Хусенов Арслонназар Шерназаровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инулин ҳосилалари: синтези, хоссалари ва ишлатилиши», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/К63.
Илмий маслаҳатчи: Рахманбердиев Гаппар, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.27.06.2017.Т.04.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Магрупов Фарход Асадуллаевич, кимё фанлари доктори, профессор; Акбаров Хамдам Икромович, кимё фанлар доктори, профессор; Атаханов Абдумуталлиб Абдупаттох ўғли, техника фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инулин ҳосилаларини синтези, физик-кимёвий хоссаларини ва қўллаш соҳаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
топинамбур ўсимлигини таркибий қисмларидаги инулин миқдори аниқланган;
олинган инулинни, полиморф (α-, β- ва γ-инулинлар) ва структура кўринишларига экстракция вақти, ҳароратининг таъсири аниқланган;
инулин ажратиб олиш жараёнига ультра товуш таъсири аниқланган;
карбоксиметил инулин олишда ишқорнинг концентрацияси, нитро инулин олишда нитролловчи аралашмада сувнинг миқдори, ацетат инулин олишда катализаторларнинг тури ва ҳароратни катта аҳамиятга эга эканлиги этерификация жараёнига ҳар хил параметрларнинг таъсири орқали аниқланган;
инулин структурасига йод кислотаси таъсир эттириб таркибида альдегид груҳлари бўлган оксидланган инулин олинган: оксидланган инулинга изониазид (тубазид) таъсир эттириб таркибида тубазид сақловчи инулин ҳосиласи олинган;
инулиннинг ҳосилаларини турли микроблар ва биологик синовлар воситасида инулин эритмаларининг бактерицид фаоллиги, нитро инулинни ўткир заҳарлилиги ва гипогликемик фаоллиги текширилган ва инулинга нисбатан қанд касаллигини даволашда юқори эканлиги, тубазид инулинни in vivo туберкулёз қўзғатувчи микробларга қарши эканлиги аниқланган;
инулинни оддий ва мураккаб эфирлари (нитро-, ацетат ва карбоксиметилинулин)ни олиш технологик кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инулин ҳосилалари: синтези, хоссалари ва ишлатилиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инулин асосида олинган ҳосилаларнинг (нитрат-, ацетат-, карбоксил- ва тубазидинулин) турли микробларга қарши фаоллиги Ветеринария илмий-тадқиқот институтида қон, йиринг ва бошқа касаллаикларни даволашда самарадор дори сифатида тиббиёт амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 24 июндаги 02/23-376-сон маълумотномаси). Натижада карбоксиметил ва тубазид инулин ҳайвонларда турли микробларга қарши 47% фаол ва турли касалликларни даволаш вақтини 33% камайтириш имконини берган;
тубазид инулинни сил касаллигини даволашда ишлатиладиган физиологик актив препаратлари Ветеринария илмий-тадқиқот институтида in vivo туберкулёз қўзғатувчи дори воситасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 24 июндаги 02/23-376-сон маълумотномаси). Натижада яратилган препаратларни сил касаллигини даволашда қўллаш имконини берган;
синтез қилинган инулинни ҳосилаларидан ФА-А11-Т037 рақамли «Полисахаридлар ва қуйи молекулали оқсиллар асосида пребиотик ва антихолестеринемик фаолликка эга бўлган биологик фаол қўшимча яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳасида инулиннинг оддий (карбоксиметил) ва мураккаб (нитро- ва ацетил) эфирлари олиниши, биологик хусусиятларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 27 майдаги 4/1255-1533-сон маълумотномаси). Натижада инулин ҳосилалари турли микробларга қарши фаол дори сифатида касалликларни даволашда қўллаш имконини берган;
инулиндан олинган нитро инулиндан ФА-А11-Т037 рақамли «Полисахаридлар ва қуйи молекулали оқсиллар асосида пребиотик ва антихолестеринемик фаолликка эга бўлган биологик фаол қўшимча яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳасида ўткир заҳарлилиги ва гипогликемик фаоллиги, инулинга нисбатан қанд касаллигини даволашда юқорироқ эканлигини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 27 майдаги 4/1255-1533-сон маълумотномаси). Натижада нитро инулин дори воситаларининг янги авлодини яратиш имконини берган.