Мамажонова Камола Акрамовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Интегратив ёндашув асосида ўқувчиларнинг касбий компетенциясини шакллантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Ped8443.
Илмий раҳбар: Қўйсинов Одил Алмуротович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Касбий таълимни ривожлантириш институти ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи DSc.02/2025.27.12.Ped.01.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Шарипова Гузал Содиқовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интегратив ёндашув асосида ўқувчиларнинг касбий компетенциясини шакллантириш методикасини такомиллаштириш ва амалиётга тадбиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларида касбий компетенцияни интегратив ёндашув асосида шакллантиришнинг дидактик шарт-шароитлари ижтимоий буюртма, ҳудудий меҳнат бозори талаблари ва касб стандартларини таълим мазмунига трансформация қилиш, ўқитувчи–уста–иш берувчи ҳамкорлигини йўлга қўйиш ҳамда назарий тайёргарлик, амалиётлар узвийлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг касбий компетенциясини шакллантиришнинг структуравий-функционал модели мақсадли, методологик, педагогик-фаолиятли ва баҳоловчи-натижавий блокларнинг ўзаро узвий боғлиқлигини таъминлаш, шунингдек, ўқувчини устахона шароитидан реал корхона муҳитига босқичма-босқич мослаштирувчи тайёрлов-амалиёт босқичини киритиш орқали ишлаб чиқилган;
интегратив ёндашув асосида ўқувчиларнинг касбий компетенциясини шакллантириш методикаси “Аёллар кийимини тикиш технологияси” фанининг ўқув амалиётидаги мавзуларни ягона маҳсулот яратиш мазмуни асосида интеграциялаш, назарий билимларни реал ишлаб чиқариш вазифаларига олиб ўтувчи беш босқичли амалий трансфер механизмини жорий этиш ҳамда “Тармоқлашган сех” ва “Иш жойида ижодий ечим топиш” методларини мақсадли қўллаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг касбий компетенцияси шаклланганлигини баҳолаш мезонлари (мотивацион, когнитив, фаолиятли ва креатив) ҳамда даражалари (юқори, ўрта ва паст) жараён, маҳсулот ва рефлексив фаолият натижаларини тест, кейс, амалий топшириқ, эксперт кузатуви, рубрика, чек-лист ва портфолио воситалари орқали комплекс диагностика қилиш имконини берувчи индикаторлар тизимини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Касбий таълим ташкилотларида ўқувчиларнинг касбий компетенциясини шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
касбга йўналтириш, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси ҳамда касбий тайёргарликни компетенциявий ёндашув асосида ташкил этишга доир илмий-методик материаллар ва тавсиялар ҳаммуаллифликдаги “Касб-ҳунарга йўналтириш” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғи асосида берилган 790654-сонли нашр рухсатномаси). Натижада касбга йўналтириш ва касбий таълим методикасига оид ўқув-услубий таъминот интегратив ёндашувга доир материаллар билан бойитилган;
“Аёллар кийимини тикиш технологияси” фанининг мавзуларини ўзаро боғлиқ ҳолда интеграциялаб ўқитиш, назарий тайёргарликни амалиётлар билан уйғунлаштиришга қаратилган методика 2022–2025-йиллар давомида ўтказилган педагогик тажриба-синов ишларида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 12-январдаги 04/17-183-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг касбий компетенциясини шакллантириш бўйича ижобий натижалар олинган ва тажриба-синов ишлари юзасидан далолатномалар расмийлаштирилган;
“Тармоқлашган сех” ва “Иш жойида ижодий ечим топиш” методлари, интеграциялашган ўқув ҳамда ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этишга оид методик ечимлар тадқиқот доирасидаги машғулотлар ва амалиётларда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 12-январдаги 04/17-183-сонли маълумотномаси). Натижада ўқув топшириқларини бажариш билан реал касбий фаолият ўртасидаги боғлиқликни кучайтириш ва ўқувчиларнинг амалий тайёргарлигини ривожлантириш имконияти яратилган;
ўқувчиларнинг касбий компетенцияси шаклланганлик даражасини аниқлашга қаратилган мотивацион, когнитив, фаолиятли ва креатив мезонлар асосидаги комплекс диагностика тажриба-синов жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 12-январдаги 04/17-183-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг касбий тайёргарлик даражаси бўйича дастлабки ва якуний ҳолатни қиёсий таҳлил қилишга асос яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish