Адилова Муниса Фуркатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инновацион ёндашув асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг коммуникатив (ҳамкорлик) компетентлилигини ривожлантириш”. 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3317.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Аброрхонова Камола Аброрхон қизи, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жўраевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Раҳматова Феруза Абулқосимовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион ёндашув асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг коммуникатив (ҳамкорлик) компетенциясини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг коммуникатив (ҳамкорлик) компетентлилигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари касбий контекстдаги мулоқот фаолиятининг шахсга йўналтирилган таълим назариясига мувофиқлигини таъминлаш, назарий қарашларни замонавий таълим парадигмасига мослаштириш ва ҳамкорликка асосланган касбий интеракция, ижтимоий-эмоционал ақл, жамоавий масъулият, маданиятлараро мулоқот каби таркибий элементларни комплекс баҳолаш асосида аниқлаштирилган;
инновацион ёндашув асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг коммуникатив (ҳамкорлик) компетентлилигини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари рақамли ҳамкорлик муҳитини интерактив таълим технологиялари ва воситаларига интеграциялаш, амалий фаолиятга йўналтирилган тайёргарликни синергетик жиҳатдан кучайтириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг коммуникатив (ҳамкорлик) компетентлилигини ривожлантириш жараёнининг функсионал модели мақсадли компонентга касбий мулоқот, педагогик ҳамкорлик ва конфликтларни конструктив ҳал қилиш кўникмаларига мос стратегик вазифаларни киритиш, мазмунли-амалий (операцион) компонентларни ўқув мазмунига интеграцияловчи ҳамкорлик ва рақамли технологияларни консолидациялаш, алгоритмик-натижавий блокларни таълим усулларининг уйғунлигига имплементациялаш асосида такомиллаштирилган;
инновацион ёндашув асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг коммуникатив (ҳамкорлик) компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган функсионал модел самарадорлиги ташкилий-педагогик тизимни рақамли ва симуляцион моделлаштиришга таянган ҳолда компетентликнинг ривожланганлик даражасини аниқлаш, баҳолаш механизмларини критериал баҳолашга мос диагностика методларини қўллаш асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг коммуникатив (ҳамкорлик) компетенциясини инновацион ёндашув асосида ривожлантиришга оид олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг коммуникатив (ҳамкорлик) компетентлилигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари касбий контекстдаги мулоқот фаолиятининг шахсга йўналтирилган таълим назариясига мувофиқлигини таъминлаш, назарий қарашларни замонавий таълим парадигмасига мослаштириш ва ҳамкорликка асосланган касбий интеракция, ижтимоий-эмоционал ақл, жамоавий масъулият, маданиятлараро мулоқот каби таркибий элементларни комплекс баҳолаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Бошланғич таълимда инновация ва интеграция (рус тилида)” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 8-январдаги 11-05-74/04 рақамли маълумотномаси). Натижада, инновацион ёндашув асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг коммуникатив (ҳамкорлик) компетентлилигини шакллантиришга хизмат қилган;
инновацион ёндашув асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг коммуникатив (ҳамкорлик) компетентлилигини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитларини рақамли ҳамкорлик муҳитини интерактив таълим технологиялари ва воситаларига интеграциялаш, амалий фаолиятга йўналтирилган тайёргарликни синергетик жиҳатдан кучайтириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Бошланғич таълимда тарбия фани” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 8-январдаги 11-05-74/04 рақамли маълумотномаси). Натижада, инновацион ёндашув асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг коммуникатив (ҳамкорлик) компетентлилигини ривожлантириш даражаси шакллантирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг коммуникатив (ҳамкорлик) компетентлилигини ривожлантириш жараёнининг функсионал моделини мақсадли компонентга касбий мулоқот, педагогик ҳамкорлик ва конфликтларни конструктив ҳал қилиш кўникмаларига мос стратегик вазифаларни киритиш, мазмунли-амалий (операцион) компонентларни ўқув мазмунига интеграцияловчи ҳамкорлик ва рақамли технологияларни консолидациялаш, алгоритмик-натижавий блокларни таълим усулларининг уйғунлигига имплементациялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Бошланғич таълимда инновация ва интеграция (рус тилида)” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 8-январдаги 11-05-74/04 рақамли маълумотномаси). Натижада, инновацион ёндашув асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг коммуникатив (ҳамкорлик) компетентлилигини ривожлантириш интенсивлиги ва самарадорлиги таъминланган;
инновацион ёндашув асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг коммуникатив (ҳамкорлик) компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган функсионал модел самарадорлигини ташкилий-педагогик тизимни рақамли ва симуляцион моделлаштиришга таянган ҳолда компетентликнинг ривожланганлик даражасини аниқлаш, баҳолаш механизмларини критериал баҳолашга мос диагностика методларини қўллаш асосида аниқлашга оид таклифлар “Бошланғич таълимда тарбия фани” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 8-январдаги 11-05-74/04 рақамли маълумотномаси). Натижада, инновацион ёндашув асосида ишлаб чиқилган функсионал модел бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг коммуникатив компетентлилигини ривожлантиришга хизмат қилган.
.