Sayt test rejimida ishlamoqda

Джаббаров Иброхим Шодмоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон жануби-ғарбий минтақасидан қадимий маҳаллий баҳорги юмшоқ буғдойнинг нав намуналарини генетик ва физиологик хилма-хиллиги», 03.00.09–Умумий генетика, 03.00.07–Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/B99.
Илмий маслаҳатчилар: Ризаева Сафия Мамедовна, биология фанлари доктори, профессор; Ходжаев Журакул Ходжаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.В.53.
Расмий оппонентлар: Давронов Қодиржон Сотволдиевич, биология фанлари доктори, профессор; Насриддин Халилович Халилов, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Кушанов Фахриддин Неъматиллаевич, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон жануби-ғарбий минтақасидаги баҳорги юмшоқ буғдойнинг қадимий нав намуналарини генетик ва физиологик хилма-хиллигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор баҳорги юмшоқ буғдой қадимий нав намуналари белгиларининг жўғрофий тарқалганлиги ва хилма-хиллик хусусиятлари аниқланиб, Ўзбекистон жануби-ғарбий минтақаси қадимий баҳорги юмшоқ буғдойининг морфологик ва фенологик белгилари ва физиологик хусусиятлари, ўсимликлар ҳосилдорлиги кўрсаткичлари ва жойлашган ери маълум бешта микросателлит таркиби баҳоланган;
Ўзбекистон жануби-ғарбий минтақаси қадимий баҳорги юмшоқ буғдой ботаник таркиби бўйича гетероген эканлиги, бир қанча сифат ва миқдорий белгиларнинг мажмуаси билан фарқланадиган иккитадан то тўрттагача ботаник хилма-хилликдан иборатлиги аниқланган;
Ўзбекистон жануби-ғарбий минтақасидаги қадимий юмшоқ буғдой навлари морфологик ва фенологик белгилари ҳамда ҳосилдорлик кўрсаткичлари бўйича кенг хилма-хилликка эга эканлиги исботланган;
илк бор қадимий навлардан танлаб олинган генотипларда бешта микросателлит локуслари учун 34 та аллеллар идентификацияланган ҳамда Ўзбекистон жануби-ғарбий минтақаси доирасида Xgwm 46 локусининг 121 ва 260 аллеллари, Xgwm 199 локусининг 99 ва 177 аллеллари ва Xgwm 415 локусининг 121 ва 135 аллеллари жўғрофий энг кўп тарқалганлиги аниқланган;
баҳорги қадимий маҳаллий юмшоқ буғдойда турли экологик ҳудудларда ҳосилдорлик кўрсаткичини ва генетик хилма-хилликни белгиловчи генлар спектрининг кучли қайта тақсимланиши рўй бериши исботланган;
илк бор миқдорий белгиларнинг жўғрофий ўзгарувчанлиги ҳамда ўсимликлар ўсиши ва ривожланишининг физиологик хусусиятларини таҳлил қилиш асосида баҳорги юмшоқ буғдойнинг кенг мослашувчанлик потенциалига эга юқори пластик дурагайларини олиш учун чатиштиришга ташқи муҳит шароитларининг ўзгаришига таъсирчанлиги турли типда бўлган нав намуналарини жалб этиш мақсадга мувофиқлиги аниқланган;
баҳорги юмшоқ буғдой тизмаларида ўсиш жараёнларининг суткалик ва онтогенетик давридаги ўхшашлик ва фарқ генотип ҳамда етиштириш шароитларига боғлиқлиги аниқланиб, баҳорги юмшоқ буғдой тизмаларида ҳосилдорлик структураси таркибий қисмларининг метеорологик шароитларга боғлиқ равишда шаклланишидаги фарқлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Баҳорги юмшоқ буғдой қадимий нав намуналарининг генетик ва физиологик хилма-хиллигини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
туричи мураккаб босқичли дурагайлаш усули билан яратилган баҳорги юмшоқ буғдойнинг Охалик-1 нави Самарқанд вилояти Жомбой тумани “Озоднурмеваҳосил”, “Лайло Турсунова ерлари” ва Пастдарғом тумани “Бек-Дил-Бех-Шохсуворий” фермер хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг  2019 йил 19 апрелдаги 02/021-253-сон маълумотномаси). Натижада янги яратилган  Охалик-1 нави яхши сифатли ва юқори дон ҳосили олиш имконини берган;
алмашлаб экишга ихтисослашган янги технология Самарқанд вилоятининг Жомбой (“Озоднурмеваҳосил”, “Лайло Турсунова ерлари”), Пастдарғом (“Бек-Дил-Бех-Шохсуворий”) ва Нуробод (“Омонжон Жом ғаллакори”, “Имомтепа”) туманлари фермер хўжаликларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2019 йил 29 майдаги 01/03-1437-сон маълумотномаси). Натижада баҳорги юмшоқ буғдойнинг барқарор юқори ҳосилдорлигини таъминлаш ҳамда юқори сифатли уруғлик олиш имконини берган;
Баҳори юмшоқ буғдойнинг қадимий нав намуналаридан қимматли хўжалик белгилари бўйича ажратиб олинган генотиплар Тожикистон Республикаси Генетик ресурслар марказининг “Қишлоқ хўжалик экинлари генофондини яратиш, бойитиш ва фойдаланиш” амалий лойиҳасида қадимий буғдой навлари генбанкини яратишда фойдаланилган (Тожикистон қишлоқ хўжалик фанлари академияси Генетик ресурслар Миллий республика марказининг 2019 йил 1 майдаги 1-40-сон маълумотномаси). Натижада донли экинлар генбанки коллекцияси бойитиш ва баҳори юмшоқ буғдойнинг янги истиқболли шакллари ва тизмаларини ажратиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish