фойда олиш эҳтимолининг пасайиши билан боғлиқлиги хамда ушбу антропометрик омилнинг даволаш натижасини баҳолашдаги аҳамияти асосланган;
фокал эпилепсия билан оғриган беморларда дастлабки тана вазни индекси ва антиэпилептик терапия турига асосланган ҳолда хуружлар частотасининг камида 50 фоизга камайиши ҳамда клиник аҳамиятли ножўя реакцияларсиз даволашни давом эттириш эҳтимолини ҳисоблаш имконини берувчи математик модель ишлаб чиқилган (AUC=0,688).
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Фокал эпилепсия билан оғриган беморларни даволаш натижаларини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: фокал эпилепсия билан оғриган беморларда эпилептик хуружлар частотасининг 2 баробар камайиши ҳар доим ҳам даволашнинг ижобий интеграл клиник натижасига мос келмаслиги, ножўя реакциялар туфайли терапияни ўзгартириш зарурати хуружлар назоратига эришилган ҳолатларда ҳам сақланиши асосланганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институтининг 2024 йил 22 октябрдаги 73/u сонли кенгаши қарори билан тасдиқланган “Фокал эпилепсия билан оғриган беморларда эпилепсияга қарши воситаларни қабул қилишда ножўя реакцияларни олдини олиш усуллари” номли услубий тавсияномаcи мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказлар марказ Наманган филиали неврология бўлими (2024-йил 14 октябрдаги № 258/20-сонли буйруқ) ва Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказлар марказ Фарғона филиали неврология бўлими (2024-йил 13 декабрдаги № 152-сонли буйруқ) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ножўя таъсирларни башорат қилиш ва антиконвулсантлар самарадорлигини баҳолаш учун лаборатория мезонларининг (биокимёвий кўрсаткичлар, липид спектри, глутамат миқдори) аниқланиши фокал эпилепсия билан оғриган беморларда оптимал препаратни ўз вақтида танлаш, ножўя ва метаболик асоратларни эрта аниқлаш ҳамда когнитив ва диспептик ножўя реакцияларни 76,2% га камайтириш имконини бериб, беморларнинг ногиронлик даражасини камайтириш ва ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган усулнинг амалиётга жорий этилиши фокал эпилепсияли беморларда антиэпилептик дори воситаларини қўллашда ножўя таъсирларни камайтириш, даволаш самарадорлигини ошириш ҳамда самарасиз терапия ва асоратлар билан боғлиқ харажатларни қисқартириш орқали бир беморни даволашга йилига 1872500 сўм иқтисодий самарадорлик берди. Хулоса: фокал эпилепсияда антиконвулсантлар самарадорлиги ва хавфсизлигини объектив баҳолашга имкон берувчи лаборатория мезонларининг аниқланиши терапияни индивидуаллаштириш ва ножўя реакцияларнинг олдини олиш учун далиллар базасини шакллантиради ҳамда эпилепсияга қарши терапияни рационал бошқариш учун муҳим восита ҳисобланади.
иккинчи илмий янгилик: фокал эпилепсия билан оғриган беморларда антиэпилептик терапия таъсирида қон зардобида глутамат миқдорининг ўзгариши, периферик глутаматергик жавобнинг фармакологик таъсир хусусиятларига боғлиқлиги аниқланганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институтининг 2024 йил 22 октябрдаги 73/u сонли кенгаши қарори билан тасдиқланган “Фокал эпилепсия билан оғриган беморларда эпилепсияга қарши воситаларни қабул қилишда ножўя реакцияларни олдини олиш усуллари” номли услубий тавсияномаcи мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказлар марказ Наманган филиали неврология бўлими (2024-йил 14 октябрдаги № 258/20-сонли буйруқ) ва Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказлар марказ Фарғона филиали неврология бўлими (2024-йил 13 декабрдаги № 152-сонли буйруқ) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: қабул қилинган антиконвулсант ва метаболик характердаги ножўя реакцияларнинг пайдо бўлиши ўртасида сезиларли тўғридан-тўғри боғлиқлик исботланиши фокал эпилепсия билан оғриган беморларда метаболик асоратлар хавфини олдиндан баҳолаш, препаратни ўз вақтида алмаштириш ва ножўя реакцияларни эрта аниқлаш имконини бериб, беморларнинг ногиронлик даражасини камайтириш ва ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда даволашни оптималлаштириш метаболик асоратларга олиб келувчи терапияни эрта истисно қилиш, самарасиз даволаш ва асоратлар билан боғлиқ режасиз касалхонага ётқизиш ҳамда қўшимча текширув харажатларини камайтириш орқали бир беморни даволашга йилига 1872500 сўм иқтисодий самарадорлик берди. Хулоса: қабул қилинган антиконвулсант билан метаболик ножўя реакциялар ўртасидаги тўғридан-тўғри боғлиқликнинг аниқланиши фокал эпилепсияда терапияни индивидуаллаштириш ва ножўя реакцияларнинг олдини олиш учун далиллар базасини шакллантиради ҳамда эпилепсияга қарши терапияни рационал бошқариш учун муҳим восита ҳисобланади.
учинчи илмий янгилик: фокал эпилепсияда дастлабки тана вазни индексининг юқорилиги антиэпилептик терапиядан интеграл клиник фойда олиш эҳтимолининг пасайиши билан боғлиқлиги хамда ушбу антропометрик омилнинг даволаш натижасини баҳолашдаги аҳамияти асосланганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институтининг 2024 йил 22 октябрдаги 73/u сонли кенгаши қарори билан тасдиқланган “Фокал эпилепсия билан оғриган беморларда эпилепсияга қарши воситаларни қабул қилишда ножўя реакцияларни олдини олиш усуллари” номли услубий тавсияномаcи мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказлар марказ Наманган филиали неврология бўлими (2024-йил 14 октябрдаги № 258/20-сонли буйруқ) ва Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказлар марказ Фарғона филиали неврология бўлими (2024-йил 13 декабрдаги № 152-сонли буйруқ) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: фокал эпилепсия учун танлов препарати сифатида зонисамиддан фойдаланишнинг оқланиши ва унинг қондаги глутамат даражасини камайтириши орқали антиэпилептик таъсири самарадорлигининг исботланиши беморларда хуружлар частотасини ишончли камайтириш, ножўя реакцияларни юзага келтирмаслик ҳамда касалликни барқарор ремиссияга олиб чиқиш имконини бериб, беморларнинг ногиронлик даражасини камайтириш ва ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: зонисамиднинг юқори самарадорлиги ва кам ножўя реакцияга эга эканлиги самарасиз терапияни такрорлаш, метаболик асоратларни даволаш ҳамда асоратлар билан боғлиқ режасиз касалхонага ётқизиш харажатларини камайтириш орқали бир беморни даволашга йилига 1872500 сўм иқтисодий самарадорлик берди. Хулоса: қондаги глутамат даражасини камайтириш орқали юқори антиэпилептик самарадорлик кўрсатган зонисамиднинг фокал эпилепсияда танлов препарати сифатида асосланиши терапияни индивидуаллаштириш ва даволаш натижаларини яхшилаш учун далиллар базасини шакллантиради ҳамда эпилепсияга қарши терапияни рационал бошқариш учун муҳим восита ҳисобланади.
тўртинчи илмий янгилик: фокал эпилепсия билан оғриган беморларда дастлабки тана вазни индекси ва антиэпилептик терапия турига асосланган ҳолда хуружлар частотасининг камида 50 фоизга камайиши ҳамда клиник аҳамиятли ножўя реакцияларсиз даволашни давом эттириш эҳтимолини ҳисоблаш имконини берувчи математик модель ишлаб чиқилганлиги (AUC=0,688) бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институтининг 2024 йил 22 октябрдаги 73/u сонли кенгаши қарори билан тасдиқланган “Фокал эпилепсия билан оғриган беморларда эпилепсияга қарши воситаларни қабул қилишда ножўя реакцияларни олдини олиш усуллари” номли услубий тавсияномаcи мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказлар марказ Наманган филиали неврология бўлими (2024-йил 14 октябрдаги № 258/20-сонли буйруқ) ва Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказлар марказ Фарғона филиали неврология бўлими (2024-йил 13 декабрдаги № 152-сонли буйруқ) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: антиконвулсантларни қабул қилишда ножўя реакцияларнинг олдини олиш учун тавсия этилган усулнинг самарадорлиги исботланиши фокал эпилепсия билан оғриган беморларда когнитив ва диспептик салбий таъсирлар частотасини 76,2% га камайтириш имконини бериб, метаболик асоратларни бартараф этиш, беморларнинг ногиронлик даражасини камайтириш ва ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур усулни қўллаш ножўя ва метаболик асоратларни даволаш, самарасиз терапияни такрорлаш ҳамда асоратлар билан боғлиқ режасиз касалхонага ётқизиш харажатларини камайтириш орқали бир беморни даволашга йилига 1872500 сўм иқтисодий самарадорлик берди. Хулоса: антиконвулсантларни қабул қилишда ножўя реакцияларнинг олдини олиш усулининг самарадорлиги ва когнитив ҳамда диспептик салбий таъсирларни 76,2% га камайтириши фокал эпилепсияда терапияни индивидуаллаштириш ва ножўя реакцияларнинг олдини олиш учун далиллар базасини шакллантиради ҳамда эпилепсияга қарши терапияни рационал бошқариш учун муҳим восита ҳисобланади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish