Абдубокиев Абдували Равшанжон ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Изохинолин алкалоидлар ва уларнинг айрим флавоноидли конюгатларининг гепатопротектив таъсирини тавсифлаш”, 03.00.08 - Одам ва ҳайвонлар физиологияси, 03.00.02 - Биофизика ва радиобиология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/B1604.
Илмий раҳбарлар: Хушматов Шунқор Садуллаевич, биология фанлари доктори; Комилов Эсохон Жураевич, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Наманган давлат университети, ЎзМУ ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети ҳузуридаги PhD 03/2025.27.12.B.22.05 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Саидбоева Лола Мухаммедовна биология фанлари доктори, профессор; Муратова Дилноза Хасановна, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ф-5, Ф-24 изохинолин алкалоидлари, уларнинг флавоноидли конъюгатларининг (КВ-6, КВ-8) гепатопротектор фаоллигини кимёвий структурасига боғлиқ тавсифлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
CCl4-экспериментал токсик гепатитда сичқон жигари морфо-анатомик кўрсаткичларида яққол патологик ўзгаришлар ва яшовчанлик (Ст) даражаси пасайиши кузатилиб, Ф-5, Ф-24 изохинолин алкалоидлари ва уларнинг конъюгатлари (КВ-6, КВ-8) таъсирида мазкур кўрсаткичлар ижобий йўналишда коррекцияланиши, бунда “гепатопротектор коеффисент” – Ф-24<Ф-5<КВ-8<КВ-6 кетма-кетлигида ортиши исботланган;
CCl₄-интоксикасиясида қон зардобида ALT, AST, умумий билирубин ортиши, умумий оқсил ва жигар гомогенатидаги гликоген миқдори мос равишда камайиши, бунда Ф-5, Ф-24, КВ-8 ва КВ-6 (100 mg/kg) таъсирида мазкур кўрсаткичлар сезиларли даражада меъёрга яқинлашиши аниқланган. Бунда, максимал “гепатопротектор коеффисент” КВ-6 да (100 mg/kg) кузатилиб, қон зардобида ALT, AST, умумий билирубин, умумий оқсил, жигар гомогенатида гликоген кўрсаткичига нисбатан CCl4-интоксикасияда эркак, урғочи сичқонларда мос равишда – 64, 72, 82, 67, 73 ҳамда 68, 77, 76, 50, 74% ни ташкил қилиши исботланган;
Ф-5, Ф-24 алкалоидлари ва уларнинг конъюгатлари – КВ-6, КВ-8 [Ca2+]out=10 мкМ шароитида митохондрия бўкиш жараёнини консентрацияга боғлиқ (5-20 мкМ) сусайтириши, максимал 20 мкМ да назоратга нисбатан мос равишда – 47,40±2,32%, 41,86±3,07%, 62,20±3,17%, 56,84±2,24% га камайтириши аниқланиб, мазкур ҳолат мPTP очиқ ҳолатга ўтиш эҳтимоллиги пасайиши билан изоҳланган. Шунингдек, CCl4-интоксикасияда митохондриал нафас олиш ҳолатлари (В3, В4), ADF/O кўрсаткичи дисфункциясида Ф-5, Ф-24, КВ-8, КВ-6 (20 мкМ) сезиларли даражада коррексиён фаолликка эгалиги тасдиқланган;
Ф-5, Ф-24 алкалоидлари ва уларни – КВ-6, КВ-8 Фе²⁺/аскорбат таъсида юзага келтирилган LPO жараёнини консентрацияга боғлиқ сусайтириб, 20 мкМ да назоратга нисбатан мос равишда – 56,90±2,25%, 65,93±3,02%, 81,52±2,23%, 76,88±2,14% га камайтириши аниқланган (EC50 мос равишда – 10; 8,91; 11,5, 12,3 мкМ). DPPH-тестида Ф-5, Ф-24, КВ-6, КВ-8 сезиларли antiradikal/antioksidant фаолликка эга бўлиб (EC50 мос равишда – 14,4, 13,2, 10,3, 12,3 мкМ), максимал КВ-6 да қайд этилган (ARPКВ-6=0,097, тEC50 КВ-6=19,6 мин, АЕКВ-6=0,00495, AAIКВ-6=19,42);
сичқонларда Ф-5, Ф-24 алкалоидлари учун ЛД50 мос равишда – 829,7±9,54, 1057,1±14,08 mg/kg, КВ-6, КВ-8 учун мос равишда – 983,3±7,45, 1142,0±12,27 mg/kg бўлиб, конъюгатларда токсик таъсир сезиларли даражада пасайиши (Ф-5 га нисбатан КВ-6 да 18,51±0,09%, Ф-24 га нисбатан КВ-8 да 8,03±0,46% га) аниқланган;
олинган натижалар асосида Ф-5, Ф-24 изохинолин алкалоидлари ва уларнинг конъюгатларининг (КВ-6, КВ-8) кимёвий структурасига боғлиқ фармакологик фаоллиги гипотетик схемаси ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Изохинолин алкалоидлари (Ф-5, Ф-24), уларнинг флавоноидли конъюгатларининг (КВ-6, КВ-8) гепатопротектор фаоллигини тавсифлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ф-5, Ф-24 изохинолин алкалоидлари ва уларнинг флавоноидли конъюгатларининг (КВ-6, КВ-8) CCl4-экспериментал токсик гепатит шароитида сичқонларда яшовчанлик, жигар морфо-анатомик кўрсаткичлари, қон биокимёвий кўрсаткичларига (ALT, AST, умумий оқсил, умумий билирубин), жигар гомогенатида гликоген миқдорига “гепатопротектор коеффисент” қиймати асосида коррекцияловчи таъсирини баҳолаш, каламуш жигар митохондрияси функсионал кўрсаткичлари, Фе2+/аскорбат ёрдамида юзага келтирилган LPO жараёнига (ин витро) таъсири, DPPH-тестида антиоксидант фаоллиги юзасидан олинган натижалардан ЎзМУ ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институтида 2021-2024-йилларда бажарилган Ф-ОТ-2021-465 “Инсон ва ҳайвонларнинг патологик ҳолатлари ва касалликларининг ин витро ва ин виво imitasion моделларини ишлаб чиқиш” лойиҳасида сурункали қайталанувчи афтоз стоматитда яллиғланишни коррекциялашда биологик фаол моддаларнинг таъсир механизмларини тавсифлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 25.09.2025-йилдаги 02/17-20259-сон маълумотномаси). Натижада, афтоз стоматитда яллиғланишни камайтириш, биологик фаол моддаларнинг korreksion таъсир механизмларига аниқлик киритиш имконини берган;
Ф-5, Ф-24 изохинолин алкалоидлари ва ва уларнинг флавоноидли конъюгатларининг (КВ-6, КВ-8) каламуш жигари митохондрияси мПТП функсионал кўрсаткичларига таъсири юзасидан таъсири юзасидан олинган натижалардан ЎзМУ ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институтида 2020-2024-йилларда бажарилган ИЛ-4821091572 “Қалқонсимон безнинг аутопатологияси ва унинг меъда ости безидаги асоратларини нутритив коррекциялашнинг фундаментал асослари” лойиҳасида биологик фаол моддаларнинг қалқонсимон без аутопатологиясини коррекцияловчи таъсирини тавсифлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 23.10.2025-йилдаги 02/17-2025-12-сон маълумотномаси). Натижада, аутоиммун жараёнларни коррекциялашда биологик фаол моддаларнинг таъсир механизмларини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish