Камолов Ихтиёр Рамазоновичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак мутахассисларнинг касбий креативлигини инновацион ва рақамли таълим технологиялари асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш ”13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.DSc/Ped632.
Илмий маслаҳатчи: Қаххоров Сиддиқ Қаххорович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.08.04 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжаҳон Эрмекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Муродова Феруза Рашидовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Қурбонов Мирзааҳмад, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак мутахассисларнинг касбий креативлигини инновацион ва рақамли таълим технологиялари асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак мутахассисларнинг касбий креативлигини ривожлантиришнинг назарий-методологик асослари илмийлик, тизимлилик, узлуксизлик, ҳамкорлик, мослашувчанлик тамойилларига таяниб, услубий, фалсафий, педагогик ва психологик асослар интегратив, компетенциявий, фаолиятга йўналтирилган, шахсга йўналтирилган ёндашувлар инновацион ҳамда рақамли LMS, сунъий интеллект (АИ), Биг дата адаптив таълим технологиялари интеграцияси асосида касбий креативликни ривожлантиришнинг педагогик шарт- шароитлари аниқлаштирилган;
касбий креатив педагогик компетентликнинг интегратив модели ишлаб чиқилди, унда TPACK модели компонентлари (технологик, педагогик ва предмет билимлари) касбий креатив компетентлик таркиби билан интеграциялашган ҳолда уйғунлаштирилди ҳамда рақамли инновациялар асосида ўқитиш самарадорлигини ошириш механизмлари аниқланган;
бўлажак мутахассисларнинг касбий креативлиги TTS–IPCD (Technology-Integrated Teaching Strategy – Innovative Pedagogical Creative Development) модели асосида касбий креативликни ривожлантиришнинг амалий механизми асосида, ВР (виртуал реаллик) ва Web 2.0 воситаларидан фойдаланиш орқали муаммоли вазиятларни ҳал қилиш, дивергент фикрлаш ва ижодий қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантиришга асосланган виртуал симуляциялар, коллаборатив лойиҳалар, рақамли браинсторминг, креатив топшириқлар ва рефлектив таҳлил механизмларини ўзичига олган “Креатив лабаратория” электрон платформасини яратиш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак мутахассисларнинг касбий креативлигини ривожлантириш жараёнида касбий компетентлик, инновацион ёндашувлар, рақамли таълим мазмуни, креатив фаолият турларини ўзида қамраб олган ўқув жараёнининг самарадорлигини таъминловчи мултимедиа ресурслари, виртуал лабораториялар, астрономик моделлаштириш, интерактив топшириқлар, симуляциялар, визуал анимациялар ҳамда мустақил таълимни қўллаб-қувватловчи рақамли компонентлар мужассамлаштирилган “Электрон ўқув қўлланма” методик тизимини ишлаб чиқиш орқали назарий билимларни амалиёт билан интеграциялаш, илмий-тадқиқот компетенцияларини ривожлантириш, креатив ва танқидий фикрлашини фаоллаштириш ҳамда мураккаб астрономик жараёнларни визуал ва интерактив шаклда ўқитиш методикаси такомиллаштирилган;
касбий креативликни ривожлантиришнинг мазмуни ўқув модуллари, рақамли ўқув ресурслари, интерактив методлар, STEAM, десигн thinking, LMS платформалар VR/AR,виртуал лабораториялар ва креативликни баҳолаш, касбий қизиқишни шакллантириш, мотивацияни оширишга қаратилган мезонлари ишлаб чиқилиб уларнинг самарадорлиги физика ва астрономия гуруҳларида тажриба-синов ишлари орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Бўлажак мутахассисларнинг касбий креативлигини инновацион ва рақамли таълим технологиялари асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” мавзуси бўйича олинган натижалар асосида:
Бўлажак мутахассисларнинг касбий креативлигини ривожлантиришнинг услубий, фалсафий, педагогик ва психологик асосларини асосларини аниқлаштириш бўйича тавсиялар “Астрономия курси” фанидан дарслик ва ўқув қўлланмалар мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар ва илғор технологияларни тадбиқ этиш марказининг 2023 йил 2 августдаги 02/01-01-113 сон маълумотномаси).“Умумий астрономия дарслик (амалий) (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентабрдаги 302- сонли буйруғи, № 302-788.), “Астрофизика ва юлдузлар астрономияси” дарслиги (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 27 мартдаги 68- сонли буйруғи, № 68-504.), “Физика ва астрономия ўқитиш методикаси” (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 429- сонли буйруғи, № 429-174.) дарслиги, “Жалпи астрономия” (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентабрдаги 302- сонли буйруғи, № 302-73.) дарслиги, “Умумий астрономия” (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 429- сонли буйруғи, № 429-51.) дарслиги мазмунига сингдирилган бунда инновацион ҳамда рақамли таълим технологиялари контекстида уларнинг назарий-методологик имкониятлари аниқлаштирилган. Натижада, мазкур фанларни ўқитиш жараёнининг методик таъминоти бойитилди, таълим мазмунининг амалий йўналтирилганлиги кучайди ҳамда ўқув жараёнининг самарадорлиги оширилди;
Креатив педагогик компетентликнинг интегратив модели ишлаб чиқилди, унда TPACK модели компонентлари (технологик, педагогик ва предмет билимлари) креатив компетенция таркиби билан уйғунлашитирлди ҳамда“Общая астрономия” (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022 йил 25 ноябрдаги 388- сонли буйруғи.) дарслиги, ва “Астрономия курсидан амалий машғулотлар (астрофизика)” (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентабрдаги 302- сонли буйруғи, № 302-0783.), Лабораторные работы по кйрсй астрономии” (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237- сонли буйруғи, № 237-014.), “Махсус курс (астрономия)” (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 27 мартдаги 68- сонли буйруғи, № 68-241.), “Астрономия ўқитиш методикаси фанидан семинар машғулотлари” (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 17 июлдаги 314- сонли буйруғи, № 446550336894893128.) номли ўқув қўлланмалар мазмунига сингдириш орқали рақамли инновациялар асосида ўқитиш самарадорлигини ошириш механизмлари аниқлаштирилди. Натижада, таълим жараёнини рақамлаштириш даражаси ошди, дарсларнинг интерактивлиги кучайди, талабалар фаоллиги ва ўқув мотивацияси сезиларли равишда юксалди ҳамда бўлажак мутахассисларнинг касбий креативлиги самарали ривожлантирилди;
Бўлажак мутахассисларнинг касбий креативлигини ривожлантиришга қаратилган TTS–IPCD (Technology-Integrated Teaching Strategy – Innovative Pedagogical Creative Development) модели асосида касбий креативликни ривожлантиришнинг амалий механизми ишлаб чиқилди. Мазкур механизм ВР (Virtual Reality) ва Web 2.0 технологияларидан самарали фойдаланиш орқали талабаларда муаммоли вазиятларни ҳал этиш, дивергент фикрлаш, креатив ғоялар ишлаб чиқиш ҳамда ижодий қарор қабул қилиш компетенцияларини шакллантиришга йўналтирилди. Шунингдек, виртуал симуляциялар, коллаборатив лойиҳалар, рақамли браинсторминг, креатив топшириқлар ва рефлектив таҳлил методларини интеграциялаш асосида “Креатив лаборатория” электрон платформаси яратилди ҳамда таълим жараёнига жорий этилди. Ушбу платформа бўлажак мутахассисларнинг касбий креативлигини ривожлантириш, инновацион фаолиятга тайёрлаш ва рақамли компетенцияларини такомиллаштиришнинг самарали педагогик воситаси сифатида амалиётга татбиқ этилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 10-январдаги 02/01-01-12-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак мутахассисларнинг креатив фикрлаш, инновацион ғояларни илгари суриш, муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш ва мустақил қарор қабул қилиш компетенцияларини ривожлантиришга хизмат қилувчи яхлит ўқув-методик тизим шакллантирилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish