Бердиев Умиджон Азимовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Замонавий боғдорчилик, узумчилик фермер хўжаликларида ходимларининг меҳнат шароитини соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:9 B2024.4.PhD/Tib5128.
Илмий раҳбар: Қосимов Хайриддин Олимович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, Dsc.06/2025.27.12.Tib.01.03.
Расмий оппонентлар: Хамракулова Мукаддасхон Аскаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Искандарова Гузал Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Хожа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий боғдорчилик ва узумчилик ишлаб чиқариш шароитининг хавф омилларини ишчилар саломатлик ҳолатига салбий таъсирини гигиеник таҳлил қилиш ҳамда иш ўринларини соғломлаштириш тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий боғдорчилик ва узумчилик хўжаликларида йил давомидаги ишчилар меҳнат шароитининг механизация даражаси, агротехник жараённинг технологик босқичлари, иш шароитидаги асосий ва бирламчи зарарли омилларнинг тизимли таҳлили ҳамда уларнинг ишчилар саломатлик ҳолатига таъсирининг сабаб-оқибат боғлиқликлари исботланган;
ишчилар организмининг физиологик кўрсаткичлари ва ўзини баҳолаш маълумотлари, меҳнат шароити билан боғлиқ функционал ҳолат ўзгаришлари (тез чарчаш, иссиқлик алмашинуви, қон босими, тана ҳолати, таянч-ҳаракат тизимининг зўриқиши) асосида юрак-қон томир, мушак-асаб ва нафас олиш тизими касалликларининг ёш, меҳнат стажи, иш тури ҳамда ишлаб чиқаришнинг зарарли омиллари таъсири билан боғлиқлиги асосланган;
боғдорчилик ва узумчилик хўжаликлари иш жойларидаги меҳнат турларининг хавфлилик даражаси бўйича кимёвий омиллар (пестицидлар, минерал ўғитлар, зарарли чанглар) билан контактда бўлган касблар 3.1 хавф синфига, жисмоний зўриқиш юқори бўлган касблар (мева теримчилари, дарахтларга шакл берувчи ходимлар) 3.2 хавф синфига кириши илк бор илмий исботланган;
боғдорчилик ва узумчилик хўжаликлари иш жойларида меҳнат шароитининг салбий омилларини олдини олишга, пестицидлар, минерал ўғитлар ва зарарли чанглар билан контактни камайтиришга, шунингдек иш жараёни билан боғлиқ жисмоний зўриқиш ва ортиқча юк кўтариш каби хавф омилларининг олдини олишга қаратилган алгоритм ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Замонавий боғдорчилик, узумчилик фермер хўжаликларида ходимларининг меҳнат шароитини соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: замонавий боғдорчилик ва узумчилик хўжаликларида йил давомидаги ишчилар меҳнат шароитининг механизация даражаси, агротехник жараённинг технологик босқичлари, иш шароитидаги асосий ва бирламчи зарарли омилларнинг тизимли таҳлили ҳамда уларнинг ишчилар саломатлик ҳолатига таъсирининг сабаб-оқибат боғлиқликлари исботланганлиги бўйича таклифлар Бухоро давлат тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 30 майда 25-m-142-сон билан тасдиқланган «Замонавий боғдорчилик, узумчилик фермер хўжаликларида ходимларининг меҳнат шароитларни соғломлаштириш тадбирларини ишлаб чиқиш услуби» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг Жондор туман бўлими бўйича 01.07.2025 йилдаги 336-2–35-SES–2025-сон, Навоий вилоят санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг Қизилтепа туман бўлими бўйича 16.07.2025 йилдаги 283-5–72-SES–2025-сон, Қорақолпоғистон Республикаси санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг Амударё туман бўлими бўйича 21.08.2025 йилдаги 2–сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11/90-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: замонавий боғдорчилик ва узумчилик хўжаликларида йил давомида ташкиллаштирилган турли ёш, жинсдаги ишчиларнинг меҳнат шароитининг механизациялаштирилишига қарамасдан, соҳадаги агротехника жараёнининг технологик босқичларидаги салбий омиллар, ишлаб чиқаришдаги асосий ва бирламчи зарарли омиллар тизимли таҳлили ҳамда уларнинг ишчилар соғлиғига таъсир даражаси, иш муҳитнинг зарарли омиллар таъсирида юзага келадиган касалликларни камайтириш, ишчиларнинг юқори ишлаш қобилиятини таъминлаш ва касбий касалликларни олдини олиш натижасида уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, касбий омиллар билан боғлиқ касалликларни эрта ташхислаш ва олдини олиш имконини берганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: замонавий боғдорчилик ва узумчилик хўжаликларида иш шароити билан боғлиқ касалликларни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 360000 сўм ва овқатланиш учун 17600 сўм маблағлар хавф омилларни башоратлаш градациясини татбиқ этиш орқали хасталикни самарали ташхислаш ва даволаш орқали шифохонада қолиш муддатини 2-3 кунга камайтириш натижасида иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: ишчилар организмининг физиологик кўрсаткичлари ва ўзини баҳолаш маълумотлари, меҳнат шароити билан боғлиқ функционал ҳолат ўзгаришлари (тез чарчаш, иссиқлик алмашинуви, қон босими, тана ҳолати, таянч-ҳаракат тизимининг зўриқиши) асосида юрак-қон томир, мушак-асаб ва нафас олиш тизими касалликларининг ёш, меҳнат стажи, иш тури ҳамда ишлаб чиқаришнинг зарарли омиллари таъсири билан боғлиқлиги асосланганлиги бўйича таклифлар Бухоро давлат тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 30 майда 25-m-142-сон билан тасдиқланган «Замонавий боғдорчилик, узумчилик фермер хўжаликларида ходимларининг меҳнат шароитларни соғломлаштириш тадбирларини ишлаб чиқиш услуби» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг Жондор туман бўлими бўйича 01.07.2025 йилдаги 336-2–35-SES–2025-сон, Навоий вилоят санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг Қизилтепа туман бўлими бўйича 16.07.2025 йилдаги 283-5–72-SES–2025-сон, Қорақолпоғистон Республикаси санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг Амударё туман бўлими бўйича 21.08.2025 йилдаги 2–сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11/90-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишчилар саломатлик ҳолати физиологик кўрсаткичлар ва ўзини баҳолаш маълумотлари, уларнинг иш шароити билан боғлиқ бўлган функционал ҳолат ўзгаришлари, тез чарчаш, касбий қийинчиликларга мослашиш даражалари ўртасидаги боғлиқлик илмий жиҳатдан асослаш, ишчиларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, хавф омилларини таъсирини баҳолаш орқали касбий омиллар билан боғлиқ касалликларни олдини олиш имконини берганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: замонавий боғдорчилик ва узумчилик хўжаликларида иш шароити билан боғлиқ касалликларни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 360000 сўм ва овқатланиш учун 17600 сўм маблағлар хавф омилларни башоратлаш градациясини татбиқ этиш орқали хасталикни самарали ташхислаш ва даволаш орқали шифохонада қолиш муддатини 2-3 кунга камайтириш натижасида иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: боғдорчилик ва узумчилик хўжаликлари иш жойларидаги меҳнат турларининг хавфлилик даражаси бўйича кимёвий омиллар (пестицидлар, минерал ўғитлар, зарарли чанглар) билан контактда бўлган касблар 3.1 хавф синфига, жисмоний зўриқиш юқори бўлган касблар (мева теримчилари, дарахтларга шакл берувчи ходимлар) 3.2 хавф синфига кириши илк бор илмий исботланганлиги бўйича таклифлар Бухоро давлат тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 30 майда 25-m-142-сон билан тасдиқланган «Замонавий боғдорчилик, узумчилик фермер хўжаликларида ходимларининг меҳнат шароитларни соғломлаштириш тадбирларини ишлаб чиқиш услуби» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг Жондор туман бўлими бўйича 01.07.2025 йилдаги 336-2–35-SES–2025-сон, Навоий вилоят санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг Қизилтепа туман бўлими бўйича 16.07.2025 йилдаги 283-5–72-SES–2025-сон, Қорақолпоғистон Республикаси санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг Амударё туман бўлими бўйича 21.08.2025 йилдаги 2–сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11/90-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: боғдорчилик ва узумчилик хўжаликлари ишчи ўринларидаги меҳнат турлари оғирлик ва кскинлиги, хавфлилик даражаси бўйича кимёвий омиллардан пестицид, минерал ўғитлар, зарарли чанглар билан мулоқот бўлган касблар 3.1 хавфлилик синфига, жисмоний зўриқиш юқори бўлган касблар мева терадиган, дарахтларга шакл берадиган ишчилар 3.2 синфга киритилишини инобатга олган ҳолда соҳада банд бўлган ишчилар иш шароитини яхшилаш, иш шароитининг салбий таъсири билан боғлиқ касбий касалликларнинг хавфини олдини олиш ва иш шароити хавф омилларини баратараф этиш имконини берганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: замонавий боғдорчилик ва узумчилик хўжаликларида иш шароити билан боғлиқ касалликларни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 360000 сўм ва овқатланиш учун 17600 сўм маблағлар хавф омилларни башоратлаш градациясини татбиқ этиш орқали хасталикни самарали ташхислаш ва даволаш орқали шифохонада қолиш муддатини 2-3 кунга камайтириш натижасида иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: боғдорчилик ва узумчилик хўжаликлари иш жойларида меҳнат шароитининг салбий омилларини олдини олишга, пестицидлар, минерал ўғитлар ва зарарли чанглар билан контактни камайтиришга, шунингдек иш жараёни билан боғлиқ жисмоний зўриқиш ва ортиқча юк кўтариш каби хавф омилларининг олдини олишга қаратилган алгоритм ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Бухоро давлат тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 30 майда 25-m-142-сон билан тасдиқланган «Замонавий боғдорчилик, узумчилик фермер хўжаликларида ходимларининг меҳнат шароитларни соғломлаштириш тадбирларини ишлаб чиқиш услуби» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг Жондор туман бўлими бўйича 01.07.2025 йилдаги 336-2–35-SES–2025-сон, Навоий вилоят санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг Қизилтепа туман бўлими бўйича 16.07.2025 йилдаги 283-5–72-SES–2025-сон, Қорақолпоғистон Республикаси санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг Амударё туман бўлими бўйича 21.08.2025 йилдаги 2–сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11/90-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: боғдорчилик ва узумчилик хўжаликлари ишчи ўринларидаги иш шароитидаги ишчилар саломатлик ҳолатига таъсири қилувчи салбий омиллардан йилнинг илиқ мавсумларидаги юқори ҳарорат, совуқ мавсумидаги паст ҳарорат ва шамол, пестицид, минерал ўғит, зарарли чанглар билан мулоқатни камайтириш, иш жараёни билан боғлиқ бўлган жисмоний зўриқиш, ортиқча юк кўтариш каби хавф омилларини олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган алгоритми, ишчилар орасида касбий касалликларни олдини олиш ва иш самарадорлигини ошириш билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: замонавий боғдорчилик ва узумчилик хўжаликларида иш шароити билан боғлиқ касалликларни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 360000 сўм ва овқатланиш учун 17600 сўм маблағлар хавф омилларни башоратлаш градациясини татбиқ этиш орқали хасталикни самарали ташхислаш ва даволаш орқали шифохонада қолиш муддатини 2-3 кунга камайтириш натижасида иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish