Абдурахмонов Азамат Шухратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўткир коронар синдромли беморларда ЭКГ-телеметрия технологияси ёрдамида миокард инфарктининг профилактикаси”, 14.00.43 – Профилактик тиббиёт (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Tib7012.
Илмий раҳбар: Фаттахов Нусратулла Хамидуллаевич, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, PhD.06/2025.27.12.Tib.21.02.
Расмий оппонентлар: Турсунов Хатам Хасанбаевич тиббиёт фанлари доктори, профессор; Махмудов Нурилло Исмоилович тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади масофавий ЭКГ-телеметрия мониторингини қўллаш асосида ўткир коронар синдромли беморларда миокард инфаркти ривожланиш хавфини эрта аниқлаш ва ишемик асоратлар профилактикасининг самарали тизимини илмий асослаш ҳамда такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий соғлиқни сақлаш тизими шароитида ўткир коронар синдромда ЭКГ-телеметрияни интеграция қилишга асосланган профилактиканинг мажмуавий тизими илмий жиҳатдан асосланиб, шифохонагача ва стационар босқичлар ўртасида ягона ахборот макони яратилган;
масофавий мониторинг ёрдамида ST сегментининг телеметрик назорати миокард реваскуляризациясигача бўлган вақтни 265 дақиқадан 118 дақиқагача қисқартириб, кардиомиоцитлар қайтмас некрози хавфини пасайтириши патогенетик жиҳатдан исботланган;
узлуксиз автоматлаштирилган ST сегменти мониторинги анъанавий текширувларда аниқланмайдиган симптомсиз миокард ишемияси ва эрта ритм бузилишларини реал вақт режимида аниқлаш орқали асоратлар хавфини саралаш аниқлигини оширган;
қишлоқ ва беқарор алоқа шароитига мослаштирилган, автоматик компрессия ва объектив мезонларга асосланган “эрта огоҳлантириш тизими” алгоритми яратилиб, беқарор стенокардиянинг миокард инфарктига ўтишининг олдини олишда 41,7 фоиз профилактик самарадорликка эришилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўткир коронар синдромли беморларда ЭКГ-телеметрия технологияси ёрдамида миокард инфарктининг профилактикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: маҳаллий соғлиқни сақлаш тизими шароитида ўткир коронар синдромда ЭКГ-телеметрияни интеграция қилишга асосланган профилактиканинг мажмуавий тизими илмий жиҳатдан асосланиб, шифохонагача ва стационар босқичлар ўртасида ягона ахборот макони яратилганлиги ҳақидаги таклифлар 2026-йил 28-январдаги Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти Илмий Кенгашининг 01-02/u-t-110-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Ўткир коронар синдромда шошилинч ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш усули” номли услубий тавсияноманинг “Шифохонагача бўлган босқич ва стационар ўртасида ягона диагностик ахборот маконини ташкил этиш” бўлими мазмунига сингдирилган ҳамда Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2026-йил 28-январдаги 28-сон буйруғи асосида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 2026-йил 30-январдаги 28-сон буйруғи ҳамда Қўқон тиббиёт бирлашмасининг 2026-йил 31-январдаги 7-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026-йил 10-июндаги 10/35-сон хулосаси. Ижтимоий самарадорлиги: туман ва қишлоқ тиббиёт муассасаларида кузатилаётган беморлар учун клиник маршрутнинг узлуксизлиги таъминланади - такрорий ЭКГ қайд этиш ва такрорий бирламчи кўрикка эҳтиёж йўқолади, бемор ихтисослаштирилган марказга олдиндан сараланган ҳолда етиб боради. Иқтисодий самарадорлиги: ортиқча транспортировка ва бевосита консультация заруратининг бартараф этилиши ҳисобига битта консультация ҳолатининг таннархи 1 575 000 сўмдан 375 000 сўмгача камайган, яъни ҳар бир ҳолатда 1 200 000 сўм бевосита маблағ тежалади. Хулоса: ЭКГ-телеметрияга асосланган ягона ахборот маконини амалиётга жорий этиш шифохонагача бўлган вақтни қисқартириш, клиник маршрут узлуксизлигини таъминлаш ва консультация харажатларини камайтириш имконини беради;
иккинчи илмий янгилик: масофавий мониторинг ёрдамида СТ сегментининг телеметрик назорати миокард реваскуляризациясигача бўлган вақтни 265 дақиқадан 118 дақиқагача қисқартириб, кардиомиоцитлар қайтмас некрози хавфини пасайтириши патогенетик жиҳатдан исботланганлиги ҳақидаги таклифлар 2026-йил 28-январдаги Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти Илмий Кенгашининг 01-02/u-t-110-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Ўткир коронар синдромда шошилинч ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш усули” номли услубий тавсияноманинг “Шифохонагача бўлган босқич ва стационар ўртасида ягона диагностик ахборот маконини ташкил этиш” бўлими мазмунига сингдирилган ҳамда Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2026-йил 28-январдаги 28-сон буйруғи асосида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 2026-йил 30-январдаги 28-сон буйруғи ҳамда Қўқон тиббиёт бирлашмасининг 2026-йил 31-январдаги 7-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026-йил 10-июндаги 10/35-сон хулосаси. Ижтимоий самарадорлиги: “вақт - миокард” концепциясининг амалга оширилиши натижасида миокарднинг функционал захираси максимал даражада сақланиб қолади; бу, айниқса, танланманинг асосий қисмини ташкил этувчи меҳнатга лаёқатли ёшдаги беморларда сурункали юрак етишмовчилиги шаклланиши ва ногиронликка чиқиш хавфини пасайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур блокда самара пул бирлигида эмас, балки ресурс бирлигида намоён бўлади - ҳар бир беморда тежалган 147 дақиқа ҳисобига вилоят рентген-эндоваскуляр хонаси ва реанимация бўлимининг суткалик ўтказувчанлик қуввати қўшимча капитал сармоя киритмасдан ошади, такрорий юқори технологик амалиётларга бўлган эҳтиёж камаятиради. Хулоса: ST сегментининг масофавий телеметрик назорати реваскуляризациягача бўлган вақтни қисқартириб, миокарднинг қайтмас ишемик шикастланиши хавфини камайтиришга қаратилган ёрдамни ўз вақтида ташкил этиш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: узлуксиз автоматлаштирилган ST сегменти мониторинги анъанавий текширувларда аниқланмайдиган симптомсиз миокард ишемияси ва эрта ритм бузилишларини реал вақт режимида аниқлаш орқали асоратлар хавфини саралаш аниқлигини оширганлиги ҳақидаги таклифлар 2026-йил 28-январдаги Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти Илмий Кенгашининг 01-02/u-t-110-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Ўткир коронар синдромда шошилинч ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш усули” номли услубий тавсияноманинг “Шифохонагача бўлган босқич ва стационар ўртасида ягона диагностик ахборот маконини ташкил этиш” бўлими мазмунига сингдирилган ҳамда Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2026-йил 28-январдаги 28-сон буйруғи асосида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 2026-йил 30-январдаги 28-сон буйруғи ҳамда Қўқон тиббиёт бирлашмасининг 2026-йил 31-январдаги 7-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026-йил 10-июндаги 10/35-сон хулосаси. Ижтимоий самарадорлиги: кекса ёшдаги ҳамда қандли диабет билан оғриган беморларда ЎКСнинг атипик, оғриқсиз кечувчи шакллари эътибордан четда қолмайди; ҳаёт учун хавфли ритм бузилишларининг барвақт ташхисланиши тўсатдан юрак ўлими ва гемодинамик беқарорлик хавфини пасайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: асоссиз ва такрорий инструментал текширувлар ҳажми қисқаради, шошилинч интенсив терапия эпизодларининг олди олиниши ҳисобига тўшак-кун сарфи камаяди. Хулоса: узлуксиз ЭКГ-телеметрия симптомсиз ишемия ва эрта ритм бузилишларини барвақт аниқлаш, беморларни хавф даражасига мувофиқ саралаш ҳамда тиббий ресурслардан мақсадли фойдаланишни такомиллашади;
тўртинчи илмий янгилик: қишлоқ ва беқарор алоқа шароитига мослаштирилган, автоматик компрессия ва объектив мезонларга асосланган “эрта огоҳлантириш тизими” алгоритми яратилиб, беқарор стенокардиянинг миокард инфарктига ўтишининг олдини олишда 41,7 фоиз профилактик самарадорликка эришилганлиги ҳақидаги таклифлар 2026-йил 28-январдаги Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти Кенгашининг 01-02/u-t-110-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Ўткир коронар синдромда шошилинч ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш усули” номли услубий тавсияноманинг “Шифохонагача бўлган босқич ва стационар ўртасида ягона диагностик ахборот маконини ташкил этиш” бўлими мазмунига сингдирилган ҳамда Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2026-йил 28-январдаги 28-сон буйруғи асосида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 2026-йил 30-январдаги 28-сон буйруғи ҳамда Қўқон тиббиёт бирлашмасининг 2026-йил 31-январдаги 7-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026-йил 10-июндаги 10/35-сон хулосаси. Ижтимоий самарадорлиги: маълумотларни автоматик сиқиш функцияси интернет тезлиги паст бўлган чекка ва бориш қийин туманларда ҳам диагностик аҳамиятга эга ЭКГ сигналининг маслаҳат марказига кафолатланган етказилишини таъминлаб, “рақамли тафовут” муаммосини бартараф этади ва аҳолининг барча қатламлари учун юқори технологик кардиологик ёрдам имкониятини кенгайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: ҳар 28 нафар кузатилган беморда битта миокард инфаркти ҳолатининг олди олиниши ҳисобига мазкур нозологияни стационар даволаш, интенсив терапия ва кейинги реабилитация харажатларидан воз кечиш имкони юзага келади ва мазкур самара олдинги блокларда келтирилган кўрсаткичларга қўшилмайди, чунки у айни бир беморлар оқимидан олинган якуний клиник натижани ифодалайди. Хулоса: қишлоқ ва беқарор алоқа шароитларига мослаштирилган “эрта огоҳлантириш тизими” алгоритмини қўллаш тадқиқот доирасида беқарор стенокардиянинг миокард инфарктига ўтиш нисбий хавфини 41,7 фоизга камайтириш имконини беради.